Сифат менежменти маърузалар матни


 Сертификатлаштириш ва халқаро савдо



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/168
Sana22.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#117323
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   168
Bog'liq
13. Укув кулланма

 
3. Сертификатлаштириш ва халқаро савдо 
Юқорида сертификатлаштириш қатор ҳолларда хорижий 
рақибларга қарши қаратилган протекционист сиѐсати воситаси 
сифатида 
қўлланади 
дейилган 
эди. 
Лекин 
барибир 
сертификатлаштиришнинг асосий мақсади — халқаро савдо учун яхши 
шароитлар яратишдир. Табиийки бу мақсад учун тегишли халқаро 
битимлар зарур. Бу муносабат билан "Токио раунд" (1979 й.) 
музокараларида имзоланган ГАТТнинг савдодаги техникавий тусиқлар 
ҳақидаги битим диққатга сазовор. 
Битим иштирокчи мамлакатлар орасидаги савдо муносабатларида 
протекционизм ва дискриминация элементларини чегаралаш бўйича 
биринчи харакатдир (1983 й. августида ГАТТнинг тўла хуқуқли 
аъзолари 35 давлат ва минтақалар ҳамда ЕИК эди). У иштирокчи 
мамлакатларга қуйидаги асосий мажбуриятларни юклайди: 
1. Протекционист 
мақсадларда 
стандарт 
ва 
техникавий 
регламентлар қабул қилмаслик уларни ишлаб чиқишда мавжуд 
халқаро стандартларни ҳисобга олиш. 
2. Миллий синов марказлари ва маҳсулотни сертификатлаштириш 
тизимларига 
қўйишда 
бошқа 
иштирокчи 
мамлакатларни 
дискриминация қилиш; 
3. стандарт ва техникявий регламентлар амалига нисбатан 
иштирокчи мамлакатлар товарлари миллий режимини бериш; 
4. битимни имзолаган бошқа мамлакатлар ваколатли органлари 
томонидан берилган маҳсулот синовлари натижалари, стандартларга 
мувофиқлик сертификат ва белгиларини иштирокчи давлатлар 
томонидан имконияти бор жойларда тан олишини таъминлаш; 
5. иштирокчи мамлакатлар ўртасида миллий стандартлаштириш ва 
сертификатлаштириш бўйича маълумот алмашиниш. 
Битимни 
миллий 
стандарт, 
техникавий 
регламент 
ва 
сертификатлаштириш қоидаларини халқаро стандарт ва тавсиялар 
билан келиштиришга кўмаклашади. Бу маҳсулот техникавий даражаси 
ва сифатини оширишга экспорт имкониятлари яхшиланишига ѐрдам 
қилади. Умуман олганда, битим унда қатнашган мамлакатлар ўртасида 
халқаро савдо меъѐрлашиши ва кенгайишига кўмак бўлади. 


200 
Битим бажарилиши устидан назорат ГАТТ қўмитаси зиммасига 
юкланган. У битим амалга оширилишини кузатади, экспертлар 
гурухлари ѐрдамида маслаҳатлар ўтказиш ва мунозараларни ечишга 
кўмаклашади. Ундан ташқари, қўмита битим амали доирасини 
кенгайтириш ва ундаги қоидалар мазмунига аниқлик киритиш ҳақида 
таклифлар беради. Қўмита котибияти вазифасини ГАТТ котибияти 
бажаради. 
Сертификатлаштириш жабҳасида қатор халқаро ташкилотлар 
мавжуд. Улар ичидан Халқаро электротехника қўмитаси (ХЭҚ) 
электрон техника буюмларини (ЭТБ) сертификатлаштириш икки нуқаи 
назардан қизиқдир: 

биринчидан, ЭТБнинг ишлаб чиқилган ҳар бир партияси 
меъѐрий-техникавий хужжатларга мувофиқлиги синаладиган

яккаю-ягона халқаро тизим; 

иккинчидан, унда собиқ совет иттифоқининг ишлаб 
чиқарувчи корхоналари иштирок этади. 
ХЭҚ сертификатлаштириш тизимининг мақади ЭТБларга ягона
талабларни жорий қилиш йўли орқали ишлаб чиқарадиган 
мамлакатлар ўртасида хамда буюмлар сифатини баҳолаш ва синашга 
бўлган савдога кўмаклашишдир. 
Бу тизим иштирокчиларидан бирида ишлаб чиқарилган буюм 
бошқа иштирокчи мамлакатларда ҳам қайта синовлар ўтказмасдан бир 
хил мақбул бўлиши учун зарур. 
Дастлабки ХЭҚ Америка ЭТБни дискриминация қилиш учун 
яратилган эди, чунки Америка ЭТБ Рарбий Европа ЭТБ дан 
рақобатбардошлироқ эди. Кейинчалик ХЭҚда дунѐ миқѐсида ЭТБни 
сертификатлаштириш масаласи кўтарилди. 
ЭТБни ишлаб чиқарувчи ҳар қандай корхона ХЭҚ тизими 
доирасида ўзи ишлаб чиқараѐтган маҳсулотни сертификатлаштириш 
хуқуини берадиган лицензия олиши мумкин. Бунинг учун у ваколатли 
миллий ташкилотга келгусида ЭТБ ишлаб чиқарилаѐтган асос солувчи, 
умумий ва гурухий-техникавий шартлар номлари кўрсатилган буюртма 
йуллаши керак. 
Бунда корхона миллий назорат хизмати вакилларига ЭТБ ишлаб 
чиқариладиган бўлимларга, агар улар тижорат нуқтаи назардан сирли 
бўлмаса, кириш имкониятини таъминлайди. Ишлаб чиқаришнинг сирли 
бўлимлари корхона бош назоратчиси кузатуви остида бўлиши керак. У 
корхона ва назорат хизмати ўртасида боғловчи звено бўлади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish