72
хизмат кўрсатиш хавфсизлигидир. 10/0.4 кВ
ли трансформаторлар
―юлдуз-нолли юлдуз‖ усулида чулғамларни улаш схемаси билан
қўлланилади.
Маҳкамлаб ерга уланган нейтралли тармоқларда фаза симининг
ерга ҳар қандай туташуви зарарланган қисмнинг авариявий
ўчирилишига ва электроэнергиянинг
кам берилишга олиб келади, шу
сабабли жиҳозларнинг тўхтаб туриши рўй беради.
Токолибборувчи қисмларга одам текканида таркиби қуйидагича
бўлган занжир вужудга келади: манба фазаси – одам танаси –
нейтралнинг ерга уланиши. Одам танаси орқали ўтувчи ток ушбу
формула билан аниқланади:
д
=
д
(3.1)
бу ерда
– тегиш кучланиши, у фаза кучланишига тенг;
д
-
одамнинг қаршилиги, у 1000 Ом га тенг деб қабул қилинади.
3.4-расм.
Маҳкамлаб ерга уланган нейтралли 1кв гача кучланишли
учфазали тўртсимли тармоқ.
73
Изоляция тешилганда одам, масалан, электродвигателнинг
корпусига текканида ҳам кучланиш остида қолиши мумкин. Шунинг
учун электроқурилмаларнинг изоляцияси
зарарланганда хавфсизликни
таъминлаш учун жиҳозлар ҳам ерга уланишлари лозим. Тўртсимли
тармоқда шунингдек нолинчи сим кўп марта ерга уланади.
3.4. Қ
урилиш ишлари технологияси.
Қурилиш бу индустриал методлар базасида бино ва иншоотларни
барпо этиш ва реконструкция қилишдан иборат бўлган ишлаб чиқариш
соҳасидир. Бино ва иншоотларни барпо қилиш нолинчи цикл ишларидан
бошланади. Бу ишларда жуда кўп турли ҳилдаги машина ва
меҳанизмлар ишлатилади.
Котлован экскаватор ѐрдамида қазилади. Экскаватор, одатда,
ички ѐнув двигателига эга бўлади. Ер ишларининг хажми катта
бўлганида электродвигателли юритмали
экскаваторлар ишлатилиши
мумкин. Қиш пайтида ер ишларини бажариш учун баъзида грунтни
иситишга тўғри келади. Зарур бўлган ҳолларда сувни чиқариб ташлаш
учун насослар ишлатилади.
Ер ишлари тугатилгандан кейин фундаментни монтаж қилишга
киришилади. Қозиқ оѐқли фундаментни монтаж қилишда дизель-болға,
виброжойлаштиргич ѐки чиғирли копѐр қурилмаси қўлланилади.
Лентали фундамент фундамент блокларидан монтаж қилинади ѐки
кранлардан фойдаланиб бетонланади.
Қурилиш
майдончаларида
монтаж
крани
сифатида
пневмоғилдиракли, гусеницали ва рельсли кранлар қўлланилади.
Ишлаѐтган цехларда қурилиш ишлари бажарилаѐтган пайтда
кўприксимон кранлар ишлатилади.
Рельсли кранларга минорали,
кўприксимон кранлар киради. Бу кранлар, қоида бўйича, кўпдвигателли
электроюритмага эга бўладилар. Бино ва иншоотларни қуриш
процессида бетон ишлари бажарилади. Бетонни зичлаштириш
мақсадида вибраторлар қўлланилади. Вибраторлар электр тармоғига
74
трансформаторлар ѐки частота ўзгартиргичлари орқали уланадилар.
Қурилиш материаллари ва жиҳозлари иш жойларига асосан минорали
кран ѐрдамида узатилади. Сочилувчан, бурдаланган,
майда донали
материалларни кўчириш учун электроюритмали лентали транспортѐрлар
қўлланилиши мумкин.
Пўлат
ва темирбетон конструкцияларни монтаж қилиш
пайвандлаш
йўли
билан
амалга
оширилади.
Темирбетон
конструкциялар, қоида бўйича, темирбетон конструкциялар заводида
тайѐрланадилар.
Баъзида
бунақа
конструкцияларни
қурилиш
майдончасида тайѐрлашади. Бу пайтда турли хилдаги арматура
станоклари ва букиш станоклари ишлатилади. Опалубкадаги
конструкцияларни яхшилаб буғлаш ѐки электроқиздириш керак бўлади.
Қурилиш майдончларида ишни субподредчи монтаж ташкилотлари олиб
борадилар (санитария-техник ишлар,
электротехник ишлар, махсус
жиҳозларни монтаж қилиш). Бу ташкилотлар зарур бўлган электрланган
жиҳозлар ва асбобларга эга бўладилар. Жиҳозлар ва асбоблар электр
энергиясини талаб қиладилар.
Бино ва иншоотларнинг барпо қилиб бўлингандан кейин
пардозлаш ишларига киришилади. Ҳаракатланадиган ѐки кўтариб
юриладиган қуритиш мосламалари ѐрдамида сиртлар қуритилади.
Қоронғи вақтда иш бажарилганда электроѐритиш қурилмалари
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: