Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
Ширакайф йигитлар микрофонни баланд қўйиб, ҳеч кимни ухлатмаган эди. Уйқуга тўймаган 
одамларга тонг маҳали акиллаётган итнинг бу қилиғи малол келарди. Қутурган бу ит қаёқдан 
пайдо бўлди, уни йўқотиш керак, деб ўйлашарди. 
Қоракўз одамларни жонидан безор қилиб, тинмай вовуллар, у ёқдан-бу ёққа югуриб, 
акиллагани акиллаган эди. 
— Дайди итларни тутадиганларни чақириш керак, — деди биринчи қават болохонасига 
чойшаб ёпиниб чиққан касалманд бир киши. 
— Қутурган бу, болаларни тишлаб олмасин-да! Уни отиб ташлаш керак! Ҳой, кимнинг 
милтиғи бор? — деб асабий қичқирди учинчи қаватдан биттаси. 
Кампирнинг овози ҳамон эшитилиб турибди. Қоракўз акиллашини қўймайди. 
Шу пайт тўртинчи қаватдан кимдир варанглатиб ўқ узди. Қоракўз вангиллаб ёнбошига 
ағдарилди. Орқа оёғини бир-икки силкитиб жимиб қолди. 
Магнитофон тасмаси ҳамон айланарди. 
«... Қоракўз ўлмагур, Мажнунгина, яна қаёққа кетяпсан? Маъшуқаларинг олдигами? 
Келинни қачон кўрсатасан? Лайлингни бир олиб кел, кўрай...» 
Қоракўз кампирнинг овози келаётган болохона томонга юзини бурганча жонсиз ётарди. 
1999 йил, январь 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
МЕҲРИБОН 
Поезд Тошкентга яқинлашган сари Қундузхоннинг юраги қаттиқроқ ура бошлади. Бундан 
икки йил аввал шу станциядан унга оқ йўл тилаб қолган она энди йўқ. У ўтган йили баҳорда 
туғруқхонада ўлган. Қизнинг назарида, она перронда ҳамон рўмол силкиб тургандек эди. 
Поезд станцияга кириб келди. Перрон тўла одам. Ҳамма вагон эшигига қараб югуради. Улар 
орасида фақат она, Қундузхоннинг онаси йўқ, холос. 
Қиз чамадончасини кўтариб вагондан тушди, одамлар орасидан туртина-туртина четга 
чиқиб, дадасини қидира бошлади. «Телеграмма етиб келмаганмикин» деб дилидан ўтказди 
Қундузхон. Йўқ. Дадаси одамлар орасида кўринмади. Онаси бўлса, албатта, чиқар эди. Гул 
тутиб кутиб оларди. Қизнинг атрофга жавдираб турган кўзлари хомуш ерга боқди. Қиз кўнгли 
ўксиди. 
Не-не орзу-умидлар билан ўстирган фарзандининг балоғат ёшини кўролмаган оналар, 
фарзандлик қарзини ўтолмай армонда қолганлар қалбини тирнаб келган дарду аламини ифода 
қилиб бўлармиди. 
Атрофни қувноқ кулгига тўлдирган мана шу одамлар орасидан Қундузхон бундан икки йил 
аввал йўқотган онасининг меҳрибон-мунис сиймосини қидиради. Қани у, кўзи ёриб, бир парча 
этда ўз истиқболини кўролган ва унга бахт тилаган она! Ёшлик йиллари унинг сочларини майда 
қилиб ўриб қўядиган меҳрибон қўллар қани? У энди абадиян йўқликка кетди. 
Қундузхон бўшашиб чамадончасига ўтирди. Иягини кафтига тираб, бир нуқтага 
тикилганича хаёлга толди. 
Она ўлди. Туғруқхона дояси қўлида йиғлаб турган чақалоқ ҳали кўз очмай она сутидан
висолидан бегона бўлди. У кунлари Қундузхон Москвада ўқишда эди. Бу қайғули хабарни 
қизига қандай қилиб билдиришни билмаган ота узоқ вақт сукут сақлади. Охири ёзишга мажбур 
бўлди. 
Қундузхон ўзини ҳар қанча тутишга уринмасин, оғир йўқотишнинг азоби уни қийнар, эзар 
эди. Ёзги имтиҳонлар бошланди, бир фандан йиқилди. Қайта топшириш учун ёз бўйи 
тайёрланди. Яна ўқиш бошланиб, Тошкентга келолмай қолди. Уни фақат синглиси, ҳали на 
онасини ва на опасини кўрмаган чақалоқнинг аҳволи қийнар эди. «Онасиз ҳоли нима кечди 
экан?» Қундузхон фақат шу ҳақда ўйларди. 
Қундузхон бош кўтариб атрофга қаради, одамлар аллақачон тарқаб кетган, уни тўрт сутка 
йўл босиб олиб келган поезд бир зумда бўшаб қолган. Газета киоскада олдида сочига оқ 
оралаган, ўрта ёшлардаги бир хотин унга қараб турарди. 
— Сиз Қундузхон эмасмисиз? Дарров танидим, суратингизга ўхшар экансиз. — Хотин тез-
тез юриб келиб, у билан қучоқлашиб кўришди. Ҳали ўзини ўнглаб олмаган Қундузхон бу 
хотиннинг бағрида кўпдан унутилган ўз онасининг исини туйди. 
Бир эслаб кўринг! Оналарда қандайдир бир ис бўлади. Болалик йилларимизда она бағрида 
эркаланиб ётарканмиз, димоғимизга ўрнашиб қолган ўша она исини катта бўлганимизда ҳам 
унутолмаймиз. 
— Дадангиз зарур бир иш билан идорада банд бўлиб қолдилар. Ўзим чиқдим. 
Қундузхон бир сўз демади. Бу хотин ким, нима учун у Қундузхонни кутгани чиқди. Бу 
тўғрида ўйлаб ҳам кўрмади. Она исидан маст бўлган қиз итоат билан унинг кетидан шаҳар 
майдончасига чиқди. 
Ҳаво очиқ, куз офтоби тилла ранг япроқлар устида чақнар, тиниқ осмонда кумушдек 
ялтираб каптарлар учарди. Машина асфальт йўлдан текис сузиб, куз шамоли тўккан баргларни 
икки томонга учириб борарди. Машина ойнасидан баланд, ҳушқомат иморатлар лип-лип ўтиб 
турибди. Кўчалар гавжум, туғилиб ўсган, гўдаклик йилларининг энг беозор кунлари ўтган 
«Шарқ» кинотеатри олдидан ўтаркан, Қундузхоннинг кўз олдида яна ўша мунис-меҳрибон 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish