122
учун ўзларининг куч ғайратларини онгли равишда йўналтирувчи
ходимлар
киради.
Жамоада ходимлар ишлаб чиқариш жараѐнини бевосита амалга
оширадилар. Ишлаб чиқариш жамоаси моддий бойликларни вужудга келтириш
билан бевосита машғул бўлган кишиларни бирлаштиради.
Ишлаб
чиқариш
жамоаларини
ривожлантиришни
комплекс
режалаштириш жамоанинг социал структурасида прогрессив ўзгаришлар
қилишга, меҳнат шароитини такомиллаштиришга, ходимларнинг маълумоти ва
малакасини оширишга, уларнинг социал-маданий ва уй-жой маиший
шароитларини яхшилашга, уларга олий даражада хизмат кўрсатиш, ишчиларни
ҳуқуқий муҳофаза қилишга раҳбар жавобгар ҳисобланади
Меҳнат жамоаси ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашар экан,
энг кам сарф харажат қилган ҳолда сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга,
муайян иш ҳажмини бажаришга интилмоғи зарур.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
корхона жамоаларининг
меҳнат фаолиятини фаоллаштиришга ҳамда бошланғич ишлаб чиқариш
бўғинлари-участкалар ва цехларни бошқаришни такомиллаштиришга кўп
жиҳатдан боғлиқ бўлиб, усталар бу вазифани ҳал қилишда муҳим роль
ўйнайдилар.
Усталарни ва цех бошлиқларининг ишни янада яхшилаш ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга ҳамда заҳираларни аниқлашга ѐрдам беради.
Усталар ва цех бошлиқларининг ишини янада яхшилаш, ишни
муваффақиятли амалга ошириш учун бўлинмаларнинг раҳбарлари ишлаб
чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳамда уни оширишнинг асосий
йўлларини чуқур таҳлил қилишлари зарур. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
самарадорлиги даражасини тўғри белгилаш илмий
режалаштиришнинг зарур
шарт-шароитларини, хўжаликни тўғри олиб бориш ва иш сифатини тўғри
баҳолашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгилаш учун кўрсаткичларнинг
шундай тизими бўлиши зарурки, бу тизим бошқарувнинг турли даражаларида
ишлаб чиқаришнинг натижаларида баҳолашга бир хилда ѐндошишни
таъминлашда ҳамда ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига таъсир этувчи
омиллар қайсики, улардан ҳар бири ва ҳаммасини бирга қўшганда қандай
таъсир этади, деган саволларга жавоб бериши керак.
Меҳнат
унумдорлиги
кўрсаткичи
ѐрдамида
қанча
иқтисод
қилинганлигини улчаш, ҳозирги ва ўтган даврда маҳсулот бирлигига қилинган
сарфларини таққослаш келгусида қанча меҳнатни тежаш мумкинлигини
аниқлаш мумкин. Бироқ, самарадорликни бирдан-бир кўрсаткичи меҳнат
унумдорлиги кўрсаткичи эмас, балки маҳсулот
бирлигига материал, фонд ва
капитал маблағ сарфи ҳам катта аҳамиятга эга. Буларнинг ҳаммаси бир-бири
билан узвий равишда боғлиқ бўлиб, бир бутун тизимни ташкил этади. Чунки
улардан ҳар бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни турли томондан
акс эттиради. Завод ичидаги бўлинмаларнинг фаолиятини баҳолаш учун
шунингдек самарадорлик кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилади. Бўлинмалар
ишининг натижаларига бевосита таъсир кўрсатади. Шу
сабабли цехлардаги
123
ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари умумзавод кўрсаткичларига
мувофиқ келиши шарт. Ҳар бир ишлаб чиқариш жамоаси раҳбарнинг иш
вақтидан фойдаланишни яхшилаш ҳақида ғамхўрлик қилиши биринчи
даражали
аҳамиятга
эга.
Сиѐсий-тарбиявий иш
олиб бориш
ва
меҳнаткашларнинг
маданий-техникавий даражасини
ошириш, меҳнат
интизомини мустаҳкамлаш зарурдир. Ишлаб чиқаришда кадрларни ўз
жойига
қўйиб ишлата билиш раҳбарнинг тадбиркорлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: