Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Менежмент тамойиллари (А.Файоль бўйича)



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Менежмент тамойиллари (А.Файоль бўйича) 
 
Тамойил
Тамойилнинг мазмуни 
Меҳнат тақсимоти
Ваколатлар ва 
жавобгарлик
Интизом
Якка ҳукмронлик 
Ҳаракатлар
бирлиги
Шахсий манфаат-
ларни бўйсиндири-
лиши
Ходимларни муко-
фатлаш 
Марказлаштириш 
Қояли занжир 
Тартиб
Иш кучидан самарали фойдаланиш учун ишларни ихтисос-
лаштириш (ишловчиларнинг ҳаракатлари йўналтириладиган 
мақсадлар сонини қисқартириш ҳисобига) 
Ҳар бир ишловчига ишни бажариш учун жавобгарликка эга 
бўлиш учун етарли бўлган ваколатларни бериш керак 
Ишчилар раҳбарият билан битим шартларига бўйсунишлари 
керак, менежерлар интизомни бизувчиларга нисбатан адолатли
жазоларни қўллашлари керак 
Ходим кўрсатмаларни олади ва фақат битта бевосита бошлиқ 
олдида ҳисоб беради 
Бир хил мақсадга эга бўлган барча ҳаракатлар гуруҳларга бир-
лаштирилишлари ва ягона режа бўйича амалга оширилишлари 
керак 
Ташкилот манфаатлари якка шахслар манфаатларидан устунлик- 
ка эгалар 
Ходимлар томонидан ўз манфаатлари учун адолатли мукофотни 
олиниши 
Бошқарувчи марказга эга ташкилотдаги ягона тартиб. 
Марказлаштириш ва марказлаштирмаслик ўртасида энг тўғри 
нисбатларда энг яхши натижаларга эришилади. Ваколатлар 
(ҳукмронлик) жавобгарликка мутаносиб равишда берилиши 
керак 
Буйруқларнинг узилмаслик занжири, у бўйича фармойишлар 
узатилади ва иерархиянинг барча босқичлар ўртасидаги 
коммуникациялар амалга оширилади (“бошлиқлар занжири”) 
Ҳар бир ходим учун иш жойи ва ҳар бир ходим ўзининг иш 
жойида 


52 
Адолат
Ходимларнинг
барқарорлиги 
Ташаббус
Корпоратив руҳ
Маълум қоидалар ва битимлар қояли занжирнинг ҳар бир 
босқичида ҳаѐтга адолатли равишда тадбиқ этилишлари керак 
Ишловчиларнинг ташкилот ва узоқ муддатли ишга нисбатан 
содиқлигини ўрнатиш, чунки ходимлар қўнимсизлиги самарадор- 
ликни пасайтиради.- 
Ишловчиларни уларга топширилган ваколатлар ва бажарилаѐтган 
ишлари доирасида мустақил фикр юритишни ишлаб чиқишга 
рағбатлантириш. 
Ходимлар ва ташкилот манфаатларининг уйғунлиги ҳаракатлар 
бирлигини таъминлайди (“куч - бирлашишда”)
Социолог М.Вебер маъмурий ташкилотлар томонидан бошқарувнинг 
прус тажрибасини умумлаштириш асосида универсал қоидалар деб 
аталувчиларни ишлаб чиққан. Унинг фикрига кўра, бошқарувнинг ҳар 
қандай идоралари уларга амал қилишлари керак. Бошқарув тамойилларини 
ўрганиш кейинчалик бир қатор мамлакатимиз ва хориж олимлари томонидан 
давом эттирилган. 
Бошқарув тамойиллари бошқарувнинг эришишга ҳаракат қилиши зарур 
бўлган назарий идеалини акс эттирадилар. Бу тамойилларни амалга 
оширилиши бошқарувнинг барча босқичларидаги самарадорлиги ва илмий- 
лигининг мезони бўлади.
Бошқарув тамойиллари чекловчи шартлар сифатида бўладилар. Бундан 
ташқари, бошқарув сифатини, яъни бошқарув жараѐни натижаларини 
баҳолашда уларга амал қилиш зарур. Бу маънода бошқарув идоралари 
ишининг сифати, натижавийлиги баҳолашнинг мезонларига айланадилар. 
Менемент тизимини шаклланиши, фаолият юритиши ва ривожланиши 
учун кўрсатиб ўтилган асосий тамойиллардан ташқари яна қўшимча 
тамойилларга риоя қилиш зарур, улар бошқарув тизимининг барча 
тизимчалари учун умумий бўладилар: 


53 

бошқарувни амалга оширишда ихтисослашиш ва универсаллашишни 
мувофиқ бириктириш (бошқарув ишларини бажаришда ихтисослашиш ва
универсалашиш ўртасидаги мувофиқ нисбат таъминланиши керак); 

ташқи муҳитга нисбатан барқарорлик (ташкилот макро- ѐки микро- 
муҳитининг айрим элементларини ўзгаришида бошқарув тизими фаолият 
юритишни давом эттириши ва қўйилган мақсадларни бажариши керак); 

бошқарувнинг тежамкорлиги (бошқарувни амалга ошириш ва 
мақсадларга эришиш учун усуллар ва воситаларни танлашда меҳнат, 
моддий, вақт, молиявий ва бошқа харажатларни чегаралаш зарур); 

бошқарувнинг самарадорлиги; 

бошқарувнинг инсонпарварлиги; 

таъсир кўрсатиш усуллари ва воситаларининг бошқарув объектига хос 
бўлган қонуниятларга мослиги (бошқарувда бошқарув объектининг ҳолати 
ва ривожланиши қонунларини ҳисобга олиш зарур); 

ваколатларнинг қўйилган вазифаларга мослиги (раҳбарият бошқарув 
идоралари ва ходимларига ўзларининг олдига қўйилган вазифаларни 
бажариш учун зарур бўлган ваколатларни бериши керак); 

истисно қилиш (фақат стандартлар ва қоидалардан каттароқ четга 
чиқишларда назорат тизими ишга тушиши керак); 

бошқарувда марказлаштириш ва марказлаштирмасликни бириктириш 
(бошқарувнинг ҳар бир аниқ тизимида тегишли вазифалари бажаришни 
марказлаштириш (марказлаштирмаслик)нинг мувофиқ даражаси бўлиши 
керак. 
Бошқарувнинг келтирилган асосий ва қўшимча тамойиллари ҳар қандай 
тизимча учун хосдир. Шунинг билан бирга бошқарув тизимининг ҳар бир 
тизимчаси яна ўзига хос тизимчалар асосида шаклланишлари ва фаолият 
юритишлари керак. Масалан, қуйидагилар ходимларни бошқаришнинг ўзига 
хос тамойиллари бўладилар: меҳнат тақсимоти, якка хукмронлик, шахсий 
манфаатларни умумийга бўйсуниши ва бошқалар.


54 
Ғарбда вужудга келган бошқарувга қарашларнинг замонавий тизими 
бошқарувнинг қуйидаги тизимларига суянади: 

ишловчиларга нисбатан хайриҳоҳлик; 

муваффақиятли менежментнинг шарти сифатидаги жавобгарлик; 

фирмани 
горизонтал 
ва 
вертикал 
бўйича 
кесиб 
ўтувчи 
коммуникациялар; 

фирмадаги 
ишловчиларнинг 
қобилиятларини 
ривожланишига 
кўмаклашувчи муҳит; 

ҳар бир ишловчининг фирма натижаларидаги улушли иштироки

атроф-муҳитдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш; 

одамлар билан ишлашда ишдан қаноатланганликни таъминловчи 
усуллардан фойдаланиш; 

ишни мувофиқлаштиришнинг шарти сифатида менежерларнинг 
ишдаги барча босқичлардаги иштироки; 

менежер ишда тўқнаш келадиган кишиларни эшитишни билиш; 

бизнеснинг этикаси; 

ходимларни бошқаришга жалб қилиш; 

халоллик ва одамларга ишонч; 

менежментнинг фундаментал асослари: сифат, харажатлар, сервис, 
янгиликлар, ресурсларни назорат қилиш, ходимларга суяниш; 

шахсий ишнинг сифати ва уни доимий равишда такомиллаштириш. 
Бошқарув назарияси бўйича асарларда бошқарувнинг 30 дан ортиқ 
тамойиллари келтирилади. Бунинг устига, ижтимоий ривожланишни 
боришида хўжалик юритишнинг маъмурий буйруқбозлик тизимини фаолият 
юритиши учун хос бўлган бошқарувнинг баъзи бир тамойиллари ўзларининг 
долзарбликларини йўқотганлар, масалан ўзгаришларнинг кейинги ўн 
йилликларда мавжуд бўлган демократик марказлашиш тамойили. Шунинг 
билан бир вақтда бошқарувнинг замонавий шароитларига адекват бўлган 


55 
янги тамойиллари ишлаб чиқилмоқда, масалан ташқи муҳит омиллари 
таъсирига барқарорлик тамойили. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish