Иккинчидан, истеъмол чегаравий фойдалилик тамойилига
риоя қилади, унга мувофиқ муайян товарнинг кейинги бирликлари
нисбатан камроқ қониқиш ҳосил қилади. Мисол учун, иккинчи
телевизор, биринчига нисбатан камроқ фойда келтиради, чунки
асосий эҳтиёжлар қондирилган, учинчи ва тўртинчилари эса
унданда камроқ. Шунинг учун ҳам харидор қўшимча товар
бирликларини уларнинг нархи пасайиши туфайлигина харид
қилиши мумкин.
Учинчидан, талаб қонунининг амал қилиши даромад самараси
билан боғлиқ, бу эса харидор доимий даромад ва бошқа шароитлар
бир хил бўлганда муайян товардан кўпроқ харид қилиш
293
имкониятида ифодаланади. Ва аксинча, юқорироқ нарх харид
талабининг пасайишига олиб келади.
Талабни бошқариш учун, янги маҳсулот ишлаб чиқарувчи
корхона талаб катталиги ва характерига таъсир этувчи ва талаб
детерминантлари деб аталувчи омилларни билиши лозим. Шуни
ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, янги маҳсулотга бўлган талабга
таъсир этувчи детерминантлар, анъанавий маҳсулотга бўлган талаб
детерминантларидан анча фарқ қилади.
Янги маҳсулотга бўлган талаб омилларини иккига ажратиш
мумкин, ички, таҳлил объектининг фаолиятига тааллуқли ва ташқи,
асосан ташқи муҳит фаолиятининг ўзига хослиги билан боғлиқ.
Умумий ҳолда ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш – савдо
стратегиясини тавсифловчи, энг муҳим ички омиллар таъсирини
кўриб чиқамиз.
Агарда корхона янги техника ишлаб чиқарадиган бўлса, уни
бозорда тарқатиш учун таклиф этилаётган намунанинг конструктив
хусусиятлари катта аҳамиятга эга. Агарда у тармоқ стандартларига
жавоб бермаса, унга сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш
мураккаблашади ва ундан таркибий қисм сифатида фойдаланиб
бўлмайди. Оқибатда мазкур маҳсулотга талаб умуман бўлмайди ёки
жуда паст бўлади.
Стандартларга ўхшаш тарзда пировард маиший истеъмол учун
чиқарилган янги маҳсулотга (кийим-кечак, пойафзал, мебел ва ҳ.к)
талабни таъминлашда мода ўз таъсирини кўрсатади. Агарда унинг
таъсири ҳисобга олинмаса, янги маҳсулот талабга эга бўлмайди.
Талабнинг яна бир муҳим омили бўлиб янги маҳсулот сифати
хизмат қилади. Янги техника, технологиянинг яхши ишлаши, халқ
истеъмоли товарларида нуқсонлар бўлмаслиги уларга талаб юқори
бўлишига хизмат қилади ва аксинча янги маҳсулотни эксплуатация
қилишда юзага келган носозликлар маҳсулотга бўлган талабни
пасайтиради.
Талабга ижобий таъсир кўрсатувчи омиллар қаторига савдо
шароитларининг, хусусан янги маҳсулотга кафолат ва сервис
294
хизмат кўрсатишни таъминлаш, мавжудлиги киради. Янги техника
ва технологияга нисбатан, бу уларни ўрнатиш, хизмат кўрсатиш,
эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, таъмир бўйича ихтисослашган
бригадаларни ташкил этиш ва бошқалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |