3. Социологик тадқиқотларда ахборотлар тўплашнинг асосий
усуллари
Социологик тадқиқотларда ижтимоий маълумотлар тўплашнинг
қуйидаги усуллари кўпроқ қўлланилади:
анкета сўрови;
интервью;
кузатиш;
ҳужжатларни таҳлил этиш;
социометрик сўров;
тест ўтказиш;
тажриба ва бошқалар.
Ижтимоий жараёнлар тўғрисида маълумот олиш учун, шунингдек,
амалий ва ташкилий ўйинлардан ҳам фойдаланилади. Улар касб
фаолиятининг ўхшаш моделини тузиш, муайян ишлаб чиқариш вазиятлари
учун характерли бўлган меҳнат муносабатларини моделлаштиришга имкон
беради.
Исталган усулни қўллаш учун, аввало, инстументарий ишлаб чиқиш
лозим. Социологияда инстументарий деганда, махсус тайёрланган
193
ҳужжатлар: анкета, интервью варақаси, социохарита, кузатув варақаси ва
бошқалар тушунилади.
Тайёрланган инстументарийнинг сифатини текшириш учун пилотаж
тадқиқоти ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Фақат инстументарийнинг
яроқлилигини текширгандан сўнггина майдон тадқиқотига киришиш
мумкин.
Ижтимоий тадқиқотда бирданига бир неча маълумот тўплаш
усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Социология амалиётида анкеталар ёрдамида респондентдан
маълумот олишдан иборат бўлган анкетали сўров усули кенг тарқалган.
Сўров инсонларнинг ижтимоий мақсадлари, қадриятлар ориентациялари,
қизиқишлари, эҳтиёжлари, фаолият мотивлари тўғрисида тасаввур олишга
имкон яратади.
Анкетали сўровда саволларнинг туркумланиши. Структураси
бўйича саволлар очиқ, ярим ёпиқ ва ёпиқ саволларга ажратилади. Очиқ
саволларга респондент ёзма жавоб тузиши керак. Масалан, “У ёки бу воқеа
тўғрисида қандай фикрдасиз?”. Очиқ саволларнинг камчилиги шундаки,
жавоблар турлича бўлади ва қайта ишлаш қийинлашади, бундан ташқари
субъектив талқин эҳтимоллиги ошади ва натижаларга салбий таъсир
кўрсатади. Ёпиқ саволларда берилиши мумкин бўлган жавоблар рўйхати
келтирилади. Бу турдаги саволларнинг камчилиги шундаки, социолог
барча жавоб вариантларини олдиндан кўра билмайди ва одатда (ижтимоий
сўровлар ўтказиш амалиётини кўрсатишича), респондентнинг ғашини
келтиради. Шу нуқтаи назардан, ярим ёпиқ саволлар энг идеал вариант
ҳисобланади, уларда берилган муқобил жавоблар рўйхатидан сўнг
респондентга ўзининг алоҳида фикрини билдириш имконияти яратилади.
Шаклан саволлар тўғри ва прожектив ёки билвосита бўлиши
мумкин. Тўғри саволлар бевосита мавжуд вазиятга тааллуқли бўлади.
Масалан “Сизни ишингиз, бошлиғингиз, ҳамкасбларингиз ва ҳоказолар
қониқтирадими?”.
Бевосита
саволларнинг
камчилиги
шундаки,
респондентлар уларга объектив жавоб беришни истамайди. Прожектив ёки
билвосита саволлар жамоа, кичик гуруҳлардаги шахслар ўртасидаги
муносабатларни ойдинлаштириш учун қулайроқ ҳисобланиб, анкетали
сўровлардан ташқари социометрик тадқиқотларда ҳам қўлланилади.
Саволнинг бу тури, одатда, қуйидагича тузилади: “Фараз қилинг (ёки
агарда) сиз бошқа ишга ўтдингиз, олдинги бошлиғингиз, ҳамкасбларингиз
ва ҳоказолар билан ишлашни истармидингиз?”
Вазифасига қараб саволлар асосий, фильтрловчи, назорат ва контакт
саволларга бўлинади.
Асосий саволлар ҳодисалар ва ижтимоий фактлар ҳақида маълумот
олишга мўлжалланган. Фильтрловчи саволлардан керакли респондентни
аниқлаш ёки унинг ахборотга эгалик даражасини текшириш учун
фойдаланилади.
194
Назорат саволлари асосий саволларга берилган жавобларнинг
тўғрилигини, олинган маълумотнинг ишончлилиги ва сифатини аниқлаш
учун қўйилади.
Контакт саволлар респондентни анкетага ўргатиш ва у билан алоқага
кириш учун қўлланилади. Анкета контакт саволдан бошланади, шунинг
учун у респондент тушунадиган ва кейинги саволларга жавоб беришга
қизиқиш уйғотадиган даражада содда ва қизиқарли бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |