Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Туркистон
263


ҚЎҚОН НИҲОЛЛАРИ
Ўйламангки, мавсумий кўкатлар экиш ибди,
Йўқ, шу эзгу тупроққа кўчатлар тикишибди.
Тупроғи ипакдай-а, талай тер тўкишибди,
Ниҳоллар кўкарсин деб талай бел букишибди.
Сиздақа ниҳолларга кўз тутарди бу замин,
Суяклар сирқирарди ўйлаб таш налик ғамин.
Самум йўлларига ҳам чекмиш эл ўқдай чизиқ, 
Таш налик қайтиб келмас, иш онинг — бўлинг амин!
Анчайин к$^атлармас, ардокди ниҳолларсиз,
Бу диёр жамолида заб яраш иқ ҳолларсиз.
Яшил оғушингизда янграр қушлар кўшиғи,
Кўклам — кўзлар қувончи, куз — баркашда болларсиз.
Суюк диёр бошига қўнган янглиғ камалак,
Кўкламда гуллагайсиз чақнаб кетар теварак, 
Одамзоддан боғ қолур деган гапда маъни кўп, 
Кўркингизга суқланур ҳатто етти қат фалак.
Не дейди: дориламон давронингизга балли!
Яхши ният, чўнг орзу-армонингизга балл и! 
М евангиэни татиган қуллуқ айтур юз такрор:
Ўсинг, яш нанг, юксалинг - боғбонингизга балли!
264


СУМАЛАК
...Эрга кўклам дастурхон безаги-да сумалак,
И ссиқ нонни ушату ардокдаб оша, меҳмон!
Ардоқлаб оша, меҳмон! Расо юз яш а, меҳмон!
То сумалак бўлгунча у ҳалагу бу ҳалак...
Ранги ҳам, мазаси ҳам кўзга яқи н , қаҳвойи.
Тонг отгунча тиним сиз қалак урар тўрт йигит, 
Йигитларнинг йигити — ўйламангки, мўрт йигит. 
Сумалаксиз бемаъни кўкламнинг шу илк ойи,
Егин деб ундар гўё кўкламда ҳаво ўзи.
М омолардан мерос-да, тансиқ ва эзгу хўрак,
Силланг қуриганида дардга дармон шу хўрак,
Дармон гапми маъжун бу, ноёб бир даво ўзи.
Сумалак татиб мен ҳам эсладим ёш чоғимни,
Қозон теварагида тун уйқусиз ўтарди.
Чилдирма, ўйин-кулги, ҳамма тонгни кутарди, 
Қандоқ унутай ахир ўз она қишлоғимни.
Тонгдан бошланур эди тўйдай сумалакхўрлик, 
Иштаҳабоп, тўқ тутар, тўқ буғдойнинг мағзи-да, 
Болдек эриб кетади, егуликнинг нағзи-да,
Товоқчада ўртага қўярди онам шўрлик.
Қайга борсанг бунда ҳам сумалаксиз ўтмас чой, 
Сумалаги ёнида ҳовурлик кўк сомса ҳам.
Ш оҳона зиёфатдан, айтинг-чи, нимаси кам,
Бобо деҳқон кўп сахий, давлати н ақ оқар сой.
Қайга борсанг — сумалак, қайга борсанг — сумалак, 
Танглайда лекин ўша сумалак мазаси бор.
Кўнглимда ҳануз-ҳануз онамнинг азаси бор, 
М озорини тополмай ҳануз-ҳануз мен ҳалак.
Балиқчи
-
Миртемир
265


СУГДЕК О Й Д И Н
Сутдек ойдин эди, боғ нимхуш салқин, 
Суянгандим бодом бутоқпарига,
Расо гуллаяпти боғ — кўзларда чақин, 
Эгилдим гўё қиз дудоқларига.
Оқарди аввало, қизарди кейин,
Қ ийнар эди гўё қизлик ҳаёси.
Тўсат бўса олдим, сўз йўқки, қийин,
Оҳ, ойдин тунларнинг телба савдоси...
Бодом ниманидир ҳадеб пичирлар 
Новдалари гўё қучар бўйнимдан.
Кдйдам не ҳодиса — не сеҳр, не сирлар, 
Таслим бўлди магар, жилмас қўйнимдан.
Оҳ, ойдин тунларнинг телба савдоси.
266


ҲАНДАЛАК
П олиздан ҳандалак ҳиди анқийди,
Ў қариқ бўйида саҳар уйғонсам.
Атир оғушида олам балқийди,
Ҳаво элексирдай, қанийди қонсам.
Кўзлар илғагунча полиз, бедазор,
Бедана вавағлар тўрғай кетидан.
Яш иллик салтанат қурмиш беғубор,
Ўпич олгинг келур ҳаёт бетидан.
Кўкракка уради ёқимтой салқин,
Чечаклар товланур — чечакларда ноз,
Ҳаммаси, ҳаммаси кўнгилга яқин,
Ҳаммаси дилрабо, суюк, сўлим, соз...
Ҳандалак узаман муздек ва ёрқин,
Беқасам ҳандалак — чипор ҳандалак,
Қўлимда ловуллар гўёки ёлқин,
Қуймадек бежирим, ипор ҳандалак,
Ҳа, аслида қуёш зарраси бу ҳам,
Она тупроқ тоти, тупроқ шираси.
Емиш ларнинг тенгсиз барраси бу ҳам, 
Ж аннатда йўқ ўзи, гапнинг сираси!
Бу ўзбек бобонинг асрий санъати,
Сув бўйида сўйсанг, тилим-тилим бол.
Она табиатнинг тансиқ неъмати.
Дала файзлик, хушбахт, фусункор, ҳалол.
О, ҳандалак бўйлик, сув бўйига кел.
Сени кўргим келиб, ҳозир кўнглим сел.

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish