ЛОЛАЗОРДАН ЎТГАНДА
Катта йўлнинг бўйида ясси тепа, тош лоқ бор,
Ҳар йил баҳор келганда бўз сийнаси лолазор...
М ен бу йўлдан неча бор қишлоғимга ўтганман,
Лолазорнинг сайрига тўёлмайин кетганман.
Ҳар йил эрта баҳорда тош лоқ ерда сел оқар.
Катта йўлни сув босар, гўё жўшқин Нил оқар.
Ҳар йил баҳор келганда ҳатто тошга кирар жон.
Баҳор чоғи бормикан яйрамаган бирор жон?
Қалдирғочлар келади учиб аллақайлардан,
Чиройли уй солади балчиқлардан, лойлардан.
Қизариб тонг оттанда сайраб қолар тўрғайлар,
Овоз қўшар бедана, кўлда о қ чағалайлар...
Катта йўлнинг бўйида мана шундай ҳар баҳор —
А лвон-алвон жимиллаб, имлар ёй и қ лолазор.
Эсимдадир: бир кезда амаким нинг ёнида,
М ен ўтдим лолазордан навбаҳорнинг тонгида.
Лола япроқларида ялтирайди инжулар,
Инжулардай жилодор шудринг томчилар булар...
М ен анча лола тердим, кўзни ололмас эдим.
Бола кўнглим рағбатин тутиб қололмас эдим,
Худци биров атайлаб эккан каби чиройлик,
М ен кўзим узолмайман, амаким дер: юрайлик!
М ен кўзим узолмайман, мен суқ билан қарайман,
Кўнгил тош қинларидан, билмам, недур сўрайман.
Амаким хўрсинди-ю, кўз солди лолазорга,
Пичирлади, фотиҳа ўқигандай мозорга,
Сўнг деди: бу тепада улкан қирғин бўлувди,
Қанча қонлар оқувди, қанча одам ўлувди,
Қ алм оқ подш осининг лаш кари келган чоқда,
Фалокат бўронлари дашт бўйлаб елган чоқда,
Э лнинг найзадорлари, қиличбозлари ўлди,
49
От ўйнатиб, ёв қирган чавацдозлари ўлди.
Увалар тўлиб кетди каллалар ғарамидан,
Боболарни ўтказди душман қилич дамидан.
Мен сендай гўдак эдим ўша қирғин замонда,
Кўргандим бу тепани беллашган қизил қонда...
Амаким хотираси юрагимдан жой олди,
Улғайганим сари у теран эсимда қолди...
Мен баъзан улкан йўлдан қишлоғимга ўтаман,
Ҳар ўтганда лолазор тепа бўйлаб кетаман.
Лолаларни тераман, ололмайман кўзимни,
Болалигим тугади, тутолмайман ўзимни.
Хаёлимга тушади амаким хотираси.
Дейман: ҳар қизил япроқ ўша қонлар қатраси...
ой юзли
Кеча ойдин, кўз ойдин'
Мен сўрадим сўз ойдин,
Ой деди: ой юзлигинг
Ойдинрокдир, юз ойдин.
Қўзим, сен эркатойсан,
Ш ўхликда тентак сойсан.
Юлдузлар орасида
Тўлин ой, тўлин ойсан.
Ойдинда денгиз сулув,
Сувда ой тенгсиз сулув,
Денгиздан ҳам, ойдан ҳам
Ой юзли шу қиз сулув.
Сув усти қора бахмал,
Ш уълалар нақш и зарҳал,
Ой туққандан яхш ироқ
Оқшом сен келган маҳал.
Соҳилларда най чалай,
Куйла, ҳамоҳанг бўлай,
Хоҳла, дўст тут ўзингга,
Хоҳлагил, аканг бўлай.
Бир йўл кўрдим, тўймадим,
Ю з йўл кўрдим, тўймадим.
Бир бало бўлса керак,
М инг термулдим, тўймадим.
Булбул дер: очил, ғунча!
Сайрар зор очилгунча.
51
Сайрайман зору нолон,
Ой юзинг тўсдинг бунча...
Ойдинда кўрай сени,
Боғимда кўрай сени.
Саҳнада жавлон этган
Чоғингда кўрай сени...
*
*
*
Кўзларим йўли устида,
Ёр келур, жононим келур.
Меҳри кулиб дийдасида,
Ёр келур, жононим келур.
Севганига этмас жафо,
Ваъдасига айлаб вафо,
Сайр этгали боғ босафо,
Ёр келур, жононим келур.
Ш аҳто кўзи юлдуз мисол,
Қ и рқ кокили қундуз мисол,
Кулса, юзи кундуз мисол,
Ёр келур, жононим келур.
Бахт ялласин куйлаш учун,
Дилни боғлаб дилга бутун,
Вафосига етиб букун,
Ёр келур, жононим келур.
53
Do'stlaringiz bilan baham: |