173
томонидан жамият тараққиѐти йўлида амалга ошириладиган бирдамлик, ўзаро
ҳамкорлик сингари ихтиѐрий фаолият ҳам назарда тутилади. Бундай ҳолатда
фуқаровийликда ҳуқуққа нисбатан маънавиятнинг устуворлиги намоѐн
бўлмоқда. Аслида кўпгина анъанавий жамиятларда ҳамиша фуқаровийлик
ҳуқуқий
мазмунда эмас, балки кўпроқ маънавий ахлоқий кўринишда намоѐн
бўлади.
Шўро даврида фуқаровийлик албатта ватанга садоқат ва ватанпарварлик
сифатида талқин этилса-да, кўпроқ мафкуралашган кўринишда намоѐн бўлган.
Кўпгина ҳолларда фуқаровийлик ватанпарварлик билан аралаш ифодаланган.
Аслида эса ватанпарварлик фуқаровийликнинг бир кўриниши холос.
Фуқаролик жамияти фуқароларнинг оддийгина йиғиндиси бўлмагани сингари
фуқаровийлик ҳам индивидуал аҳамиятга эга бўлган ҳодиса эмас.
Фуқаровийлик бир мамлакат ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ўз ватанларига
содиқлиги, қонунларни ҳурмат қилиш, уларга бўйсуниши, шунингдек
ватаннни ҳимоя қилиш ва умуммиллий аҳамиятга эга бўлган масалаларда
фаолликни назарда тутади. Фуқаровийликка нисбатан берилган фикрларни
умумлаштирган ҳолда ун қуйидагича таърифлаш мумкин:
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада
мустақиллигини, иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият ҳаѐтидаги
иштирокида намоѐн бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда
тутувчи қарашлар мажмуини ифода этади.
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлар қаторига
киради:
-
фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиѐтда
қўллаш кўникмаси;
-
бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
-
фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги;
-
давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий
масъулиятини англаш;
-
фуқароларнинг тенглиги;
-
юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда
ижтимоий
воқеликка нисбатан объектив ва танқидий ѐндашув;
-
ҳокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан
ижобий мулоқот юритиш қобилияти;
-
бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли
ҳуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий
ўзликни
Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи
назаридан шартли равишда
даражаларга ҳам ажратиш мумкин:
-
фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки
поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига
киритиш мумкин;
-
агар фуқарода атрофда бўлаѐтган воқеа-ҳодисаларга нисбатан
маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий
позициясига эга
бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;
174
-
агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий
ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига
киритиш мумкин.
Фуқаровийликнинг тугал ѐки тўкис эканлигини қуйидаги
мезонлар
воситасида талқин қилиш мумкин:
1.
Агар фуқаровий позиция ҳали шаклланмаган, фуқаровий
хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учункурашиш истаги тўлиқ намоѐн бўлмаса
фуқаровийликнинг энг қуйи даражаси намоѐн бўлади.
2.
Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил бўлса, у ҳақда ўз
билим ва қобилиятини намоѐн қилишга тайѐр бўлса, бунда фуқаровийликнинг
ўрта даражаси намоѐн бўлади.
3.
Агар фуқарода фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик
позицияси тўлиқ шаклланган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш
иштиѐқи яққол намоѐн бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик
сифатида талқин этиш мумкин.
Фуқаровийлик жамият аъзоларини сафарбар этиш ва йўналтиришга
хизмат қилади. Фуқаровийлик теварак атрофда бўлаѐтган воқеа-ҳодисаларга
нисбатан фаол муносабатни, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва
ривожлантиришга хизмат қилади. Фуқаровийлик
жамият олдида маълум бир
мақсаднинг
шаклланишига
хизмат
қилади.
Албатта
жамиятда
фуқаровийликнинг ривожланиши учун тегишли тарбиявий чора-тадбирлар,
қулай ижтимоий муҳит муҳим аҳамиятга эга.
Фуқаровийлик шахснинг сиѐсий жиҳатдан комилликка эришиши билан
боғлиқ бўлиб, бундай даражага етган киши сиѐсий жараѐнлар ва ҳодисаларга
қизиқиш билан қарайди, рўй бераѐтган воқеликни таҳлил қилиш қобилиятига
эга бўлади. Айнан ана шундай қобилиятга эга бўлган фуқаро кези келганда ўз
ватани тақдири учун амалий ҳаракат қилиш учун зарур бўлган қарорга келиш
қобилиятига эга бўлади. Ватанпарварлик руҳига, масъулият, сиѐсий маданият
ва тараққий топган сиѐсий онгга эга бўлган жамият аъзосини фуқаровийликка
эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: