238
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҒИ КОММУТАТОРЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Т.Н. Нишонбоев, Д.Д, Жўрақулов, А.Д.Ўроқов
ТАТУ
Глобал компьютер тармоқларининг воситалари турли синфдаги
компьютерларни
маҳаллий
компьютер
тармоқларига,
масофадаги
терминалларга улаш учун ишлатилади.
Глобал тармоқнинг асосий қурилмалари коммутатор ва маршрутизатор,
шунингдек, алоқа каналлари ҳисобланади.
Коммутаторларнинг асосий мақсади маълумотларни олиш, таҳлил
қилиш ва танланган йўналишга юбориш ҳисобланади.
Коммутатор ўзини-ўзи ўрганувчи қурилма,
агар администратор унга
қўшимча функцияларни юкламаса, уни конфигурация қилиш шарт эмас, фақат
кабел коннекторларини унинг портларига тўғри улашнинг ўзи кифоя, у ўзи
мустақил равишда ишлайди. Техник реализацияси бўйича коммутаторлар
қуйидаги турларга бўлинади:
1.
Умумий мақсаддаги марказий процессордаги коммутатор. Интерфейс
портлари билан боғланиш учун ички юқори тезликдаги шиналардан
фойдаланилади. Бундай турдаги коммутаторларнинг камчилиги уларнинг паст
тезликда ишлаши билан белгиланади.
2.
Коммутация матрицаси асосидаги коммутатор.
Коммутация
матрицаси порт процессорларининг ўзаро боғланишини таъминловчи асосий
ва энг тезкор усули ҳисобланади. Бироқ, матрицани амалга ошириш фақат
маълум миқдордаги портлар учун мумкин, схеманинг мураккаблиги
коммутатор портлари сони квадратига пропорционал равишда ортади.
Коммутатор порт процессорларининг кириш блоклари чиқиш портининг
рақами манзилига қараб аниқланади. Ушбу маълумотни улар бошланғич кадр
байтларига махсус ёрлиқ-тег кўринишида қўшади.
Матрица иккилик переключателларининг учта даражасидан иборат
бўлиб, тег битининг мазмунига қараб улар ўзининг киришини икки чиқишдан
бирига боғлайди. Биринчи даражадаги переключателлар
тегнинг биринчи
битини, иккинчиси-иккинчи битни, учинчиси эса учинчи битни бошқаради.
Матрицада физик каналларни коммутация қилиш технологияси амалга
оширилган.
Афзаллиги – коммутациянинг юқори тезликдалиги ҳамда интеграл
микросхемаларда амалга ошириш қулай бўлган
мунтазам структурага
эгалиги.
Камчиликлари: коммутация матрицаси ичида маълумотларни буферлаш
мавжуд эмаслиги, коммутацияланадиган портлар сонини кўпайтиришнинг
мураккаблиги.
3.
Умумий шинали коммутаторлар – порт процессорлари вақтга
ажратиш режимида фойдаланилувчининг юқори тезликдаги шиналарни
боғлайди. Шина коммутатор ишини блокламаслиги
учун унинг ишлаш
239
кўрсатгичи коммутаторнинг барча портлари ишлаш кўрсатгичларининг
йиғиндисига тенг бўлиши керак.
Кадр бир неча байтларга бўлиниб шина бўйича узатилади, бунда кадр
узатилишига қўшимча вақт кечикиши киритилмайди. Бундай ячейканинг
ҳажмини коммутатор ишлаб чиқарадиган компания белгилайди.
Процессорнинг кириш блоки ячейкага шина орқали узатиладиган тегни
жойлаштиради, бунда узатиш манзилининг тартиб рақами кўрсатилади.
Процессорнинг ҳар бир чиқиш порти таркибига тэг фильтри ўрнатилади,
ушбу портга тегишли бўлган тэгларни танлайди.
Шина ҳам коммутация матрицасига ўхшаб оралиқ буферлашни амалга
ошира олмайди, лекин кадр маълумотлари катта бўлмаган ячейкаларга
бўлинганлиги сабабли, чиқиш портига киришнинг бошланғич кутиши билан
ушланиб қолишлари мавжуд эмас – бунда пакетлар коммутацияси ишлайди,
каналлар коммутацияси эмас.
4.
Умумий
хотирага
эга
бўлган
коммутаторлар.
Порт
процессорларининг кириш блоклари умумий хотиранинг пакет алмашинув
киришлари билан боғланади, худди шу процессорларнинг чиқиш блоклари эса
ушбу хотиранинг пакет алмашинув чиқишига боғланади. Умумий хотиранинг
кириш ва чиқишни ўзгартириши чиқиш
портлар навбатлари менежери
томонидан бошқарилади. Менежер умумий хотирада маълумотларнинг бир
нечта навбатини ташкил қилади. Процессор кириш блоклари шу портдаги
навбатга пакетнинг манзилига мос келувчи маълумотлар ҳақида порт
менежерига сўров юборади
Менежер навбат билан хотира киришини просессор кириш блокларига
боғлайди ва у кадр маълумотларининг бир қисмини муайён чиқиш портининг
навбатига ёзади.
5.
Комбинацияланган коммутаторлар. Таърифи бериб ўтилган ҳар бир
архитектуранинг ўзига мос камчилиги ва афзалликлари мавжуд, шунинг учун
ҳам кўпинча мураккаб коммутаторларда ушбу архитектураларнинг турли хил
комбинацияларидан фойдаланилади.
Дизайнлаштириш усули бўйича коммутаторларнинг қуйидаги турлари
мавжуд:
- ўрнатилган
миқдордаги
портларга
эга
бўлган
автоном
коммутаторлар
- асосан, катта бўлмаган ишчи гуруҳларини ташкил қилиш
учун фойдаланилади;
- шассига асосланган модулли коммутаторлар - магистрал тармоқларда
фойдаланилади;
- тўпламга йиғилиб, ўрнатилган миқдордаги портларга эга бўлган
коммутаторлар - улар автоном ишлаши мумкин, улар ягона коммутатор (стекни
шакллантиради) сифатида ишловчи ягона тизимга бирлаштирувчи махсус
интерфейсларга эга.
Одатда бундай махсус интерфейс юқори тезликдаги шиналарга эга
бўлади. Стекли коммутаторлар ишчи гуруҳлари ва бўлимларини яратиш учун
фойдаланилади.
240
Тармоқ одатда бир нечта тармоқлар йиғиндиси ҳисобланиб, композит
тармоқ ёки ички тармоқ деб аталади. Композит тармоқ таркибига кирадиган
тармоқларга тармоқостилар, компонентли тармоқлар ёки оддий тармоқлар деб
аталади.
Тармоқостилари
маршрутизаторлар
ёрдамида
ўзаро
боғланадилар. Композит тармоқ таркибий қисми маҳаллий ва глобал
тармоқлар бўлиши мумкин. Уларнинг имкониятлари ва таҳлил
натижалари
кейинги мақолаларда ёритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: