Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Андижан
267


Ором оғушида мудрар эди тун, 
Сукут бузар ёлғиз сув шовуллаши, 
Ўлгунча эсимда сақланар беун, 
Кўзлар ловуллаши, қалб ловуллаши.
Сочларинг толаси қўлимда ҳануз, 
Атри эса ғариб жонимда бутун. 
Курку латофатинг кўнглимда ҳануз, 
Бебош воқ жўш урар қонимда у тун..


* * *
Розиман, ризоман, ўла-ўлгунча 
Халқим деб ўлдим.
Халқим нима бўлса, мен ўша бўлдим, 
Ю рагим, бўғилма, ўртанма бунча!
Ўзимга хиёнат қилдиму аксар, 
Халқимга хиёнат ўйлаганим йўқ. 
М енинг юрагимни тешиб ўтдилар 
Халқимга отилган талай-талай ўқ.
Қанча йўллар босдим, гоҳида толдим, 
Лекин халқ номига юқгирмадим гард. 
Фарёд солар чоқца жим бўла олдим, 
Халқим дарди эди дил ўртаган дард.
Халқим етагида етдим вояга,
Халқ билан кулдим.
Бардошим сўз бермас, дейман, қояга... 
Розиман, ўлгунча халқим деб ўлдим.
269


Бу йўлдан ҳар замон ўтганинг маҳал, 
Бир жилмайиб қўйгин, савоб бўлади. 
Қ ия қараб ўтсанг нетар лоақал, 
Н оинсоф , токай дил кабоб бўлади.
Сўнгсиз хаёллару, не-не ёруғ туш,
У орзулар токай сароб бўлади! 
Ўтмагин бепарво, ўтмагин хомуш, 
Ш у ўзи таппа-тақ менбоп бўлади...


КИСАВУР
Бир гал тиқилинч трамвайда, м енинг ўнг томонимда 
о қ жужун энгиллик, келишган йигит турганини кўрдим. 
М енга кўзлари билан салом бергандай бўлди. Хаёлимда 
ҳеч нима йўқ, биронта олифтадир, деб ўйладим Лекин сал 
ўтмай, чап чўнтагимда ж онлик бир ним а қимирлагандай 
бўлди. (Кичиклигимда тузоққа илинган қушни бобомдан 
яш ириб, чўнтагимга солардим, худди ш ундоқ типирчилаб 
қоларди.) Н им айикин, деб қарадим, ҳамён йўқ. Сурилиб 
эш икка яқинлаш иб қолган эканмиз-да! Ҳалиги жужун уст- 
бош киймиш йигитга қарадим. Ранги бўзроқ, кўзлари лўқ... 
бўлгани шу деб бақрайганича қараб турар эди.
Ш у воқеадан сал ўтмай, уйимга бир қаламкаш келди, 
радиола «шиғир» айтувчилардан. Нуқул назариядан гапи- 
рар, замонага оҳангдошликдан, оригиналликдан, инсоф - 
дан гапирар эди. К ейин ш еърини ўқиб кетди. Буниси ҳам 
худди радиола ўқиганидек, кўчирма эди, ҳайрон бўлдим, 
нима ҳам дейман? Билиб ўқияптими ёки ёдаки бўлиб ўз- 
ўзидан унинг шиғирига кўчиб қолганми? М ен жуда ғала- 
ти ҳолда, қора тер босиб, дудуқланиб, юзига кўз ташла- 
дим. Юзида, жиндек бўлсин, уят белгиси кўринмас, ран­
ги бўз, кўзлар ўта ҳаёсиз...
Кисавур ва шеър ўғрисининг фарқи йўқ, бўлса ҳам оз, 
унинг ҳам, бунинг ҳам қалби қаш ш оқ ва саёз.
271


Ж И Й Д А
Ҳ овлимизда қораш ўрик, ғайнолу, сут олма, олуҳи- 
рот анча эди, шулар орасида бир туп ж ийда ҳам бўлар, 
қулоч етмас нуқра яп роқ, бобом нинг бобосини кўрган 
нон жийда..
Онам ҳамиша шу жийда тагида бир нима тикиб ёки 
ямаб, ун қориб ё хамир кесиб ўтиргани ҳамон кўз ўнгим- 
да. Агар мен бирон шўхлик қилсам, шу жийда тагида ту- 
риб, қўлини янар эди. Агар бирон хуш юмуш қилсам, шу 
жийда тагида олқиш олар эдим. Қўни-қўш ни, амма-хола- 
лар ҳам шу жийда тагида гурунглашарди...
Айниқса гуллаганда - ёпирай, бунинг ҳиди! Ҳеч гулда 
бунақанги ҳид бўлмас. Пишганда-чи? Ҳовли юзи ялтироқ 
ёқут доналарга тўлиб кетар эди. М азаси-чи? Епирай, нон- 
дай тўқ, ш ирин, шифолик. Онам халта-халта қоқлаб олар 
эди ё з бўйи.
Мен ҳовлимга бордим, болалигимда кўрганларимдан 
ёлғиз шу жийда қолибди — тарвақай, ғадир, чийроқ, қадим- 
гидек. М ен ж ийда ёнига келиб, тиз чўкдим ва ғўдир 
пўстлоқларига пеш анамни қўйиб пичирладим:
— Онажон...

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish