d)
Прогрессия қоидалари
Бизга маълумки, университетда ўтиладиган фанлар ва модуллар бир соҳага
тегишли бўлсада улар ўз мураккаблик даражасига кўра (complexity level)
фарқланиши мумкин. Масалан, иқтисодиёт фанининг бир нечта даражалари
46
мавжуд. Талаба ўқиши давомида иқтисодиёт фанининг бир нечта даражаларини
ўрганишига тўғри келиши мумкин: Иқтисодиёт асослари, Иқтисодиёт I
(Intermediate Economics), Иқтисодиёт III (Advanced Economics), Макроиқтисодиёт,
Микроиқтисодиёт. Шунинг учун фанлар ОТМ ўқув дастурларида изчиллик
асосида жойлаштирилади. ОТМ ўқув дастурларидаги фанларни ўз даражаларига
кўра қуйидаги тоифаларга бўлиниши мумкин:
-
Бошланғич даражадаги фанлар (Basic level courses)
-
Ўрта даражадаги фанлар (Intermediate level courses)
-
Юқори даражадаги фанлар (Advanced level courses)
-
Махсус даражадаги фанлар (Special level courses)
Яъни талаба семестрдан-семестрга, курсдан-курсга ўтгани сайин, дастурдаги
фанлар ўз даражасига кўра мураккаблашиб, махсуслашиб боради. Бунда бир
фанни ўрганиш талабадан аввал ўша фанни тушунишга ҳизмат қилувчи бошқа
фанни ўзлаштиришни тақазо қилиши мумкин. Масалан, одатда талаба
Макроиқтисодиёт фанини яxшироқ тушуниши учун у аввал Иқтисодиёт Aсослари
фанини ўзлаштириши зарур бўлади. Буни ғарб университетларида “course
prerequisite” деб аташади, яъни талаба Иқтисодиёт Асослари фанини бошлаши
учун аввал Макроиқтисодиёт фанини тугаллаши керак бўлади. Бундан ташқари
ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтгандан сўнг уларнинг ўқув дастурига жуда
кўп танлов фанлари ҳам кириб келади. Бунинг натижасида ўқув дастурда фанлар
ўз турларига кўра мажбурий ва танлов фанларига ажрайди.
Муаммо шундаки ўқув дастуридаги фанларнинг бу жиҳатларини (фанларнинг
даражаларини, изчиллигини, бир фаннинг бошқа фан билан боғлиқлигини,
турларини) шунчаки фанларнинг номларига қараб тушуниш қийин. Юқорида
таъкидлаганимиздек, ECTS кредит-модуль тизимининг асосий тамойилларидан
бири бу таълимни шаффоф тарзда ташкил этишдир. Шундай экан ўқув датуридаги
фанларнинг бундай изчиллигини, бир фаннинг бошқа фан билан боғлиқлиги
турларини тўғрисидаги маълумотларни талабаларга қандай қилиб шаффоф ва
қулай усулда етказиш мумкин?
ECTS кредит - модул тизимида бу мақсадларга фанларни мантиқий равишда
кодлаштириш орқали эришишга ҳаракат қилинади. Бунда фанларнинг ўз
даражаси, тури ва у ҳақдаги бошқа маълумотларни ифода этувчи белги (level
descriptor) ва фаннинг турини билдирувчи белги (Type descriptor) кодларни жорий
47
этиб, уларни таснифлаб чиқилади. Фанларнинг даражасига кўра уларни 100, 200,
Do'stlaringiz bilan baham: |