Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Қ орамолчиликда асосий ишлаб чикариш жараёнлари ва



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

18.4. Қ орамолчиликда асосий ишлаб чикариш жараёнлари ва 
илғор технологияни ташкил этиш
Қ орам олларни 
асраш усуллари. 
Хўжаликнинг табиий 

иктисодий ишлаб чикариш шароитларига караб, молларни асраш 
икки усулга: боғлаб ва богламасдан боқиш усулларига бўлинади.
Боглаб бокишнинг энг кўп тарқалган усули бу молларни йил да­
вомида огилхонада, оғилхона-ўтлоқда, оғилхона-лагерда боқишдир. 
Бундай усулда моллар огилхонада якка ёки гуруҳ тарзида боглаб 
қўйилади. Богламасдан бокишда эса моллар боксларда асрашга мос- 
лаштирилади.
Корамолчиликда молларни боглаб бокишнинг афзал томони 
шундаки, молларга алохида караш ва бокиш имкониятлари ярати­
лади, яъни: хар бир сигирнинг ўз охури, сув тарқатгичи ва дам олиш 
жойи бўлади. М олхона узунлигида озиқа таш иладиган ва гўнг 
чикариладиган йўлакчалари мавжуд бўлади. Озиклантириш ва гўнг 
чикариш механизациялаштирилади. Хар бир бош сигир ёки бука 
учун ҳудудларнинг ишлаб чикариш шароитига кўра узунлиги 150- 
170 см, эни 100-120 см жой ажратилиши керак. Лекин бу усулда мол 
бокиш анча кимматга тушади. Бундан ташкари, молларни фаол сайр 
қилдирмаслик бу усулнинг асосий камчилиги бўлиб, бу нарса мол­
лар организмига салбий таъсир кўрсатади. Ш унинг учун республи- 
кадаги кўпгина хўжаликларда боглаб бокиш технологияси такомил- 
лаштирилиб, сигирларни ем - хашак билан бокишни, сайр килдириш 
майдончасида узок сайр килдириш билан қўшиб олиб бориш, мол­
ларни асраш кун тартибида кўзда тутилади. Бу хрлда улар соглом 
бўлади, хўжалик учун фойдали - хизмат муддати узаяди.
Чорвачиликда иш жараёнларини тўлиқ механизациялаштириш
сут берадиган моллар подасини богламасдан бокишда моддий хара-
ш й Т Л й р С С р ф Ш ! ” 1С” С1С?.рТТ!рИ1!! 
у м т и п н и  (л р п я гти
Ш унингдек, молларни богламасдан бокишда: калин ва алмаш- 
тирилмайдиган тўш амаларда хамда боксда бокиш, кенг жорий этил­
ган.
Калин ва алмаштирилмайдиган тушамаларда моллар, огиллари 
бўлмайдиган бирмунча арзонроқ биноларда сақланадилар. Сигирлар 
ёши, бир суткада берадиган сути ва физиологик ҳолатига караб, 
алохида гуруҳларга бўлинади ва сақланадилар. Сигирларни бундай 
жойлаш тириш да боқиш ва согишни табақалаштириш имконияти 
яратилади. М олларни дам олиши учун секцияларда, чуқур гўнг 
тўшамаси устида жой ажратиб қўйилади. Биноларга сайр килдириш


майдончалари туташ ган бўлади. М оллар бутун йил давомида сутка- 
нинг исталган бир вактида бино ичида, сайр килдириш майдонча- 
сида бемалол жойлаш а олиши лозим.
Бир йилга етадиган ҳажмдаги барча озика турлари ем-хашак- 
лар, сайр килдириш майдончасида, бостирма тагида ёки шип ора- 
лигида, илдиз мевалар ўраларда, силос ердаги ўралар ёки минора- 
ларда сақланади. Омухта озикалардан ташкари, деярли барча 
озикалар сигирларга сайр килдириш майдончасида берилади. Шу 
ернинг 
ўзида 
электр 
билан 
иситиладиган 
автоматик 
сув 
тарқатгичлар ўрнатилган бўлади. Омухта озикалар согиш майдонча- 
ларида сигирлар согилаётган вактда меъёр бўйича берилади. Бино 
ичидаги гўнг, йилига бир марта ёзда тозаланади, сайр килдириш 
майдончасидан эса бульдозер белкураги ўрнатилган трактор билан 
мунтазам равишда йиғиб олинади.
Молларни богламасдан бокишда мехнат унумдорлиги боглаб 
боқишга нисбатан 18-22 % га ошиши, махсулот таннархи эса 15 % га 
камайиши мумкин.
Корамолларни богламасдан бокиш усули асосан қиши илиқ ке­
ладиган ҳудудларда қў л лани л ад и. Бу усулда мустаҳкам ем - хашак 
базаси мавжуд бўлиши, моллар бино ва тўшамалар билан таъминла- 
ниши, сайр килдириш - бокиш майдончалари бўлиши, моллар сек- 
цияли ёки гуруҳ ҳолида жойлаштирилиши, барча ишлар катьий гра­
фик асосида бажарилиши, механизация даражаси юқори бўлиши, 
яхши ветеринария хизмати кўрсатилиши лозим. Бу шартларга амал 
қилинмаса, маҳсулдорлик камайиб кетиши мумкин.
М олларни боксда саклаш тўшамалар алмаштирилмаган хрлда 
боглаб ва богламасдан боқиш ўртасидаги оралиқ усулдир. Бу усулда 
молларни сақлашнинг хусусияти шундаки, сигирлар боксларда дам 
олиши, олдинга ёки орқага ҳаракат килиши мумкин, холос. Боксда 
пол, ем - хаш ак келтириш ва гўнгни чикариш учун бирмунча қияроқ 
ва баландроқ бўлади. Бокслар шундай қурилганда тўшамалар жуда 
кам сарфланади, шу билан бирга мол ётадиган жой хамма вакт тоза 
туради. Ем - хаш ак ва гўнг йўлакчаларида пол ёриқлари бўлиб, улар 
остида гўнгни олиб кетиш учун транспортёр ёки саклаш учун тран­
шея бўлади. Бокс усулида сақлашда, сигирлар меъёр бўйича барча 
озика турлари билан боқилади ва махсус залларда соғилади.
Молларни богламай, бокс усулида бокиш мамлакатимизнинг 
айрим туманларида яхши натижа бермоқда.
Чорвачилик махсулотлари етиштириш технологиясининг энг 
мухим кисми бўлган молхоналарни механизациялаш даражаси,
257


улардан фойдаланиш ҳолатига, молларни саклаш усулига, ферма- 
нинг йўналиши ва ҳажмига, молларнинг зоти ва махсулдорлиги 
хамда махаллий шароитларга қараб ўзгаради. М амлакатимиз ш арои­
тида сутчилик фермаларидаги молхоналарнинг катта - кичиклиги, 
профилакторийси, туғиш бўлими, бузоқхоналари, сут сақланадиган 
хонаси, ветеринария пункта хар хил бўлиши мумкин. С ут етиш ти­
ришни жадал усулда ташкил этадиган йирик фермаларда барча иш­
лаб чикариш бинолари ва ёрдамчи (қўшимча) бинолар хамда иншо- 
отлар ягона мажмуада жойлашган бўлади ва муайян лойиха 
кувватига эга бўлган корхонани хосил килади. Ҳар бир бино, ин- 
шоот умумий ишлаб чикариш жараёнида иштирок этади ва унинг 
ажралмас бир кисми хисобланади, режалаштирилиш и ва тузилиш и 
ишлаб чикариш технологиясига мувофиқ бўлади.
У збекистон чорвачилик илмий - тадкикот института ишлаб 
чиккан 
сигирхона 
лойихаси 
анча 
такомиллашган 
бўлиб, 
жумхуриятимиз табиий-иктисодий шароитлари талабига анча тўлиқ 
жавоб беради. Бу лойиха 100 бош сигирга мўлжалланган ва сайр 
килиш майдончасига эга бўлган универсал сигирхона бўлиб, рес­
публикамиз шароитидаги пахтакор хўжаликлар учун мосдир. Бун- 
даги асосий янгилик, теш икларга эга бўлган деворлар бўлиб, улар 
бинонинг узунасига икки томондан темир йўл вагонларидаги каби 
силжийдиган дарвоза билан бекитилади. Сигирхонанинг икки ён то­
монидан сайр килдириладиган майдончалар асфальтланган, атрофи 
темир панжара билан ўралган бўлади. Деворлар ён томонга сурил- 
гач, сигирхона ичидаги майдон сайр килдириладиган майдоннинг 
давоми бўлиб колади, сигирхонанинг ўзи эса совуқ ўтмайдиган илиқ 
бостирмага айланади. Бостирма молларни куёш радиациясидан 
яхши сақлайди.
'« т г о п л т г ш п у л т т о д7г>'го^тх'га 

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish