Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Манкент
272


РАҚС
Ш одиёна бундоқ чалинсин-да, рақс бундоқ бўлсин- 
да. Йигит ўйнаяпти, биронта хотинчалиш ҳаракат топиб 
кўринг-чи, йўқ, ҳаммаси эркакча, мардона ва ўйинга ёпи- 
ш иб турибди. Кетмон чопяпти, қилич силтаяпти, ўроқ 
ўраяпти, тош қулатяпти, отда учаяпти, тўғон боғлаяпти, 
қанор орқалаяпти — ҳаммаси шундоқ устакорона... Ш ун- 
доғам ўйнаяптики, асти қўяверинг..
Қиз-чи? Биронта ҳаёсиз ҳаракат, ўринсиз имо, ё кўкрак 
ва ё қуйруқ силкиш йўқ. Ю зида пишган олма қизиллиги 
ёки тонг шафақлари ўйнамокда. Қадамлар енгил, қўллар 
қуш қанотларидек учағон — сув оляпти, пилла узяпти, атлас 
тўқияпти, пахта теряпти. Бутун кўрки ва тенгсиз сиймо- 
сида ички бир шарм ва одоб. Устозига балли!
Сайрам


АГАР М Е Н ..
Эш иккўл этагида қадимги бир жангчининг қабрини 
топиш ибди. К аф анигача олтин эмиш . Ханжари, этиги, 
қиличи, дубулғаси, энгил-бош и, қўйинг-чи, косаси, пиё- 
ласигача қуйма олтин, тобути ҳам...
Бу бизнинг боболаримизнинг боболарига хос бурунги 
ер таги сағаналаридан. Номдор ва салтанат эгаларидан 
бирининг сағанаси. Қабр ичида устихонга боғлиқ ва ён- 
ма-ён тўрт юзга яқин ўликка кераклигу кераксиз олтин 
буюм санашибди. Еттинчи асрга қадар кўмилган улик — 
саҳройи йигит, жангчи. Ё ўн саккиз, ё йигирма уч йил 
умр курган, холос.
Агар мен мангулик уйқуга кетар кун бирон буюм ола 
кетиш эрки берила қолса...
Не олиб кетаркинман?
Энг аввал ҳовлимдаги о қ гулларнинг бир ҳовуч атри;
К ейин Ҳ алим ахоним авжида Н авои й н и н г ўша бир 
сатри;
Устоз Ойбек бермиш ўша бир қалам;
Олис ғурбатлардан қайтганимда, онам нинг қабрини 
тополм аганим важидан суяк-суякларим га сингган ўша 
қи рқ йиллик алам;
Суйгулимнинг тирноқ юзидеккина сурати ҳам;
Нозим Ҳ икматнинг денгиз сувларидай мовий кўзла- 
ридаги ўша мунг, ўша учқун, бир сўз билан айтсам, унинг 
хаёлимдаги армонли сийрати ҳам;
Бир ғужум Фарғона узуми;
Самарқанддаги йигитлик базми;
Қ озоқ қимизидан бир кўза;
Тош кент денгизидан бир кўза;
Ҳеч бўлмаса ўша Олатов яйловида қим из ичган за- 
ранг коса;
Ўша унутилмас ўғринчи бўса;
274


О қсоқ бобо сағанасидан ложувард ғишт синиғи;
Ўлганда ҳам отини аташим ножўя бировнинг кўзлари- 
даги тубсиз меҳрдан киприкчаси ва тиниғи;
Андижон адирларида битган ғўзадан бир лўппи чаноқ 
ҳам...
Тағин нима? Бўлди шекилли. Йўқ, онамдан қолмиш 
ягона эсдалик — кичкина парқу болиш — тобутимда бо- 
ш им га қўй и л са-ю , ўш а болиш таги га д аф тарч ам қў- 
йилса...
Ўлгандан кейин бирон буюм олиб кетиш эрки берил- 
са, мен ш уларнигина ола кетиш ни истар эдим. Л екин ҳали 
ўладиган тентак йўқ, ran шунда...


ХАЛҚ ДИЛИНИНГ КЎЗГУСИ
Ёзувчи зиммасига ҳамма даврлар, ҳамма замонлар ҳам 
оғир ва жавобгарлик бурч юклаб келди. М ен том маъно- 
сидаги ёзувчи тўғрисида гапиряпман. Тарихимизда тилга 
олгулик қаламкаш борки, ҳаммаси чин маъноси билан давр 
фарзанди, халқ ўғли, халқ дилининг кўзгуси ва жарчиси- 
дир. Абдулла Қаҳҳор ўш андек қалам эгалари сирасидан 
ўрин олган ёзувчи.
Муҳандис — ўз ишига етук, жамиятда ардоқли киш и, 
кимёгар ҳам, ўқитувчи ҳам, дурадгор ҳам, чилангар ҳам, 
наққош ҳам, гулчи ҳам... Ҳаммаси ўз ишига етук, ўзга билан 
иш и йўқ. Ёзувчи-чи? Ҳа, ёзувчи деярли ҳаммасининг д и­
лини, дидини, орзусини, характерини билмоғи шарт. Акс 
ҳолда, сохта, чалакам ва умри калта ran бўлади. Абдулла 
Қаҳҳор қаламга олган ҳаёт лавҳалари, характерлар, тим - 
соллар, тўқнашувлар ва айниқса тил иш онгулик, реал ва 
ибрат олгулик, эсда қолгулик, чинакам санъат асарлари- 
дир. Ш у жиҳатдан оғиз тўлдириб айтсак ярашгулик, зар- 
гар, пурҳикмат, билгич ёзувчилардан бири Абдулла Қаҳ- 
ҳор — фахрлансак бўлади!
Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавис, қиссанавис, ром анчи, 
драматург сифатида донгдор. Л екин мен уни ш оир ҳам 
дердим. У танлаган мавзулар, уларнинг ижроси, яхлит ва 
хилма-хил одамлар, уларнинг ички дунёси, табиат манза- 
ралари, ўринли романтик оҳанглар, ранглар — шеърдир. 
«Ўтмишдан эртаклар»идаги У маралининг ўлимини эсланг: 
отанинг бир зумлик телбаланиш моменти, исён, томир- 
томирларидан титраб кўтарилган наъра, она мусибати бу 
парчанинг ўзи тугал бир достон. Вазнсиз, қоф иясиз, ле­
кин ю ксак шеърдир. Даҳшат бу! Ўтмиш нечоғлик қора ва 
шаддод экан-а! Қайтиб келмасин ўш андоқ кунлар! — дей- 
ди ҳар китобхон. Бу кунларимиз қадрига етадиган бўлади 
китобхон. Санъат бу! Чинакам усталик ва устозлик...
276


Абдулла Қаҳҳор устоз сифатида талай асл наср ёзувчи 
ёшларга етакчи. Л екин мен, ундан ҳам кўпроқ шоирларга 
устозлигини биламан ва бу қаттиқ қўллик, ёш адабиётчи- 
ларимизнинг чинакам устози билан фахрланаман.
Абдулла ака! Соч оқлигига парво қилманг. Қирчилла- 
ган пайтингиз бу! Янги асарларингизни бесабр кутувчи- 
лардан бири мен. Излаб топиб ўқувчилардан бири мен.
У зоқ яшанг!


АЛЛОМ А
Иззат Султон — кўп қиррали ижодкор. У шеър ҳам ёза 
олади, насрга ҳам уста, бақувват драматург, бақувват ар- 
боб, лекин дарҳол кўзга ташланадиган қирраси - олим- 
л и к — алломалик. Аллома бўлганда ҳам анов-манов алло- 
ма эмас, забардаст ва ёрқин...
Илм унда туғма ва ўткир сажия эканлигига шубҳа бўли- 
ши мумкин эмас.
«Адабиёт назарияси» китобини эслайлик. Нечоғлик ўз 
вақгида дунёга келган ва талай-талай аниқликка интизор, 
таш на ўқитувчилар йўлини ёритган китоб эди. Бу китоб 
ёш қаламкашлар учун ҳам, умуман ёш авлод учун ҳам ян - 
гилик бўлди, етакчи бўлди.
Иззат Султон драмалари ю ксак савияда, «Бургутнинг 
парвози»дан «Фидойи»гача эсда қолгулик. Драматургияда 
ҳам ўта етук қаламкаш Иззат Султон томошабин қалби 
тўридан ўчмас жой олган асарлар авторидир. Усталик шу 
даражада: драма ҳам, опера либретгоси ҳам, киносцена­
рий ҳам бирдек қўлидан келади. Бундай дўндириб ёзади- 
ганлар оз. Ўшаларнинг олдинги қаторида Иззат Султон 
бор...
«Н авоийнинг қалб дафтари» деган китоб ўктам алло- 
м ам и зн и н г кей и н ги асарларидан бўлиб, шу дараж ада 
м аъни ва м ан ти қ тиғиз, у зо қ м еҳнат оқиб атид а дунё 
кўрган, умри узун илмий асардир. Бу китоб бутун бир 
давр кўзгуси, бутун бир давр қомусидек салмоқли ва маз- 
мундор.
Бу китоб устоз О йбек қаламига хос, ўша оламга м аш - 
ҳур ром анидан кейин улуғ Н авоий ҳақидаги эн г сам и- 
м и й , зам о н га оҳангдош ва ф ахрл ан гул и к м еҳнатдир. 
А йни вақгда улуғ бобога ф арзандлик туйғуси тўлиб тош - 
ган. Ёруғ қалб қўш иғидир. Н ечоғлик ёрқин ва фусун- 
кор китоб.
278


И ш мактабида тарбияланиб, илм чўққиларига зина- 
м а-зина ю ксалаётган, билим ва м аданиятим изнинг курки 
даражасидаги заҳматкаш алломага, йирик қалам соҳиби- 
га, замондош им га, ардоқли дўстга мен ҳам таш на бир 
китобхон ва қатордаги қаламкаш сифатида ҳамиш алик 
омад ва ум рзоқлик тилайм ан. Я нги асарлар кутиб қо- 
ламан.


СУРАТ
Лирик қисса 

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish