INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
281
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТНИ
БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ
Мэтякубов Азамат Джуманазарович
1
Матризаева Диларам Юсубаевна
2
1
Тошкент архитектура-қурилиш институти и.ф.д. (PhD)
2
Тошкент архитектура-қурилиш институти мустақил тадқиқотчи
Мамлакатимизнинг барча тармоқ ва
корхоналарида инвестирлаш
даражасини жадал суръатлар билан оширишга эътибор қаратилди. Бундан
ташқари, инвестицияларни жалб этиш борасидаги зарурий шарт-шароитларнинг
ҳуқуқий
асосларини
яратишга
йўналтирилган
қонунчилик
базасини
такомиллаштириш
изчиллик
билан
амалга
оширилмоқда.
Хорижий
инвестицияларни тартибга солувчи бир қатор қонунлар орқали қулай
инвестиция муҳити яратилди. Корхоналарга
инвестицияларни жалб этишда
унинг меъёрини юқори ва барқарор даражада сақлаб туриш, корхоналарни
модернизациялаш ва ривожлантириш зарурий шарт ҳисобланади. Бу эса, ўз
навбатида инвестицияларни молиялаштиришнинг барқарор
манбаларига эга
бўлишни тақозо этади. Бу борада, авваламбор тижорат банклари фаолиятининг
кенгайиш даражасини ошириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Аммо, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим тижорат банкларида узоқ
муддатли ресурсларнинг етишмаслиги мавжуд. Масалан, “Агробанк”да – 60,2
фоиз, “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки”да – 79,7 фоизга тенг. Лекин
шу
билан бирга таъкидлаш зарурки, “Ўзсаноатқурилиш банки”да транзакцион
депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи – 90,7
фоизни ташкил
этмоқда.[2]
Шу билан бирга Ўзбекистон корхоналарини инвестиция билан
таъминлашда, асосий қийинчиликлардан бири –
чет эл ва ички
инвестицияларнинг узоқ муддатга етмаслиги муаммосидир. Ҳозирги вақтда
Ўзбекистоннинг йиллик инвестицион салоҳияти 5-6 млрд. АҚШ долларига
тўғри келса, жалб этиладиган чел эл инвестициялари ҳажми – 3-3,5 млрд. АҚШ
долларига тўғри келмоқда.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда маҳаллий
банкларнинг кредитлари
ҳажми мутлақ кўрсаткичларда тез суръатлар билан ошиб бораётган бўлса,
корхона эҳтиёжларига зарур бўлган инвестициялар 5-6 фоиз даражасидан паст
бўлиб қолмоқда.
Корхоналарни инвестиция билан таъминлашдаги паст даражанинг асосий
сабаби акциянинг паст даражаси ва ресурс базасининг чегараланганидир.[6]