Хабар ва почта қутиси тушунчалари. Хабар, умуман олганда, фойдаланувчи почта орқали
юбориши керак бўлган маълумот хисобланади ва олдиндан бошқа дастурда (масалан Word)
тайѐрлаб, кейин электрон почта орқали жўнатиши мақсадга мувофиқдир. Почта сервери ҳам
ўзининг матн териш ойначасига ҳам эга булиб, хабарни шу ойнада ѐзиш мумкин.
Почта қутиси – бу фойдаланувчи учун электрон почта хизматини тақдим этувчи компьютерда
қайд қилинган номдир. Ушбу ном компьютер хотирасида папка кўринишида шакллантирилади ва у
ўзида кирувчи ва чиқувчи хабарларни вақтинчалик сақлайди. Электрон почта манзилларидаги
электрон почта манзили белгисидан ( ______ @ ________.__ ) олдин келган ѐзув почта қутиси
номини англатади.
Хабарларнинг турлари. Хабарлар турли кўринишда бўлиши мумкин масалан: матн, график,
расм, овоз ва видео маълумотлар. Юборилиши режалаштирилаѐтган маълумотларнинг ҳажми
бўйича ҳам чегараланиш мавжуд. Ҳар бир почта провайдери ўзининг сиѐсатига эга бўлиб битта
хабарнинг 2, 5, 10Мб ҳажмгача бўлган хабарларни юборишни таъминлайди. Агарда бу ҳажм ошиб
кетса катта ҳажмдаги хабарларни Rar ѐки Zip дастурлари ѐрдамида архивлаб юбориш тавсия
этилади.
Электрон почта манзили. Электрон манзил @ белгиси билан ажратилган икки қисмдан
иборат, яъни манзилгоҳ @ фойдаланувчи номи. Электро манзилга мисол тарикасида.
tuit@tuit.uz
,
tuit@inbox.uz
ларни келтириш мумкин, бу электрон манзиллар ―tuit‖ номли ишлатувчининг
http://mail.tuit.uz
,
http://inbox.uz
почта серверида жойлашган почта кутиси хисобланади.
Спам тушунчаси, спамларнинг турлари ва уларга карши курашиш. «Спам» термини янги
мазмунда жонга тегувчи электрон тарқатмалар ѐки почта чиқиндилари деган маънони англатади.
Спамлар 1993-йилда пайдо бўлган. Усенет компютер тармоғи администратори Ричард Депю
яратган дастурдаги хато 1993-йил 31-март куни конференциялардан бирига икки юзта бир хил хат
жўнатилишини келтириб чиқарди. Унинг норози суҳбатдошлари жонга тегувчи хабарларга тезда -
«спам» деган ном топдилар. «Касперский Лабораторияси» тушунчасига кўра, спам - бу сўралмаган
аноним оммавий тарқатмалардир.
Спам (фойдаланувчи томонидан сўралмаган ахборот) жўнатувчининг (спамер) мақсади ва
вазифаларига қараб тижорат ахборотига эга бўлиши ѐки унга ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги
мумкин. Шундай қилиб, мазмунига қараб, хабарларнинг «тижорат» спами - «unsolicitеd commеrcial
e-mail» (умумий қабул қилинган аббревиатураси - UCE) ва «нотижорат» - «unsolicitеd bulk e-mail»
(UBE) турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |