2.4. Бошқарув усуллари
Бошқарув усуллари – бу қўйилган мақсадларга эришиш учун
бошқарувчи тизимча – бошқарув субъектини бошқарилувчи тизимча –
бошқарув объекти (ходим, жамоа, бошқарувнинг ижтимоий–иқтисодий
объекти)га таъсир кўрсатиш усулларидир. Бошқарув усуллари ва бошқарув
жараѐни усуллари ажратиладилар. Бошқарув усуллари бошқарув объектига
таъсир кўрсатишнинг якунланган жараѐнини таърифлайдилар. Бошқарув
жараѐни усуллари билан фақат айрим ишлар бажарилади.
Яна тўғридан тўғри ва воситали таъсир кўрсатиш, расмий ва норасмий
усуллари ҳам ажратиладилар. Тўғридан тўғри таъсир кўрсатиш усуллардан
фойдаланишда таъсирнинг бевосита натижасини олиш кўзда тутилади;
воситали таъсир кўрсатиш усуллари билан юқори натижаларга эришиш учун
шароитлар яратилади. Расмий ва норасмий таъсир кўрсатиш усулларининг
нисбати бошқарув услубининг ўзига хос аломатларини акс эттиради.
Бошқарув усуллари тизимида умумий усуллар ажратилади. Уларга
анъанавий равишда иқтисодий, маъмурий (баъзида уларни ташкилий деб
атайдилар) ва ижтимоий-психологик усуллар кирадилар.
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари бошқарув объектининг
иқтисодий қонунлар талабларидан онгли равишда фойдаланишга асосланган
иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатиш усулларининг мажмуасидан
иборат бўладилар. Бу усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
республика, вилоят, туман идоралари томонидан фойдаланиладиган
усуллар;
ташкилотлар (корхоналар) томонидан фойдаланиладиган усуллар.
56
Биринчи гуруҳга мамлакат ва минтақанинг солиқ тизимлари ва кредит –
молия механизмлари, яъни корхона ташқи муҳитнинг иқтисодий омиллари
кирадилар.
Иккинчи гуруҳни қуйидагилар ташкил қиладилар:
ходимларни моддий рағбатлантириш тизими;
ишнинг сифати ва самарадорлиги учун жавобгарлик тизими;
ташкилот фаолият юритишининг иқтисодий меъѐрлари (фонд билан
қуролланганлик ва меҳнатнинг унумдорлиги, маҳсулотларнинг турлари
бўйича рентабеллик меъѐрлари), улар маркетинг тадқиқотлари, маҳсулот
сифатининг асосий кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришнинг даражаси, шу
жумладан бизнес-режани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқиладилар.
Ҳар бир киши ишининг сифати ва самарадорлигини оширишига
қаратилган ва шахс ва жамият муносабатларини уйғунлаштириш учун
мотивация ва мувофиқлаштириш қуролларидан фойдаланиш йўли билан
амалга ошириладиган ходимларни рағбатлантириш бошқарувнинг муҳим
иқтисодий усули бўлади. Иқтисодий рағбатлантиришнинг замонавий
шаклларига қуйидагилар кирадилар:
иш ҳақи тизимини меҳнатнинг миқдори ва сифатига мувофиқ
шакллантириш;
қўшимча мукофотлар кўринишидаги бонуслар, мукофотлар, асосий иш
ҳақига қўшимчалар;
ходимни ташкилот фойдасини тақсимлашда иштироқ этиши;
ходимга нафақа жамғармасини шакллантириш кўринишида имтиѐзлар
ва енгилликлар бериш, ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш, унга
транспорт хизматлари, турар -жой ижараси ва болалар муассасалари, ўқиш,
малакасини оширишга ҳақ тўлашда имтиѐзлар бериш, ходим ва унинг оила
аъзоларини даъволаш ва дам олишларини ташкил қилиш, ходимга ташкилот
томонидан ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни харид қилишда имтиѐз бериш;
ходимга имтиѐзли кредитлар бериш;
57
ходим ҳаѐтини имтиѐзли суғурталаш ва бошқалар.
Рағбатлантиришнинг санаб ўтилган шакллари билан бир қаторда
жазолар ва танбеҳлар, имтиѐзларни пасайтириш ѐки тўлиқ олиб ташлаш
тизимини қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |