22-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талабларини бажаришнинг
мажбурийлиги
Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талаблари, шу жумладан қонунга риоя
этиш, ҳужжатларни, текширув материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш,
мутахассислар ажратиш, ҳуқуқбузарликлар фактлари бўйича келиш ҳамда тушунтиришлар
бериш, ҳуқуқбузарликларга имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф
этиш ҳақидаги талаблари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ушбу модданинг
биринчи қисмида
назарда тутилган ҳужжатлар, материаллар ва
бошқа маълумотлар бепул тақдим этилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг қонуний талаблари устидан шикоят қилиниши
уларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди.
4-боб. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
23-модда. Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари
Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича зиммасига
юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳужжатларини, шу жумладан шахсини
тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларни шахсий кўрикдан ўтказиш, ашёларни,
транспорт воситаларини ҳамда ташилаётган юкларни кўздан кечириш, бунда назоратнинг
техник ва бошқа воситалари қўлланилиши мумкин;
мансабдор шахслар ва фуқаролардан тезкор-қидирув, қидирув ҳамда бошқа
тадбирлар, терговга қадар текширишлар ва тергов ҳаракатлари ўтказиладиган жойларни
тарк этишни талаб қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ва бошқа объектларига
тўсқинликсиз кириш, зарурат бўлганда қулфлаш мосламалари ва бошқа ашёларни бузган
ҳолда кириш, бу жойларни жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган шахслар таъқиб
қилинаётганда ёхуд у ерда жиноят содир этилаяпти ёки содир этилган ёхуд ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлардан яширинган шахс бор деб ҳисоблаш учун етарли асослар
мавжуд бўлганда ёхуд кечиктириш фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдирадиган
бўлса, йигирма тўрт соат ичида прокурорга бу ҳақда хабар берган ҳолда, шунингдек
етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаган ҳолда
кўздан кечириш;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни
топиш ва ушлаш мақсадида жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг турар жойларида ва
бошқа объектларида уларнинг розилиги билан вақтинча бўлиш;
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кириш, зарур бўлган ҳужжатлар ва
материаллар билан танишиш, давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан,
фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ва
олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |