Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Биринчидан, қабул қилинаѐтган қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий 
ҳужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаатларидан келиб чиқиб, 
ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.
Иккинчидан, барча қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 
талаби барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлари ва 
фуқаролар томонидан қатъий бажарилиши шарт
1
.
Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва 
қонунларга мос бўлиши шарт.
Демак, демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун 
устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаѐтган фуқаролик жамияти 
қуришнинг асосидир.
Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати  
Истиқлол туфайли мамлакатимиз ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида юз берган 
кенг қамровли ўзгаришлар юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз 
отганини, инсон ҳуқуқлари ва унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-
демократик давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар 
шакллангани билан характерланади.
Албатта, эркин ва адолатли жамият қуриш учун қонунга таянишимиз ва 
қонун устуворлигига эришишимиз лозимдир. Чунки ҳар қандай давлатнинг 
қудратли ва мустаҳкам бўлиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаѐти амалдаги 
қонунларнинг устуворлигига боғлиқдир.
Шундай қилиб, ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ѐки рухсат 
этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқатвор 
қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 
регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан 
бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди.
Эркинлик – инсонга қонун билан рухсат этилган у ѐки бу ҳаракатни 
амалга ошириши ва ҳаѐт учун зарур бўлган неъматлардан фойдаланишда 
ижтимоий тўсиқларнинг бўлмаслиги тушунилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи 
ва юртимиз тараққиѐтининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг 
ѐрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси 
ҳисобланади. Конституциянинг Х боб 43-46 моддалари инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларига бағишланган бўлиб, давлат фуқароларининг Конституция ва 
қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаши, ҳар бир 
шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат 
органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний 
хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 
июлдаги қарори асосида тасдиқланган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича 
давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш 
тўғрисидаги низом бу борадаги фаолиятни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. бет


52
асос бўлади. Авваламбор одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти 
шакллантиришда инсонларга ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини, ўзлари яшаб 
турган жойда ўрнатилган қонунларга асосан уларнинг шахсий ва фуқаролик 
ҳуқуқ ва бурчлари кафолатлаб қўйилган асосий қонун, яъни конституция ва 
унинг нормалари таништирилиши керак.
Буни мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача 
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ватан 
равнақи ҳамда жамият тараққиѐтига хизмат қилиб келаѐтган умумбашарий 
ғоялар сингдирилганида ҳам кўриш мумкин. Асосий қонунимизда буюк 
неъматлар орасида энг улуғи - ―инсон учун деган ғоя илгари сурилиб, уни 
улуғлаш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз 
аксини топган. Бошқача айтганда, ―фуқаро - жамият - давлат ўртасидаги 
изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими асослаб берилган.
Демократик давлатда жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари 
кафолати доимий ҳаракатдаги механизмга ўхшаши лозим. Конституциянинг 
19-моддасида 
―ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ ва 
эркинликларидан маҳрум этишга ѐки уларни чеклаб қўйишга ҳақли эмаслиги 
белгилаб қўйилганки, бу қоида ҳуқуқбузар ким бўлишидан қатъи назар, 
жавобгарликка тортиш мумкинлигини билдиради. Кафолат тизимида 
иқтисодий омилга кенг ўрин берилган. Чунки иқтисодий ҳаѐт қанчалик 
фаровон бўлса, ҳуқуқнинг амалдаги кафолат даражаси ҳам шунчалик юқори 
бўлади.
Бугунги Асосий қонунимизда эса давлат ҳам, жамият ҳам, аввало, инсон 
манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор 
тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Инсон ҳуқуқ ҳамда 
эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат органлари тизими 
ташкил этилиб, ихтисослашган нодавлат ташкилотларининг пайдо бўлишига 
кўмаклашмоқда. Ҳозирги пайтда инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини 
таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида инсон ва фуқаро 
ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари тўғрисида қонун қабул қилиш 
мақсадга мувофиқдир. Инсон ҳуқуқлари ғояси миллий парламентимиз 
фаолиятида доимий ўрин эгаллаши даркор. Ҳар қандай қонун ишлаб 
чиқилаѐтган ва муҳокама этилаѐтган пайтда инсоннинг асосий ҳуқуқларига 
қанчалик мос келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ана шу 
принципларга оғишмай риоя этилган тақдирдагина чинакам фуқаролик 
жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш мумкин.
Шунингдек, Геллап Институти (АҚШ) ижтимоий фикрни ўрганиш 
маркази томонидан «қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» бўйича «Сиз 
ўзингиз яшаѐтган шаҳар ѐки тумандаги маҳаллий полицияга ишонасизми?», 
«Сиз ўзингиз яшаѐтган шаҳар ѐки туманда кечаси хавфхатардан қўрқмасдан 
ѐлғиз юра оласизми?» ва «Охирги ўн икки ойда сиз ва оила аъзоларингизнинг 
пул ва мол-мулки ўғирланган ҳолат содир бўлганми?» саволлари остида 


53
ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 2 
(ижобий) ўринни эгаллагани таҳсинга сазовордир
1
.
2018 йилнинг 27 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
―Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик 
байрамига тайѐргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида‖ги Қарори қабул 
қилинди. Бу йилги байрам ―Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!‖ деган 
бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий 
тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга 
оширилмоқда. Қарорда ушбу Дастурни 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари 
йили‖ Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайѐрлаш 
белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги 
Фармонида бу бешта устувор йўналишнинг биринчиси қуйидагича баѐн 
этилган: ―Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган 
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация 
қилишда парламентнинг ҳамда сиѐсий партияларнинг ролини янада 
кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг 
ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, ―Электрон ҳукумат‖ 
тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини 
ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, 
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини 
кучайтириш‖.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ҳамда Ҳаракатлар 
стратегиясида 
назарда 
тутилган 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича 
комиссиялар тузилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 
14 февралдаги Фармойиши билан Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган 
тадбирларнинг экспертлик ва жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил 
этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, уларни мукаммал амалга 
ошириш, фуқаролик жамияти институтларини, экспертлар ва олимларни 
мамлакатимизни 
демократлаштириш 
ҳамда 
модернизация 
қилиш 
жараѐнларига фаол жалб этиш мақсадида пойтахтимизда Тараққиѐт 
стратегияси маркази ташкил этилди. 
Давлат ва жамият энди ана шундай янада такомиллашиш даврига келди. 
Бироқ бунгача катта ва мураккаб йўл босиб ўтилди. Умрининг муайян 
қисмини шўро даврида кечирган катта ѐшдагилар яхши биладики, биз 
1
Халқ сўзи. №236 (6419). 2015 йил 6 декабрь.


54
истиқлолга қадар якка мафкура ҳукмрон жамиятнигина билар эдик. Партия 
битта эди. Унинг мафкураси собиқ иттифоқ конституциясининг 6-моддасида 
давлат мафкураси сифатида ўрнатилгани қайд этилган эди. Фақат 1990 
йилнинг мартидагина ана шу 6-модда ўзгартирилди, яъни собиқ иттифоқ 
тарқалиб кетишидан бор-йўғи бир ярим йилдан ошиқроқ даврдагина жамият 
кўппартиявий тизимга ўта бошлади. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини кўппартиявий жамият тарзида бошлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига 1991 йил 29 декабрда ўтказилган 
дастлабки сайловдан бошлаб давлатимиз раҳбари ҳар гал муқобиллик 
асосидаги сайлов орқали сайланди. Муқобиллик деганини тушуниш эса 
унчалар қийин эмас – ҳар бир партия Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига ўз номзодини кўрсатиб, сайловчиларни унга овоз беришга 
даъват қилади. Сайловда эса энг кўп овоз тўплаган номзод ютади. 1991 йил 29 
декабрдаги сайловда алоҳида-алоҳида партиялардан кўрсатилган икки, 2000 
йил 9 январдаги сайловда алоҳида-алоҳида партиялардан кўрсатилган икки, 
2007 йил 23 декабрдаги сайловда алоҳида-алоҳида партиялардан кўрсатилган 
уч ва сайловчилар ташаббускор гуруҳи кўрсатган бир (жами – тўрт), 2015 йил 
29 мартдаги сайловда алоҳида-алоҳида партиялардан кўрсатилган тўрт, 2016 
йил 26 декабрдаги сайловда ҳам алоҳида-алоҳида партиялардан кўрсатилган 
тўрт Президентликка номзод иштирок этди. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий 
кенгашларига сайловда ҳам айнан партиялардан кўрсатилган номзодлар 
иштирок этади. Фақат кейинги икки сайловда Олий Мажлис Қонунчилик 
палатаси депутатлари сони 150 тага етказилди ва бунинг 15 нафари (ҳар бир 
минтақадан бир нафардан ва республика ташкилотидан бир нафар) 
Ўзбекистон экология ҳаракатидан сайланадиган бўлди. Кўппартиявий 
тизимнинг афзаллиги нимада? 
Давлат – халқники. Халқ эса турли ижтимоий тоифадаги аҳолидан 
ташкил топган. Ҳар бир тоифанинг эса ўз қизиқишлари, интилишлари, 
бошқача айтганда, манфаатлари бор. Ҳар бир тоифа давлат унинг 
манфаатларини ҳимоя қилишини истайди. 
Хўш, барча тоифалар манфаатларини бирдай ифодалаш мумкинми? 
Мумкин. Бунинг учун кўп партия бўлиши керак. Бу партияларнинг ҳар бири 
ўз йўналиши, жамиятдаги муайян ижтимоий тоифа интилишлари, 
қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, яъни уларнинг манфаатларини 
ифодалаган ва ҳимоя қилган ҳолда ўз дастурини ишлаб чиқиши зарур. 
Бу – масаланинг биринчи томони. Иккинчи томони шундан иборатки, 
ана энди ана шу ҳар бир партия ўз олдига қўйган ғояларни ҳаѐтга татбиқ 
этиши, яъни амалга ошириш учун кураш бошлайди. Бу кураш айнан сайловлар 
орқали кечади. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари орасида 
қайси партиядан энг кўп вакил сайланган бўлса, парламентда ўша партия 
ғолиб ҳисобланади. Ҳатто, шундай тартиб-қоида қонунга киритилганки, ҳар 
бир партияга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари сонини 
қатъий ҳисобга олган ҳолда давлат бюджетидан маблағ ажратилади. 


55
2014 йилги сайловда депутатликка сайланган номзодлари сонига кўра, 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик 
партияси – биринчи, Ўзбекистон ―Миллий тикланиш‖ демократик партияси – 
иккинчи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси – учинчи ва Ўзбекистон 
―Адолат‖ социал-демократик партияси тўртинчи ўринни эгаллади. 
Булар – масаланинг ташкилий томонлари. 
Моҳият эътибори билан партиялар Олий Мажлисда қонунлар, халқ 
депутатлари маҳаллий кенгашларида эса қарорлар қабул қилинаѐтганда ўз 
электорати манфаатларидан келиб чиқиб таъсир ўтказишга интилади. Ҳар бир 
қонун ва қарор овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Шундай экан, кўп 
депутати бор партия – амалда кўп овоз бериш ҳуқуқига эга. 
Кўппартиявийликнинг яна бир аҳамиятли томони шундан иборатки, давлат 
сиѐсатида муқобиллик юзага келади. Ҳар бир партия қабул қилинаѐтган 
қонунлар ва қонуности ҳужжатлари муҳокамасида ўз нуқтаи назарини 
билдириб, ўз қарашларининг қонун ва қарорларда бевосита акс этиши учун 
курашади. Бундан ташқари, қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси 
устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Ўз оммавий ахборот воситалари 
орқали ғояларини тарғиб ва ташвиқ қилади, бу ҳақда жамоатчилик фикрини 
уйғотади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
1-моддасида: 
―Ўзбекистон – суверен демократик республика. Давлатнинг ―Ўзбекистон 
Республикаси‖ ва ―Ўзбекистон‖ деган номлари бир маънони англатади‖, – деб 
ѐзилган. Мамлакатимизнинг қандай типдаги давлат эканини ―суверен 
демократик республика‖ деган ана шу уч сўз аниқ-тиниқ ифодалаб берган. 
Келинг, аввал шу уч истилоҳнинг мағзини чақиб кўрайлик. 
―Суверен‖ сўзи – французча ―souverain‖ сўзидан олинган ва у луғавий 
жиҳатдан ―олий‖ деган маънони билдиради. Халқаро ҳуқуқ атамаси сифатида 
эса ―мустақил олий ҳокимияти эгаси‖ деган маънони англатади. Шундан 
келиб чиқиб, бу сўз мустақилликка эга, эркин, ҳур давлатга нисбатан ҳам 
ишлатиладиган бўлган. Шу ўзакдан ясалган ―суверенитет‖ истилоҳи халқаро 
ҳуқуқда ―давлатнинг ички ишларни олиб боришда ва ташқи муносабатларда 
тўла мустақиллиги‖ маъносида қўлланади. Ёки ―суверенлик‖ деган сўзни 
айнан ―мустақиллик‖ деб тушуниш керак. 
―Демократия‖ сўзи, асли, юнонча ―demos‖, яъни ―халқ‖ ҳамда ―kratos‖, 
яъни ―ҳокимият‖ сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Ҳуқуқий атама 
сифатида ―фуқаролар эркинлиги ва тенглиги конституция ва қонунларда 
мустаҳкамланган, халқ ҳокимиятининг шакллари амалда ўрнатилган ва юзага 
чиқарилган сиѐсий тузум; халқ ҳокимияти‖ маъноларида талқин этилади. 
Соддароқ қилиб тушунтирилса, демократик тузумда то халқ сайламагунча ҳеч 
ким давлат бошлиғи бўла олмайди ва то халқ сайламагунча ҳеч ким қонун 
чиқариш ваколатини қўлга кирита олмайди. 
Албатта, ―демократия‖ сўзи ―жамоа барча аъзоларининг фаол 
иштирокида раҳбарлик қилиш усули‖ тарзида оддийроқ маънода ҳам 
қўлланаверади. 


56
―Республика‖ сўзи ҳам – халқаро ҳуқуқ атамаси. У луғавий жиҳатдан 
лотинча ―иш‖ маъносидаги ―res‖ ҳамда ―ижтимоий‖, яъни ―кўпчилик‖ ѐки 
―умумхалқ‖ маъносидаги ―publika‖ сўзларининг қўшилишидан ҳосил 
қилинган. Истилоҳий маъноси ҳам шундан келиб чиқади: у ―олий давлат 
ҳокимияти маълум муддатга сайланадиган ҳокимият органи (президент ѐки 
парламент)га тегишли бўлган бошқарув шакли; шундай бошқарув шаклига эга 
бўлган давлат‖ ни англатади. 
Бош Қомусимизнинг 1-моддасидаги бу уч сўзни тушунтириш орқали 
айтмоқчимизки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонимиз чинакам суверен 
демократик республикага айланди. 
Айнан партияларнинг кўплиги демократияни таъминлаш учун бош омил 
бўлиб хизмат қилади. 
2005 йилдан бошлаб Олий Мажлисимиз икки палатали парламентга 
айланди. Бунда жаҳондаги илғор тажрибага суянилди. Шу тариқа қабул 
қилинаѐтган қонунларнинг сифатини янада ошириш имконияти юзага 
келтирилди. 
Қуйи палатада қонунлар партиялар ва Экологик ҳаракатдан сайланган 
вакиллар тарафидан муҳокама қилинади ва бунда, табиийки, мамлакатдаги 
турли ижтимоий қатламлар манфаатларидан келиб чиқилади. Юқори палатада 
қонунлар минтақалар ва республика манфаатларини ўзаро уйғунлаштириш, 
яъни мувофиқлаштириш тарафидан кўриб чиқилади. Чунки Олий Мажлис 
Сенатида ҳар бир минтақамиздан тенг сонли, яъни 6 нафардан сенатор мавжуд 
ва мантиқан республика умумманфаатларидан келиб чиқиб фикр-мулоҳаза 
қилишга йўғрилган 16 сенатор Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Фармони билан тайинланган. Сенаторларнинг 84 нафари амалда халқ 
депутатлари маҳаллий кенгашларининг ҳам депутати сифатида фаолият 
юритади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони 
билан белгиланган бу бешта устувор йўналиш мамлакатимиз тараққиѐтининг 
2017 – 2021 йилларга мўлжалланган дастуруламали ҳисобланади. 
Бизда бу беш устувор йўналиш ижросига қаттиқ киришилди. Бунинг 
биргина исботи шуки, шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиѐсий 
партиялар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятининг таҳлили 
ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши 
бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 
―Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг 
ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак‖ мавзусида маъруза қилди. 
Маърузада ҳокимият вакиллик органлари, сиѐсий партиялар ва Экологик 
ҳаракатнинг ўтган даврдаги фаолияти ўзаро мулоқот шаклида, танқидий руҳда 
таҳлил қилинди, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида олдимизда 
турган муҳим вазифалар белгилаб берилди. ―Ҳар қандай сиѐсий партия замон 
талаби билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган 
тақдирдагина сиѐсий куч сифатида яшай олади… Сиѐсий партияларнинг 


57
Қонунчилик палатасидаги фракциялари фаолиятини кучайтирмасак, қонун 
ижодкорлиги ва қабул қилинган қонунлар ижроси кутилган натижани 
бермайди‖, – деди Президентимиз. 
Давлатимиз раҳбари демократияни таъминлашда парламентнинг ўрни ва 
аҳамияти катта эканлигини таъкидлар экан: ―Демократия қаердан бошланади – 
парламентдан бошланади. ―Парламент – демократия мактаби‖, – деймиз. 
Шундай экан, миллий парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига 
айланиши керак‖, – деди. 
Модомики, 2017 – 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар 
стратегиясининг 
биринчи 
йўналишида 
―демократик 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда 
сиѐсий партияларнинг ролини янада кучайтириш‖ ҳам кўзда тутилган, 2017 
йил мамлакатимизда ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖ деб 
эълон қилинган, партиялар айнан халқнинг муайян тоифалари манфаатларини 
ҳимоя қилишга чоғланган сиѐсий куч ҳисобланар экан, бу борадаги 
камчиликларни бартараф этиб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш лозим. 
Ҳаракатлар стратегияси реал ижро талаб қилади. Уни амалга ошириш 
эса давлат ва халқ бирлигида жуда катта ишларни бажаришни тақозо этади. 
Шунинг учун ҳам шу йилнинг 15 августида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ―2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 
Фармойиши қабул қилинди. Унда муайян маънода амалга оширилган ишлар 
бир сидра сарҳисоб ҳам этилди. 
Фармойишда беш устувор йўналиш бўйича қилинган ишлар қисқача 
санаб ўтилди. Жумладан, биринчи устувор йўналиш бўйича ўзгаришлар ҳам 
қайд этилди: ―Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини 
такомиллаштириш соҳасида замонавий талаблар ҳамда устувор йўналишларни 
инобатга олган ҳолда 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг 
тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилди, 20 та давлат ва 
хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар қайта ташкил этилди‖. 
Бир нарсани ойдинлаштириб олиш зарур: партия депутатга хизмат 
қилиши керакми ѐки аксинча, депутат партиягами? 
Бу масалада ноаниқликка мутлақо ўрин йўқ: партия депутатнинг 
номзодини кўрсатади, унинг сайланиши учун курашади. Шундай экан, 
сайланган депутат энди ўзи вакил бўлган партиясининг ғояларини ҳаѐтга 
татбиқ этиши, яъни унинг манфаатларига хизмат қилиши керак. Чунки партия 
– ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилишга чоғланган сиѐсий куч. 
Мустақилликкина бизга шундай демократияни берди. 
Бунинг қадрига етишимиз керак. 
Бир сўз билан айтганда, демократия фикрлар хилма-хиллигини 
таъминлайди. Бу эса қабул қилинаѐтган қонунлар ва қонуности ҳужжатларида 


58
бирѐқламалик бўлишига йўл қўймайди. Шу тариқа давлат сиѐсатида амалда 
аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс этади
1


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish