Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номли жиззах давлат педагогика



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#112359
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
kvant fizikasi

 
Назорат саволлари 
 
1. Физика ва астрономия ўқитиш услуби фанининг вазифалари нималардан 
иборат? 
2. Физика ва астрономия ўқитиш услуби фанининг мақсади ва текшириш 
услублари ҳақида нималарни биласиз? 
3. Ушбу фаннинг тарбиявий аҳамияти қандай? 
4. Физика ва астрономия ўқитиш услуби фанининг экологик ва амалий аҳамияти 
нималардан иборат? 
5. Ушбу фан юзасидан талабалар қандай кўникма ва малакаларга эга бўлишлари 
лозим? 


2-МАЪРУЗА 
 
Мавзу: ФИЗИКА ВА АСТРОНОМИЯ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО БОҒЛАНИШ 
 
Режа 
1. Физика ўқитишда фанлараро боғланиш 
2. Астрономия ўқитишда фанлараро боғланиш 
 
Таянч иборалар: системалилик, политехник йўналиш, ўлчаш хатоликлари, 
атом, ядро, қобиқ, электролитик диссоциация, электролиз, планеталар зичлиги, 
газсимон туманликлар, тупроқ қатламлари, биофизика. 
 
Физика-астрономия курсининг бошқа ўқув фанлари билан боғланишини амалга 
оширишдан мақсад: 
- билимнинг системалилигини таъминлаш; 
- табиат ҳодисалари ва уларнинг бир-бири билан боғланганлиги ҳақидаги 
тасаввурларни ўқувчилар онгида шакллантириш; 
- ўқувчиларда 
ҳодисалар, тушунчалар ва назариялар орасидаги 
боғланишларни ўргата олиш маҳоратини шакллантириш; 
- ўқитишнинг политехник йўналишини кучайтириш;
- ўқувчиларда асосий табиат қонунларининг умумийлиги ва табиий 
билимларнинг турли соҳалардаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурларни 
ҳосил қилиш. 
Физиканинг математика билан боғлиқлигини алоҳида ажратиб кўрсатиш 
керак. Чунки математиканинг илмий услуб сифатидаги аҳамияти физика ўқитишда 
жуда кенг ўз ўрнини топади. Физик қонунлар математик формулаларда ифодаланади, 
математик формулалар ва амаллар физика қонунларидан хулосалар чиқаришда, унинг 
айрим ҳолатларини исботлашда, масалалар ечиш ва лаборатория ишларини 
бажаришда фойдаланилади. 
Тақрибий ҳисоблашлар 7 синфдаёқ қўлланилади. 8 синф лаборатория 
машғулотларида ўлчаш хатоликларини аниқлаш тавсия этилади. Механикани 
ўрганишда тригонометрик функция, квадрат тенглама ва бошқа математик 
амаллардан кенг фойдаланилади. 
Математик тушунчаларни ўз ўрнида ва тўқри фойдаланиш лозим. Масалан:
3
м
кг
V
m



(зичлик ф-си) формулада бўлиш амали ишлатилади. 
;
lh
mg
S
F
p


(босим) формулада эса пропорционаллик тушунчаси ишлатилади. 
Физика курсини ўрганиш ўқувчиларнинг математикадан билимларига ҳам 
ижобий таъсир этади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish