Т о ш к е н т «маънавият» 2012


ШУ ҚЛДАР МАҒРУР, ШУ ҚАДАР БУЮК



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

ШУ ҚЛДАР МАҒРУР, ШУ ҚАДАР БУЮК...
Сочма
Ш онлар, бахтлар, саодатлар очари қайда?
*
*
*
...Ш у қадар кибор, шу қадар мағрур бу тоғлар...
Ш ундай мусаффо - қўл урилмаган гўзалликлари 
борки...
Табиатнинг ҳашам ва буюклиги порлаган ю ксак бир 
даргоҳи ё даҳшатлар, учурумлар ва тансиқ дафиналардан 
қуйма бир боргоҳимикин бўлмаса.
Тонг — шу туташ тоғлар орқасидан отса, қуёш шу 
юксак қоялар қучоғига ботса... қандай эркин, қандай ўктам 
хоҳиш у?..
— Табиатнинг қалби, ифтихори бу куркам тоғлар, эркам!
Чиройли, мағрур ва осуда!
М ен табиатнинг ваҳший сийнаси, мен йилларнинг — 
ўзгаришларнинг муқаддас фахри ва дафинаси, дейдиган- 
дай менга қараб...
Мағрур инсоннинг мағрур иродаси олдида не жавоб 
айтаркин; осуда меҳнатнинг - иш нинг қудратини билса 
нетаркин...
И нсон...
Ёлғиз инсон ғурурланса бўлади. Ҳаёт — фақат инсон 
меҳнатидангина кула олади! Табиатнинг ифтихори гум- 
роҳ тоғлар бу шон эгасини билмайдими, кўрмаганми?
*
*
*
Саодатлар, сурурларнинг очари кимда?
Худди шу қаршимдаги тоғ-тошларга титроқ солишга, 
худди шу мағрур қоялардан йўл очишга қодир бир кучни 
мақга! Гўзалликка 
1
ўзаллик бағишловчи, бузиб-ахтариб, 
ағдариб саодат яратувчи бир қудрат билан мақган!..
29


У бўлса: инсондир...
Ҳаёт, ўраз, сурур, сафо очари инсонда...
Ш у қадар мағрур, шу қадар гумроҳ ва юксак!..
Шу қадар осуда ва мамнундай бу тоғлар...
Ёлғиз ўйла-чи, эркам! - Мағрур меҳнат иродаси қар 
шисида не жавоб бера олади... У қўзғалса, нучук шу улуғ 
ликда, шу тўлалиқца қолади?..
* * *
Ҳаёт, сурур, саодатлар очари...
— Инсонда!..


НУРХОННИ ЙЎҚЛАБ..
Отинг чиқди, ўзинг қаёқца?
С енсиз оҳанг таралди бу кеч, 
Сенсиз нашъа яралди бу кеч, 
Отинг чикди...
Енгил йўрғалаб,
Гўё боғчаларда оралаб, 
Чечакларни териб тақмадинг; 
М амнун табассум-ла боқмадинг... 
Отинг чиқци...
Ўзинг қаёқда?
Саҳналарда сен мавж урганда... 
Қўлинг ёзиб юришларингдан, 
Қуш каби чарх уришларингдан 
Оғир, узун бир шеър ўқирдим... 
Зотан, ўзинг тутқун қизларнинг 
Дил сирини очар эдинг-да, 
Дардларини сочар эдинг-да...
М ен бу сирни очиқ кўрардим 
Саҳналарда сен мавж урганда.
Қ он-ла ўсган қонхўр кўзида 
Уйғондими ўша ёвуз ўч?
Оҳ! -
Н ечоғлиқ ваҳший — ёвуз куч, 
Бир чечакни узди ва отди!
Оғир алам...
Саҳна эркаси
Мангу, мангу, мангу кетибди... 
Эркалаши мангу битибди...
Қон тошибди қонхўр кўзида...
31


О чиқ саҳна гуллар очганда,
Сен бўлмадинг...
Кўплар қалбида
Оғир қайғу ётди шу онда...
Отинг чиқди...
Нурга ботган қиз!
Боғчаларда қувнаб, оралаб, 
Чечакларни узиб тақмайин, 
М амнун кулиб, ўйнаб боқмайин. 
Қайда қолдинг?
Қайга йўл солдинг?
Бу кун саҳна шеър сочганда?!
Отинг чикди, ўзинг қаёкда?


ДАРЁ БЎЙЛАБ..
Сочма
Сочларим билан ўйнашган шўх шамол!
М енинг наъраларимни, жаҳон ичида жаҳонлар ярата- 
ётганлигимни жаҳонга сўйла:
- Ернинг меҳварида, қонлардан байроқ қадалган ўрни- 
да қадоқ қўллар саодат яратмокда. Ж аҳонларнинг муҳаб- 
батини, қалбини қалбига қаратмоқда!
*
*
*
...Зардарёнинг ҳовлиққан, шошган шўх тўлқинларига 
қараб ўтирганда, шўх хаёлларим узоқларга қочади. Бир 
нуқтанинг ўзида мозий қон саҳифасини очади:
— Қон!
Она боладан, бола ҳушдан айрилмиш...
— Нон!
Суяклар тоғ-тоғ, айланада юрак ёрувчи оғир дод, фигон...
— Н оо-о-оо-н!..
Кимлардир масъуд-масъуд ишрат чолғуси чалади. Ким- 
лардир қон дарёларига қараб кулади, завқларга тўлади... 
Зарафш он бўйларида кезаркан, қон бўлиб оққан зараф- 
шонлар эсга тушади, қонларим қайнаб тошади.
Тағин уруш шарпаси... ўлим шарпаси.
Тағин қиличлар ярқираш и, танклар гуриллаши...
Тағин жонсиз бургутлар бўш қалбга ўлим юклаб, қанот 
қоқиш олдида!..
Тағин қонлар дарё-дарё бўлиб оқиш олдида...
— Ўлим таронаси...
— Бу!..
— Бу - башариятга не беражак?
Бу — ўлиб битишдан, далаларда суяк тоғлари бўлиб 
қолиб кетиш дан м иллион-м иллион меҳнат эли не бахт 
кўражак?!

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish