Adabiyotlar:
1.
S.S.G’ulomov. Raqamli iqtisodiyotda blokcheyk texnologiyalari. O’quv
qo’llanma. – T., 2019 y. 70 bet.
2.
Klaus SHvab. CHetvertaya ‘romqshlennaya revolyutsiya. –M., Eksmo. 2016.
S.30
3.
htt’s://www.vedomosti.ru/management/articles/2016/01/27/625618
4.
htt’://www.vestifinance.ru/articles/7634110
The OECD Digital Economy
Outlook 2017. ‘. 33.
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ЗАМОН ТАЛАБИ
М.И. Кутбитдинова
ДСҚ хузуридаги Малака ошириш маркази
Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш,
аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини
яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат
хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш
борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
Давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари
ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот
тизимлари билан узвий боғланмаганлиги рақамлаштиришни таъминлашга ва
рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган
муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
457
“Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси лозим даражада
ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро
электрон
ҳамкорлик
қилишда
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
“Электрон
ҳукумат”
тизимини
жорий
этишда
таъсирчан
мувофиқлаштирув ва ягона технологик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги
ресурсларнинг нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда ҳамда
тадбирларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Ҳаракатлар
стратегиясида
“Электрон
ҳукумат”
тизимини
такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини
юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари
томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш белгиланган.
Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган
айрим муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, давлат ахборот
тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмагани,
ушбу соҳадаги тадбирлар ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий
боғланмагани ҳолда амалга оширилаётгани, ўз навбатида, давлат
хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга салбий
таъсир кўрсатмоқда.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига
рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий
этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ,
2019 йилнинг 1 апрелига қадар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг танқидий
кўриб чиқилишини, республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилиш ҳамда
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасининг
ишлаб чиқишни таъминлаш белгилаб берилди.
Шунингдек, электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг
самарали
ўзаро
ҳамкорлигини,
жаҳоннинг
рақамли
маконига
интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги
мақсадли аҳамиятини амалга ошириш;
“Электрон ҳукумат” тизимининг таркиби ва тузилмасини, уни яратиш
шартлари ва архитектурасининг концептуал асосларини, жумладан ташкилий,
функционал, техник тузилмасини, ҳамда асосий рақамли активлар рўйхатини
олиб бориш;
электрон ҳукуматни яратишнинг асосий принциплари ва функционал
вазифаларини, электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланган ҳолда
рақамли трансформацияга эришишнинг аниқ кўрсаткич ва индикаторларини;
электрон ҳукуматни яратишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник
чораларини, жумладан рақамли трансформация жараёнларини тадқиқ этиш
методологиясига, уларнинг ўзаро мувофиқлигига, ахборот соҳасида
биргаликдаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш протоколлари ва
форматининг ўзаро мослигига доир талабларни;
458
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган
ҳолда ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва узатишда ахборот
хавфсизлигини таъминлаш;
“Электрон ҳукумат” тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳани
амалга ошириш механизмлари ва босқичларини назарда тутиш;
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда унинг самарадорлиги ва
шаффофлигини оширишни таъминлайдиган, жумладан лойиҳалар бўйича
ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараённи (ишлаб
чиқиш, лойиҳалаштириш, келишиш, лойиҳалар бўйича товарлар, ишлар,
хизматлар харид қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг
ягона тизимини) барпо этиш ҳамда лойиҳа сифатида электрон рақамли имзо
инфратузилмасининг намунавий элементини ишлаб чиқиш ва амалиётга
жорий этиш юзасидан бир қанча вазифалар амалга оширилмоқда.
“Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина
операторнинг
маълумотларни
қайта
ишлаш
марказлари
орқали
кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда
“Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб
чиқилмоқда.
“Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот
тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари
тўғрисида” қарорига мувофиқ Агентлик томонидан алоқанинг, шу жумладан,
хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва
телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг
тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобиль алоқаси тизимини ишга
тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш ишлари
бажарилди ҳамда 2019 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу тизим давлат органлари,
ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон
Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун
ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида” фармонига мувофиқ яратиладиган Лойиҳа
бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими Агентлик томонидан
тасдиқланадиган рўйхат бўйича ушбу тизимнинг барча иштирокчилари
томонидан фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади. Рўйхатга киритилган
вазирлик ва идоралар ҳуқуқ эгаларининг тегишли лицензияларисиз дастурий
маҳсулотлардан фойдаланишга
йўлга
қўймасдан,
маълумотларнинг
белгиланган протокол бўйича платформа форматида тақдим этилиши ва
тизимга киритилишини таъминлаб борилади.
Хулоса
қилиб
айтганда,
Президентимиз
Шавкат
Мирзиёев
таъкидлаганидек, биз ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира
олсак, уларга маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатсак, нафақат
иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этган бўламиз.
459
“Электрон ҳукумат” тизими рақамли иқтисодиётнинг ажралмас
таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис фармонда электрон ҳукуматнинг
давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг
рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий
тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилаш кўзда тутилган. Лойиҳалар
бўйича ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараён
(ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, келишиш, товарлар, ишлар, хизматлар
харид қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг ягона
тизими) барпо этилади. Натижада мамлакатимизда давлат хизматлари
кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллашиб боради, инвестиция иқлими
ва ишчанлик муҳити яхшиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |