Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Ш.М. Мирзиѐев
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Тошкент шаҳрида туманлар даражасида халқ депутатлари кенгашлари 
таъсис этилди. Натижада, Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ўз вакиллари – 
депутатлар орқали туманларни бошқаришда иштирок этиш имкониятига эга 
бўлди. 
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, Ёшлар 
ҳамда Оила ва аѐллар масалалари бўйича Парламент комиссиялари ташкил 
этилиб, улар томонидан миллий ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги долзарб 
масалаларни очиқ муҳокама этишда сезиларли даражада фаоллик кўрсатилди. 
Парламент ва ижроия ҳокимиятининг ҳамкорлиги ҳам ўзига хос тарзда 
кучайтирилди, бунинг амалий тасдиғи сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 


62
Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозими таъсис этилди ва 
унинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди. 
Халқ депутатлари кенгашларининг жойлардаги долзарб муаммоларни 
ҳал этишдаги роли оширилди. Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг 
ҳисоботларини эшитиш тизими янгича, халқчил кўринишда амалга 
оширилиши йўлга қўйилди. 
Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш устувор масала
Мамлакат тараққиѐтининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг 
муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги 
васамарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади.
Бу йўналишдаги ишлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий 
тузилмаси, уларнинг вазифалари ва функцияларини қайта кўриб чиқишдан 
бошланди.
Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат бошқаруви тизимида 
янги замонавий ғояларни татбиқ этиш мақсадида аксарият вазирлик ва 
идораларнинг вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилди, уларнинг 
айримлари қайта ташкил этилди. Тегишли соҳаларда тўпланиб қолган 
муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида бир қатор янги вазирлик ва 
идоралар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, 
Мактабгача таълим, Ташқи савдо ва Инновацион ривожланиш вазирликлари, 
Туризмни ривожлантириш ва Мудофаа саноати давлат қўмиталари ҳамда 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги каби қатор янги вазирлик ва идоралар 
шулар жумласидандир.
Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил сентябрь 
ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Маъмурий 
ислоҳотлар концепцияси тасдиқланиб, унга кўра давлат бошқаруви тизимини 
тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та устувор йўналиши белгиланди ва махсус ―Йўл 
харитаси‖ асосида яна 100 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 
фаолиятини қайта кўриб чиқиш белгиланди.
Қисқа вақт ичида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида яна бир 
қатор вазирлик ва идоралар фаолиятининг институционал ва ташкилий-
ҳуқуқий асослари, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органларининг 
вазифалари ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари 
такомиллаштирилди.
Маҳаллий ҳокимликларнинг моддий-техник таъминоти ва уларнинг 
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳокимларнинг 
кадрларни жой-жойига қўйишдаги ваколатлари кучайтирилди. Маҳаллий 
бюджетларни шакллантириш ва уларни бошқариш бўйича маҳаллий 
органларнинг мустақиллигини амалда таъминлаш чоралари кўрилди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish