AHA, БОҒЛАР
Тутқун дўстим, гўзал Қамар, турдингми?
Озод турмуш қучоғида юрдингми?
Сочларингни тўлқинлатиб ўрдингми?
Эркин эллар парвозини кўрдингми?
Ана, боғлар... ана, гулзор, хиёбон,
Ана, ҳаёт япроқ ёзган биёбон.
Кулиб турган шу ҳаётдан ҳақинг ол.
Сен ҳам инсон, сен ҳам инсон, сен инсон!
Қора тарих қонунлари ёнди, қиз!
Қора турмуш дўзахлари сўнди, қиз!
Ю ракларинг титрамасин барг янглиғ,
Ёз қушлари бутоқларга қўнди, қиз...
Тутқун дўстим,
гўзал Қамар, турдингми?
Сочларингни ювиб-тараб, ўрдингми?
Озод эллар ю ксалиш ин кўрдингми?
Ана, боғлар...
Ўйнаб-кулиб юрдингми?..
19
ЭДИЛ КУЛ ГАИ,ДА
Сочма
Эдил оқади.
Қирғоқларда яш ил ўрмонлар Эдил ойнасига боқади.
Сув ойнасида ўзларини кўргач, яш ил япроқлар бир-би-
рига сир очади, бир-бирини ўпиб қучади... Ел эса узоқ-
лардан келиб, ўйнайди, учади. Сочларни долғалантириб,
тағин қочади...
М ингларча майин долғалар, қўрқувсиз тўлқинчалар ила
оқиб ётган сувга қуёш олтин сочлар армутон этди, Эдил
сийнасида мингларча олтин сочлар, ўт чизиқларинин г
ўйини бошланиб кетди...
Сувни иккига айириб бораётган кем анинг ҳайқириғи
ҳавони тилади. Ю раклар ош иқади, талпинади, юраклар-
даги ғаш ўрнига енгил истаклар тўлади...
Кўзлар кулган қирғоқлар сайрида кулади... М инглар
ча олтин тўлқинлар билан товушсиз Эдил ҳам мамнун-
мамнун кулади...
— Эдил кулади!
...Узоқяар йўлчисидан хабаринг борми, ҳей кураш дарё-
си! Айт, шу чоқда: о қ ўрдулар, о қ тўлқинларингга мазлум-
лар қонини қўшганда, сендан рухсатсиз кўкрагингга ҳаром
оёқларини босганда... жим қолдингми?
Ҳайқириб, тошмадингми? Босмадингми? Тўсмадинг-
ми? Ҳануз сақланадими йиллар сири яш ил ўрмонларинг
қучоғида? Чечакли кунлар учун кураш очганми бу қир-
ғоқларда?
Айт, барчасини сўйла, чечаклар ўсган қирғокдаги тур
муш куйларини куйла. Ҳей қонли йилларнинг тилсиз та-
рихи — қорамтир сув... эрк элларининг эрка дарёси —
Эдил...
Сўйла!
20
Тўлқинлар ўйноқ...
Тўлқинлар уйгоқ!
Эдил тўлқинлар отиб оқади. Ўрмонлар Эдил ойнасига
кулиб боқади. Оҳ, сўнгсиз бағрида олтин чечаклар очил-
ган қора сувга қарасангиз, сўрасангиз! Эдил сизни эрка-
лагандай ўйнатади. Сўйламай, нетмай оқади. Гўё, вақгим
йўқ, йўлим узоқ — ўзинг бил, дегандай, бизнинг узоқлар
йўлчиси эканим изни билмагандай...
Қиргоқда яш ил ўрмонлар бири бирини қучиб туради.
Я ш ил қирғоқаар, қиш лоқлар сайри ю ракларда севинч
қуради.
Эдир кўпиклар сочиб, қучоқ очиб, нур ичида кулади...
Эдил кулади!
Эдил
ЧЎЛ
Эсдалик дафтаримдан
Ана чўл: ҳар томон қум,
Тош эрийди гўё мум.
Ялпоқ, ясси тепалар,
Ётади туркум-туркум...
Кенг дала — ҳар томон қум!
Кўролмадим учар қуш,
На садо, на бир товуш...
Адашиб қолсам агар,
Неткум таш на ва беҳуш?
Кўролмадим учар қуш.
Сув бўлса-чи, кош ки сув!
Битарди жимлик, уйқу...
Йўқликка қочар эди
Йиллардан қолган қайғу...
Сув бўлса-чи, оҳ, сув, сув!..
Чўл ана, қум ҳар ёғи,
Бу ерлар дўзах чоғи...
На қуш, на товуш.... ётар
Туркум-туркум қум тоғи,
Чўл,
жим...
тош, қум ҳар ёғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |