INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
21
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
Мамлакатимизда яратилган қулай сармоявий муҳит хорижий давлатлар
билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, соҳага замонавий
технологияларни жалб этишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, мева-
сабзавотчиликда замонавий талабларга жавоб берадиган, сифатли маҳсулотлар
ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўплаб корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари мамлакатимиз ҳудудларида
жойлашган компаниялар, жумладан "Агро Сwеет Плюс", "Афруз - Камол-Наби",
"Делта Экспресс", "Фергана Агроэхпорт Бизнес", "Қашқадарё Агроэкспорт
Инфо", "Дифферент Мед", "Бусинесс Диамонд Инвест"каби шулар қаторига
киради. Улар кенг турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини тақдим этиб, ўз
хизматларини таклиф этадилар. Мисол учун,"Афруз-Камол-Наби" МЧЖ
(Наманган ш.). 2008 йилдан буён фаолият юритаётган корхона бўлиб қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни қуритиш, уларни
сотиш, йилига 25 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг ички бозорни тўйинтириш муаммолари
қуйидаги омиллар билан чекланади:
-айрим бозор сегментларида импорт томонидан рақобатни кучлилиги;
-оилаларнинг истъемол саватида мева-сабзавот маҳсулотларнинг улуши
камлиги;
-нисбатан паст сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш; ҳалқаро сифатни
бошқариш стандарталаридан етарли даражада фойдаланмаслик;
-мева-сабзавот ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланмаганлиги,
логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаганлиги ҳосилнинг бир
қисми нобуд бўлиши, шунингдек, етиштирилган маҳсулотни арзон нархларда
сотиш ва натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг
қониқарсиз молиявий кўрсаткичларига сабаб бўлмоқда;
-ишлаб чиқарувчиларда ички бозорни рақобат муҳитига мослашиш
қобилиятининг етарли даражада эмаслиги ва натижада ишлаб чиқаришнинг
рақобат даражаси заифлиги[7].
Буларнинг барчаси агросаноат мажмуасида кооперация ва интеграция
жараёнларини кенгайтириш, уларни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш
ташкилотларини ўз ичига олган агросаноат тузилмаларини ташкил этиш
зарурлигини тақозо этмоқда.
Мамлакатимизда агросаноат мажмуаси тармоқларини модернизация
қилиш
шароитига
мослаштириш
зарурати
рақобат
стратегияларини
шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни
аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини одиндан кўрмай, бозор
шароитида тактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ.
Шундай қилиб, агросаноат мажмуасида ички ва ташқи бозорини
ривожлантириш истиқболларининг асосий босқичлари қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |