Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида инновацион маркетинг турлари



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

11.2. Қишлоқ хўжалигида инновацион маркетинг турлари 
Инновацион маркетинг турлари саноати ривожланган 
мамлакатларда фирма ривожланишининг маркетинги концепцияси 
ўн йилликлар давомида фаҳрий ўринни эгаллайди, бунда 
таъкидлаш керакки, инновацион маркетингни илмий фан сифатида 
вужудга келиши фақат кейинги ўн йилликларга тўғри келади.
Инновацион маркетинг тушунча сифатида инновацион 
маркетингдан кенгроқ, у ўз ичига ташкилотнинг вазифаси, 


286
тафаккурнинг фалсафаси илмий-тадқиқотлар соҳаси, бошқарув 
услуби ва хулқни олади. Бу чекланган, мажбур қилинган 
новаторлик эмас, муносабатларнинг алоҳида тури ва ҳаттоки тўлиқ 
қабул қилинишидир. 
Инновацион маркетинг ижтимоий йўналтиришга, издошларга 
эга. Стратегик ва оператив ташкил қилувчилар унинг энг муҳим 
турлари бўлади. 
Стратегик инновацион маркетинг. 
Стратегик маркетинг тадқиқотлари асосига бозор ҳолатини 
кейинчалик бозор сегментларини ишлаб чиқиш, талабни ташкил 
қилиш ва шакллантириш, харидни моделлаштириш билан таҳлил 
қилинади. 
Тадбиркорлик 
фирмаси 
бошидан 
бозорни 
эгаллаш 
сегментлаштиришни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ўзининг 
истеъмолчиларини яратишга қаратилиши керак. Бозорлар ва ташқи 
муҳит омилларини таҳлил қилишдан ташқари замонавий маркетинг 
нафақат бугунги куннинг истеъмолчиларини ўрганади, балки 
келажакда эҳтимол бўлганларини ҳам шакллантиради. 
Стратегик маркетинг корхонанинг маркетинг ва социология 
хизматлари ходимларининг истеъмолчиларнинг яқиндан алоқасига 
киритилган (анкеталар тўлдириш, телефон бўйича сўров, 
репрезентив танлоб олишлар ва ҳ.к.). 
Инновацион маркетингнинг қоидаларига мувофиқ янги товарни 
қабул қилиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади: 
1.Бирламчи хабардорлик. Истеъмолчи инновация ҳақида хабар 
топади, етарлича ахборотга эга эмас. 
2.Товарни таниш. Истеъмолчи баъзи бир ахборотга эга, 
янгиликка қизиқади: янгилик ҳақида қўшимча ахборотлар (реклама, 
проспектлар, маълумотномаларни қидириши мумкин). 
3.Янги товарни идентификациялаш. Истеъмолчи янгиликни 
синовдан ўтказиши ҳақида қарор қабул қилади. Истеъмолчи 
янгиликни ўзининг эҳтиёжлари билан таништиради. 
4.Янгиликдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш. 


287
5.Истеъмолчи инновация ва харид қилиш эҳтимоли ҳақидаги 
маълумотларни олиш мақсадида янгиликни синовдан ўтказади. 
6.Тест натижалари бўйича янгиликни харид қилиш ёки 
яратишга инвестиция киритиш ҳақида қарор қабул қилиш. 
Амалда инновацияларни қабул қилмайдиган истеъмолчилар 
сони 16 %дан камроқ, «новаторлар» категорияларининг кам 
сонлилиги жамиятнинг фақат чекланган қисмида товар янгилигига 
юқори таъсирчанлик ва мойилликни кўрсатади. Қолганларнинг 
инновацион мойиллигини қимматбаҳо маркетинг ишланмаларини 
фаоллаштириш йўли билан ошириш мумкин.
Бозор сегментининг асосий тавсиялари тўртта ўзаро боғлиқ 
ўзгарувчилар билан белгиланган: бозор ўлчами, мумкин бўлган 
нарх, техник самарадорлик талаблари ва вақт. 
Инновациявий маҳсулотларнинг кўпчилиги ўз самарадорлиги, 
нархи ва бозорда биринчи марта пайдо бўлиш санаси бўйича фарқ 
қилувчи шаклларда таклиф этилиши мумкин. Муайян бозор 
сегменти техник самарадорликнинг қандай даражасини талаб 
этишини тўғри аниқлаш муҳим аҳамият касб этади, чунки илмий-
техник ходимлар доимо ўз янги маҳсулоти кўрсаткичларининг 
юқори даражада бўлишига интиладилар, бу техник ғояларга олиб 
келган ҳолда, истеъмолчиларнинг реал талабларини ҳисобга 
олмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бу ИТТКИ ва ишлаб чиқариш 
харажатларини ошишига, маҳсулотни ишлаб чиқариш вақтининг 
узайишига олиб келиши табиий. Буларнинг барчаси маҳсулотнинг 
даромадлилик салоҳиятини пасайишига сабабчи бўлади. 
Таъкидлаш керакки, инновациянинг характери уни қабул 
қилиниш суръатларига тўғридан тўғри боғлиқ. Инновациянинг 
баъзи бир турлари айнан бир кунда оммавий бўлиб кетади, 
айримларига эса бунинг учун узоқ вақт талаб қилинади. 
Инновацияни қабул қилиниши суръатларига бешта таъриф таъсир 
кўрсатади: 
¾ усулларнинг ворислиги ва бирга бўла олишлиги, янги қабул 
қилинган истеъмол бойлиги ва инновация истеъмолчиларининг 


288
тажрибасига мос келиши даражаси. Масалан, бухгалтерия ҳисоби, 
ҳисоблаш техникасини инновацион қўллаш учун дастурий 
маҳсулотларнинг муваффақияти тизимни истеъмолчиларнинг 
психологияси ва одатларига, турғун ишчи тартиби ва психологик 
стрессни камайтириш имкониятига мослашишга боғлиқ; 
¾ мураккаблик, яъни унинг моҳияти ва татбиқ этиш 
тамойиллари ҳамда фойдаланишдан фойдани тушунишнинг 
нисбатан қийинлиги; 
¾ инновацияни татбиқ этиш жараёнини бўлинувчанлиги, яъни 
янгиликни босқичма-босқич киритиш ва натижани аста-секин 
баҳолаш имконияти. 
¾ коммуникацион 
кўргазмалилик, 
яъни 
инновацияни 
қўллашдан фойдалилик ва фойдани тушунарли баён қилиш 
имконияти. 
Бу 
жиҳатдан 
қуйидагиларни 
таъкидлаш 
керакки, 
фойдалилигини миқдоран (моддий) баҳолаш мумкин бўлган 
инновациялар кўпинча умуман ишлаб чиқариш тизимини фаолият 
юритишини сифатли яхшилашга қаратилган инновацияга нисбатан 
амалда кейингиларнинг объектив ва субъекти фойдалилиги ғоятда 
каттароқ воситали самара олиб келиши мумкин бўлса ҳам, биринчи 
қарашда ўзига жалб қиладигандек кўринади. Инновацияларни 
бозорга татбиқ этиш учун зарур умумий хусусиятларидан ташқари 
истеъмолчи учун сифатнинг аниқ кўрсаткичлари: конструкторлик 
таърифлари, дизайн истеъмолчилик хусусиятлари, фойдаланиш 
имкониятлари, қулайлик ва албатта, нарх катта аҳамиятга эга. 
Янги товарга талабнинг башорати бозор иштирокчилари ва 
уларнинг фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқаларни тизимли тадқиқот 
қилишга 
асосланган. 
Бозор 
иштирокчилари: 
харидорлар, 
сотувчилар, 
савдо 
агентлари, 
воситачилар, 
брокерлар, 
имижмейкерлар, реклама агентликлари маркетинг тизимининг 
элементлари бўлади. Янгиликни ишлаб чиқарувчилар ва унинг 
якуний истеъмолчилари ўртасида вазифавий ўзаро алоқани 


289
ўрнатиш бозорни тадқиқот қилишнинг муҳим элементи 
ҳисобланади. 
Аммо тизимли таҳлилда рақобат шакллари, усуллари ва 
даражасини, эҳтимоли бўлган рақибларнинг хулқини таҳлил қилиш 
марказий рол ўйнайди. Бозорнинг барча иштирокчилари ҳулқини 
башорат қилиш ва рақиблар ҳаракатларини баҳолаш янги товарни 
олдинга ҳаракатлантириш ва унга талабни шакллантиришда ҳал 
қилувчи бўлади. Демак, янгиликни бозорга кириб бориши 
стратегиясини ишлаб чиқиш товарнинг янгилиги даражаси, 
бозордаги рақобатнинг тури ва новатор фирма рақобат 
афзалликларининг даражасига боғлиқдир. 
Ишлаб чиқарилаётган товарнинг тубдан янгилиги, уни 
тайёрлаш технологияси янгилик яшаш даврининг бошланғич 
босқичларида фирманинг якка ҳокимлиги ҳақида гапиришга имкон 
беради. Тубдан янги маҳсулотга талабни шаклланиши иккита ҳал 
этувчи жиҳатлари билан боғлиқ: бир томондан янгиликка талабни 
йўқлиги, янгилик ишлаб чиқарувчининг инновацион якка 
ҳокимлиги. Бу ҳолда инновацион якка ҳокимлик ва фойдани 
катталаштириш шароитларида талабни шакллантирувчи тадбирлар 
тизимидан ташкил топган креатив характерга эга бўлади. 
Бу жараёнлар рақибларни фаолиятлари, рақобат курашини кенг 
ёяди, 
ўрнини 
босувчи 
товарлар, 
модификацияланганлар, 
такомиллашганларни ва имитация қилинганларни яратилиши 
эҳтимол бўлган натижа бўлади. Янги товардан юқори фойда олиш 
сармояни ишда қўллашнинг янги соҳаларини қидириб топишни 
рағбатлантиради, сармояни фойдалироқ соҳаларга оқиб келиши 
содир бўлади, у монополиялар ва рақобатлашувчи гуруҳларнинг 
ортиқча сармояларни, ҳамда кичик ва ўрта сармояларни 
ҳаракатланиши билан бирга бўлади. 
Рақобат ташқи муҳитнинг етакчи кўрсаткичларидан биридир. 
Менежернинг биринчи даражаси васифаси ўзининг фирмаси ва 
рақиб 
фирмаларининг 
рақобатбардошлигини 
солиштирма 
таҳлилидир. Пировардида рақобат курашининг муваффақиятини 


290
корхонанинг ички муваффақиятлари ва уларнинг ташқи омиллар 
билан ўзаро алоқалари белгилаб берадилар. 
Корхона рақобат ўринлари таҳлилининг натижалари ҳар хил 
усуллар билан текширилиши мумкин: ҳам миқдорий ва ҳам 
сифатлилик кўрсаткичлари (масалан, бозорда эгаллаган жой)ни 
таққослаш асосида. 
Фаолиятнинг афзалликлари ва камчиликларини баҳолаш 
фирманинг бундан кейинги стратегиясини ишлаб чиқиш ва бозор 
ҳолатини башоратлаш учун асос бўлади. 
Бундан ташқари, таҳлил натижалари менежерларнинг ўз 
фирмасининг камчиликларини бартараф этиш ва рақибни 
нейтраллаштиришга қаратилган оператив ишнинг асоси бўлади. 
Корхона рақобатбардошлигини баҳолаш фирмани бундан кейинги 
ривожланишининг заифлигини ҳисобга олиш билан башоратлашга 
имкон беради.
Шуларга мувофиқ инновацияларга бўлган талаб таҳлилининг 
хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
Саноатда 
ва 
қишлоқ 
хўжалигида 
инновациялар 
ривожланишининг 
хусусиятлари 
ва 
уларнинг 
турларини 
фарқланиши, ҳар бир конкрет вазиятда уларга бўлган талаб 
хусусиятларини белгилайди. 
Биринчи навбатда, маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш 
инновацияларнинг қайси турига – базис ёки такомиллашганга – 
мансублигини аниқлаш лозим. Буни иккита усул билан аниқлаш 
мумкин: биринчидан, маҳсулотни бозордаги савдо ёки таклиф 
ҳажми ва давомийлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида унинг 
ҳаётий цикли эгри чизиқларини барпо этиш ёрдамида.
Иккинчидан, инновациявий маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
корхона, 
олдин 
ишлаб 
чиқарилган 
ва 
янги 
маҳсулот 
кўрсаткичларининг қуйидаги схема бўйича таққослама таҳлилини 
ўтказади: 


291
• янги маҳсулот ишлаб чиқаришда эскига нисбатан принципиал 
янги ёндашувлар мавжудлиги, мисол учун нотаниш қонун ва 
қонуниятлар; 
• маҳсулотдаги янги деталлар ёки технологиядаги янги 
операциялар миқдори; 
• маҳсулотни ўзгартириш учун қилинган қўшимча харажатлар 
суммаси ва унинг янги маҳсулот харажатларидаги улуши. 
Инновациявий маҳсулот ўз шакллари бўйича хилма-хил. У 
моддий кўринишда бўлиши (мисол учун, ускуналар, аҳоли учун 
товарлар) ёки бўлмаслиги (ноу-хау, патентлар, лицензиялар), 
мақсади (ишлаб чиқариш ёки пировард истеъмол учун), маҳсулот 
турлари ва ҳоказолар бўйича фарқланиши мумкин. 
Бунинг оқибатида талаб таҳлили ва уни амалга ошириш учун 
ахборот базасини яратиш ҳар бир вазиятда ўз хусусиятларига эга 
бўлади (11.2.1-расм). 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish