“Таълим сифати менежменти” йўналиши



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana23.02.2022
Hajmi2,84 Mb.
#120401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Мирзаев Дилшод малака

2-расм. Олий таълим муассалари илмий тадқиқотлар фаолиятини маблағ билан 
таъминланганлиги 
 
Мамлакатимизда таълим сифатини оширишнинг механизмларидан бири 
бўлган фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини таъминлашда фан, 
таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси фаолияти тарафлари ҳамда унинг 
асосий субъектлари ҳисобланган профессор-ўқитувчи ва талабани 
рағбатлантириш механизмларидан фойдаланишга йўл қўйилса, бу соҳадаги 
ишлар ижобий натижа беради. 
1.2. Ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасаларида 
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг шаклланиши ҳамда 
ривожланиш тажрибаси 
Дунёдаги кўпгина мамлакатларнинг ривожланишида инновацион 
марказларнинг роли беқиёсдир. Ҳар бир инновацион марказ ўзига хос 
бетакрор тарихга эгадир. Уларнинг шаклланиш ва ривожланиш тарихи иш 
юритишга муносабат, халқнинг билимлилик даражаси ва менталитети, ишлаб 
чиқариш жараёнининг ривожланганлик даражаси, давлатнинг инновацион 
жараёнлар билан боғлиқ сиёсати, таълим муассасалари ва илмий тадқиқот 
0
500
1000
1500
2000
2500
3000
СамДУ ЎзМУ
БухДУ ҚарДУ
АнДУ
ТДТУ АндМИ ЖизПТИ ТКТИ
ТТЕСИ
грантлар
х/ш


20 
институтлари салоҳияти, инсонларнинг инновацион жараёнларга муносабати 
каби қатор омиллар билан боғлиқдир.
Америка инновация моделини олий таълим тизимидаги намуна 
сифатида кўрсатиш мумкин. Калифорниянинг Стенфорд университети 
менежмент ва компютер фанлари профессори Уильям Миллернинг фикрига 
кўра, ушбу географик воҳа тариҳининг дастлабки саҳифалари Стенфорд 
университети билан боғлиқдир. Юз йиллар олдин айнан шу университетнинг 
собиқ талабаси нисбатан юқори технологик компанияга асос солган, бир неча 
профессор-ўқитувчилар ҳамда университет ректори ҳудуднинг ривожланиши 
ва истиқболини кўра билганлар ҳамда кам бўлса-да, молиявий сармоя 
киритганлар. Бу таълим муассасасида яратилган юқори технологик ғоя 
воҳанинг 20 йил ичида дунёда учинчи ўриндаги биотехнологик худудга 
айланишига олиб келган.
Биринчи навбатда олий таълим тизимининг барча босқичларида илмий 
тадқиқот университетлари моделига ўтиш ва илмий тадқиқот олиб бориш 
фаолиятларини алоҳида эътибор билан кузатишимиз лозим. АҚШнинг 
тадқиқотчилик университетлари ҳозирги кунда йирик лойиҳаларини амалга 
оширмоқдалар. 
Улар 
турли 
фондлар 
ва 
бюджет 
томонидан 
молиялаштирилган бўлиб, турли хил ишлаб чиқариш корпорациялари билан 
яқиндан боғланган. Атрофларида турли бизнес-инкубаторлар, инфратузилма 
мажмуаларини бирлаштирган. Мазкур инфратузилма мажмуаларининг 
мавжудлиги инновацион тизимнинг инновацион маҳсулотлари ва 
технологияларни инновацион тизим ва фаннинг уйғунлашуви доирасида 
бошқа соҳалар ва йўналишларга татбиқ этиш имкониятларини беради. 
Америка моделининг алоҳида аҳамият берадиган томонларидан бири шуки, 
уларда “ғоялар фабрика”си, яъни махсус илмий тадқиқот ва аналитик таҳлил 
фаолияти билан боғлиқ ташкилотларининг мавжудлигидир. Бундай 
ташкилотлар ХХ асрнинг 40-50 йилларида АҚШда вужудга келган бўлиб, 
ҳозирги кунда уларни сони бир неча мингдан ортиқ. Улар илғор мутахассис 
ва тадқиқотчиларнинг инновацион маҳсулотларини меҳнат бозори ва ишлаб 


21 
чиқаришга тақдим этадилар. Энг муҳими, бу ташкилотлар мутлақ мустақил 
ташкилотлар ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда Германия Федератив Республикаси(ГФР)да инновацион 
фаолиятнинг етакчи таъсисчилари таркибида саноат ва савдо-сотиқ 
палаталари, 
банклар, 
хусусий 
фирмалар, 
иқтисодий 
иттифоқлар, 
университетлар бўлган бир неча шундай марказлар мавжуд. Таъсис маркази 
бошқаруви айрим ҳолларда жамоавий идоралар билан бошқарилади, бошқа 
ҳолларда эса якка бошқарувчилар билан бошқарилади. Янгиликлар маркази 
фирмалар билан бирлашган тадқиқотлар ўтказади ва янгиликлар талаблари 
асосида янги тижорат компанияларини ташкил этади. Марказ амалга 
ошириладиган инновацион лойиҳалар юқори муваффақият эҳтимоллиги 
мавжуд бўлган амалий тадқиқотлар, улар учун техник ва тижорат 
консультацияларини уюштириш сарф-харажатлари 5 минг доллардан 
ошмайди. Агар лойиҳада олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш 
мақсадга мувофиқлиги исботланган бўлса, у сўнгги мақсад, яъни ушбу ишни 
амалга оширадиган янги компанияларни ташкил этиш бўлган дастурлар 
асосида молиялаштирилади. Шу билан бирга, мазкур илмий-техник ёрдам 
билан янги компанияни шакллантириш ҳамда бошқарувчиларни саралаш ҳам 
молиялаштирилади. Саноат технологияси маркази ишлаб чиқариш сериясига 
янгиликларни татбиқ этишга кўмаклашиш вазифасига эга. Бунга 
экспертизаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар ўтказиш ва саноат фирмаларига 
консультация кўрсатиш, хусусан, кичик фирмаларга, шунингдек, айрим 
ихтирочилар учун илмий-техник янгиликларни ўзлаштиришда ёрдам бериш 
йўллари билан эришилади. Шундай қилиб, янги технологик маҳсулотларни 
яратадиган илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини (ИТТКИ) 
олиб борадиган ёш тадбиркорлар фаолият юритадиган ҳудудий туташган 
марказлар пайдо бўлади.
Тайван тажрибаси ҳам қайси бир жиҳати билан Америка моделига 
ўхшашдир. Бу мамлакатда салоҳиятли таълим муассасаларининг иқтисодиёт, 
саноат билан самарали ҳамкорлигининг аҳамиятини яхши тушуниб, бизнес 


22 
билан уйғунлашган чуқур фундаментал ва назарий муаммолар билан 
шуғулланганлар. Тайваннинг “Саноат технологиялари тадқиқот институти” 
бу борада локомативга айлангандир. Кўплаб ходимлар институт 
ишланмалари асосида ўз компанияларини очганлар ёки технологияларини 
бошқа 
компанияларга 
берганлар 
ва 
уларнинг 
ривожланишини 
таъминлаганлар.
Сингапурда эса кўплаб муваффақиятли компаниялар асосан давлат 
назоратида ёки улар давлат томонидан очилганидадир. Ўқув муассасаларида 
асосий эътибор тадқиқотларга йўналтирилганидадир. 
Бир қатор мамлакатларда инновацион ривожланиш, ушбу жараёнлар 
ривожига ёндашув маданияти билан ҳам боғлиқдир. Масалан, Хитойда 
мутахассис-ходим таълим тизимидан бир неча йилга компанияга ишга ўтиши 
ва яна ўз ўрнига қайтиши, ўзининг ёки ўзганинг компаниясини очишга 
кўмаклашиши мумкинлиги қонунан белгилаб қўйилган. 
Инновация ва инновацион жараёнлар учун айни муддаодир. Ҳозирги 
замонавий дунёда инновация жараёнларининг ривожланиши жараёнларга 
ёндашувлар жамоавий уйғунлашувни талаб этмоқда. Valeo компаниясининг 
бош директори Жак Ашенбройх (Jacques Aschenbroich)нинг фикрича 
инновация – бу бозорда ўз ўрнини топган ихтиродир. Илмий – технологик 
жараёнлар 
тобора 
шаффофлашиб 
бораётган 
дунёда 
компаниялар 
инновацияларни янада тезроқ ва кенгроқ ўзлаштиришга интилмоқда. Бунинг 
учун компаниялар давлат илмий тадқиқот ташкилотлари, илмий – техник 
муассасалар, мижозлар ва таъминотчилар билан ҳам ишламоқда. Инновацион 
соҳадаги ҳамкорлик илмий 
– техник интеграция жараёнларини 
кучайтирувчи, уйғунлашган, фаол инновацион муҳитни шакллантирувчи 
механизмдир, у стратегик шериклар ва таъминотчилар ўртасида ўзаро 
тажриба алмашинувини ҳамда шу асосида иқтисодий ва технологик 
юксалишни таъминлайди[3.19]. 
Мамлакатимизнинг иқтисодий шароитларида олий таълим, фан ва 
ишлаб чиқариш интеграциясининг ўзига хослиги бор. Бироқ Ўзбекистон 


23 
Республикаси халқаро тажрибанинг асосий омилларидан ва айниқса, илм – 
фан, ишлаб чиқариш ва олий таълим шароити ўхшаш бўлган 
мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиши мумкин. Умуман 
олганда, инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини таълим тизими 
предметлари руйхатига киритиш, олий таълим муассасаларида кичик 
инновацион тадбиркорликни ташкил этиш фақатгина талабаларнинг 
қўшимча амалиётга эга бўлишигагина эмас, балки олий таълим муассасалари 
учун янги даромад имкониятларини очиши мумкин. Шунингдек, олий 
таълим муассасалари ва молиявий оқимларни тартибга солувчи компаниялар 
ўртасида ҳуқуқий муносабатлар ва интеллектуал мулкка эгалик ҳуқуқларини 
реализация қилиш кичик инновацион тадбиркорликни ташкил этишда муҳим 
аҳамиятга эга. Бу эса олий таълим тизими шароитида фан ва таълим 
интеграцияни қўллаб қувватлаши ва ривожланишини таъминлаши, 
шунингдек, республика олий таълим муассасаларидаги илмий кучлар 
эътиборини жалб этиш, уларнинг фаолиятини ишлаб чиқариш ташкилотлари 
билан мувофиқлаштириш, шу жумладан, ташкилотлар инновацион 
салоҳиятини ривожлантириш учун мақбул шароит яратишга олиб келади. 
Олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар 
натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишда бугунги кунда бир қатор 
муаммоларга дуч келиниши табиий ҳолдир. Бироқ бу жараён тўғридан – 
тўғри миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, олий таълимни ҳамда 
молиявий оқимларни ташкиллаштириш билан боғлиқ. Шунинг учун, аниқ 
бир ҳудуд алоҳида кўриб чиқилиши мумкин эмас. Турли мамлакатларнинг 
ишлаб чиқариш жараёнига инновацияларни жорий қилиш ва усуллари
ҳозирги кунда кам тадқиқ этилган мавзу ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллий 
шароитларда ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланиладиган янгиликларни 
жорий қилишнинг аниқ механизми мавжуд эмас.
Хўш, инновация, инновацион марказлар, уларнинг лойиҳалари қачон ва 
қандай муҳитда шаклланади?
Мавзуга мос адабиётлар ва тадқиқотлар таҳлилининг кўрсатишича: 


24 

биринчидан, барча инновацион марказларнинг лойиҳалари инқироз 
муҳитида ва мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг бирдан-бир чораси 
инновациялар эканлигини тушуниб бўлганлигида пайдо бўлади; 

иккинчидан, барча инновацион марказлар амалиётида тўқнашган 
умумий муаммолар мавжуд. Ўз навбатида ушбу муаммоларнинг ечимига 
йўналтирилган технология ҳам шаклланган. Булар: бизнес-инкубация, 
лойиҳани молиялаштириш, инновацион марказ иштирокчиларининг 
горизонтал 
алоқалари, 
технопарк 
инфратузилмаси, 
жамоатчилик 
алоқаларининг шаклланиши, бошқарув ҳамда инновацион менежментнинг 
намунавий технологиясидир; 

учинчидан, соҳа ва ихтисослик бўйича фан, таълим ва ишлаб 
чиқаришнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши ва тугал интеграциялашуви 
муҳитидагина инновациялар шаклланишини ҳаётий жараёнлар исботлади. 
Албатта, ҳар қандай технология ўзаро боғлиқ бир қатор оддий 
босқичлардан ташкил топганидек, инновацион марказларнинг фаолияти ҳам 
ўзаро боғлиқ.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish