2 — М иртем ир
33
...Эсларда тургандир. Қ он ўқитган сабокдар қалбни
мангу ўрин қилгандир...
Алданмас!
Й илларнинг онги, исёнкор асрларнинг дарси макр
оловида писқиб ёнмас!
Сочларимни учириб ўйнаган шўх ел, кучли ел!
М енинг наъраларимни жаҳонга соч:
— Е рнинг меҳварида, қон б айроқ қадалган ўринда
пўлат қўллар дақиқалаб саодат йўлларини очмоқда...
У — темир ирода эгаси: дақиқалаб зафар қучмоқда...
- Олға учмоқца!..
- Учмоқца!
Самарқанд
Б И Р ГЎЗАЛ
Қўшиқ
Дейдиларким, шаҳримда бир гўзал бормиш,
Ҳар оқш ом боққа кириб мани сўрармиш.
И зларимни тополмай оҳлар урармиш —
Гир-гир юрармиш,
Ҳайрон бўлармиш.
Ўлтириб япроқаар-ла суҳбат қурармиш...
И ш қ учун осмас кимса мени, деб, дорга —
Баъзан қўлин чўзармиш мунгли дуторга,
Соғлиқдар тилар эмиш олисда ёрга,
Асл хушторга,
Ҳажрида зорга...
Саломлар йўллар эмиш бу интизорга...
ЯХШИ ШАҲАР
Ойнисвнинг xamu
Бир фикрда эдик икким из
Ва мен такрор этдим ҳар сафар:
—
Ки дунёда эҳтимол ёлғиз
Яхши шаҳар — биз турган шаҳар.
Хизмат битар, қайтамиз уйга,
Ҳар қадамда шилдирар сувлар.
Ш уълалар рақс этар ҳар куйга,
Кўнгилда мусаффо туйғулар.
Биз атайлаб пиёда юриб,
Йўл соламиз шаҳарчамизга.
Энг юқори устунда туриб,
Ғазал ўқир радио бизга.
Олқиш ўқир ёз шуълалари
Учиб, қўниб тол бошларида,
Олқиш ўқир биракай бари
Боғ, япроқлар, гуллар, қушлар-да.
Биз сен билан бир фикрдамиз
Ва мен такрор этдим ҳар сафар:
—
Ки жаҳонда якка ва ёлғиз
Яхши шаҳар - шу бизнинг шаҳар.
Қ иш тонглари... Ҳаволар аёз,
Тўда-тўда кетамиз ишга.
Қор парчалар қилади парвоз.
Ел саломлар келтирар қишга.
Ш уъла чизиқаари музларда
Ҳали бутун сўнмасдан туриб,
36
Дадил одим ташлаб йўлларда,
И ш вақгига борамиз кириб...
Хизмат кутиб қарш и олади,
Суюнч тўла, бахт тўла ҳаёт.
Кунлар янги ҳис-ла келади,
Яхши кунлар айланур қат-қат.
Бир фикрда эдик иккимиз,
Бу сўз бўлди такрор ҳар сафар:
—
Ш у дунеда ягона-ёлғиз
Яхши шаҳар ’ — биз турган шаҳар.
Суйдик, яхши кўрдик, қўйнида —
Қувнаб юрдик. Сўнгги бир кеча
Хайрлашдик бекат ёнида...
Қараб қолдим узаб кетгунча.
Булутлардай қора тугун отиб,
Учиб кетди улкан паровоз.
Рўмолимни елларда ўйнатиб,
Кднча турдим тип-тик — тикиб кўз.
Улуғ шаҳар ўзи ўрнида,
Ҳамон шундай яқин ва азиз.
Бироқ унинг ш овқин қўйнида
Сайр этаман сенсиз мен ёлғиз.
Биз сен билан бир фикрдамиз,
Бу сўз бўлди такрор ва такрор:
—
Ер устида якка ва ёлғиз
Яхши шаҳар — биз турган шаҳар.
37
БАЛКИ..
Хайрлашдим муюшида кўчанинг:
— Хайр, раҳмат... Унутилмас яхшилик!
Эш ик очди... ёруғ қўйни кечанинг —
Барно қизнинг сочи янглиғ кўп силлиқ.
Хайрлашдим, ўпдим, жаранглаб кулди,
Юлдузлар нур тўкди кетар йўлимга.
Қалбим бир севинчга парвона бўлди,
Севиб қолдим.
Балки бу қиз...
Она бўлур туғилажак ўғлимга.
ЎҒИ Л
Тонгда кирдим чаманзоримга,
Барглар билан ўйнар ел майин.
Гул боғладим хаста ёримга,
Хурсандлигим тошар дам сайин.
— Ўғил қутлуғ, — дейди жиддий чол,
Ғурури барқ урар кўзида.
— Қутлуғ ота, — дейман заб хушҳол,
Ж индак ҳаё аён юзимда...
Бир даста гул қўлда, кетаман,
Ўғил туққан хушрўй, қайдасан?
Ю рак ўйнар, кўча ўтаман,
Оҳ, шу фурсат қандай ўйдасан?
Чақалоққа меҳрингни қўйиб,
Кўз соласан балки ҳар минут.
Ғурур ила боқасан тўйиб,
Дилга дейсан: ғуссани унут...
Ғунча очган сўлим навбаҳор,
Кутганимдан келтирди дарак.
Товланади барқут боғ-гулзор,
Қ ўш иқ айтар йўлда шаршарак.
Гул кўтарган қиз дуч келади:
— Туғруқхона, ҳой синглим, қайда?
У шодумон ва шўх кулади:
— Хиёбондан бурилган жойда.
Ж аранглайди кулги кўчада,
Аста қўнар гуллар баргига.
Қувончим мўл, бўлибман дада,
Ўғил яхши ота кўркига...
Куйла, кўнглим! Ана онаси,
Ором олур, қошлари қиё.
— Ж индак кутинг, — дейди дояси, -
Бир ўғилки, кўзга тўтиё...
39
- Салом, сулув, салом, сумбул соч,
Гулдастани ол, эмас гуноҳ.
Ватандошим, ўғлим, қўлинг оч,
Бир ўпайин, меҳримга гувоҳ...
Улғаярсан, кулгуси новвот,
Ю ртинг тенгсиз, асл гул диёр.
Ҳар қадаминг — порлаган ҳаёт,
Эл бахтиёр, сен ҳам бахтиёр...
ЁЗ
Do'stlaringiz bilan baham: |