INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
55
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Озиқ-овқат саноати корхоналари рақобатбардошлигини янада ошириш,
халқаро бозорга сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда корхона бошқарув
тизимининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Корхона бошқарув тизимини тўлиқ
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга
мослаштириш, хар бир ходим
меҳнат
салоҳиятини
ва
мотивини
ривожлантириш
орқали
юқори
самарадорликка эришиш зарур. Бунда корхоналар учун рақобатбардошликни
бошқариш тизимини жорий этиш янада самарали механизм ҳисобланади.
Корхона рақобатбардошлигини бошқариш бир қатор бошқарув
қарорларини шакллантиришга йўналтирилган фаолият бўлиб, у ўз навбатида
олдига қўйилган мақсадларга мос ҳолда лидерликка
эришиш учун турли хил
ташқи таъсирларга бардош бера олишга йўналтирилиши керак [4].
Рақобатбардошликни бошқариш стратегик ёндашувга асосланган ҳолда
бошқарув механизми орқали тартибга солиниши керак. Ташкилий ва иқтисодий
бошқарув механизми рақобатбардошликни бошқариш учун қўлланиладиган,
корхона эришиши зарур бўлган якуний натижаларни таъминловчи тизимдир [5].
Корхонада рақобатбардошликни бошқариш механизмини ташкил этиш
маҳсулотнинг сифатини ортишига таъсир этувчи омиллар билан ишлашни талаб
этади. Яъни хом-ашё сифати, ишчи-ходимлар малакаси,
техника-техноло-
гияларни замонавийлиги, самарали маркетинг хизматини йўлга қўйилганлиги
билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари товарларни сақлаш билан боғлиқ
масалаларга жиддий эътибор қаратиш керак бўлади (2-расмга қаранг).
Ушбу механизмда, корхонанинг рақобатдошлигини ошириш бўйича
бошқарув тизими тақдим этилган. Расмда кўрсатилган узуқ чизиқлар корхонага
ташқи муҳитдан таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. Рақобатбардошликни
бошқариш корхонанинг ўзига ўхшаш корхоналар ичида ўзининг хар томонлама
устунлигини доимо
ошириш имкониятларини излаш, инновацион ҳамда
диверсификацион фаолиятларни амалга ошириш ҳисобланади.
Механизмнинг асосий мазмуни озиқ-овқат саноати корхоналари
рақобатбардошлигини бошқаришда муайян тизим ишлаб чиқиш ва фаолиятини
йўлга қўйиш ҳисобланади. Бунда корхона тузилмасида рақобатбардошликни
бошқариш бўлимини очиш таклиф этилади. Бўлим қуйидаги функцияларни
бажариши зарур бўлади:
корхонага турли стратегиялар ишлаб чиқиш;
маркетинг тадқиқотларини мунтазам ўтказилишини назорат қилиш ва
фаолиятларида йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш;
корхонанинг бозор улушини тадқиқ этиш;
маҳсулот сифатини назорат қилиш даражасини таққослама ўрганиш;
рақобатчи корхоналар фаолиятларидаги доимий ўрганиш.