Менежмент асослари


Бошқарув қарорларини (оптимизациялаш) усуллари ва уларни



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

10.4. Бошқарув қарорларини (оптимизациялаш) усуллари ва уларни 
бажарилишини ташкил этиш. 
Бошқарув қарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг яқин бўлган, 
энг зўр вариант қабул қилинади. Бу вариант мехнатни, молиявий-техник 
ресурсларни ва вақтни энг кам сарф қилинган ҳолда, корхонадаги мавжуд ҳолат 
ҳақидаги мантиқий ахборотларни йиғиб, таҳлил қилиш орқали келиб чиқади. 
Оптимал қарорни ѐки унга яқин қарорни танлашда керакли усул ва 
услубни қўллаш даркор. Бошқарув амалиѐтида қарорларни қабул қилиш ва улар 
билан ишлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 
* тизимли-иқтисодий ва ижтимоий таҳлил, статистик жавоблар ва баҳолар 
усули; 
* вариантли қаторларнинг, яъни режа - ишлаб чиқариш каби моделларни 
таҳлили, ривожланиш тенденцияларини ва ишлаб чиқаришнинг мавсумий 
характерини аниқлаш усули; 
* тажриба жавобларини статистик таҳлилини ўз ичига олган, тажрибавий 
моделлаштириш 
усули. 
Ечилаѐтган 
муаммоларни, 
жараѐнларни 
моделлаштириш усули, ЭҲМ ва иқтисодий-математик методлар орқали 
бажарилса, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги камчилик ва 
ютуқлари оптимал равишда кузатиш мумкин; 
* математик дастурлаш усули; 
* мақсадларни баҳолаш ва кутилаѐтган хавф назарияси усули. Бу усул 
ўқитиш ва мотивация назариясини ҳисобга олиб табиатни ўлчаш ва башорат 
қилиш учун ишлатилади; 
* моделлаштириш ва тадбиркорликка оид уйинлар усули. Бу усул ЭҲМ 
ишлатилишини тақозо этади; 
* Ноаниқлик шароитида индивидуал қарор қабул қилишга хар-хил 
ѐндашишларни ўз ичига олган қидиришлар назарияси; 
* харажатлар усули. Бу усул яъни, ахборотлар йиғиш, таҳлил қилиш учун 
ишлатиш жуда кўп маблағ талаб этади, бунда бошқарувчи агар бу усул оптимал 
жавоб топишга ѐрдам берса харажатлар олдида тўхташи керак эмас; 
* номаълум ва ноаниқ вазиятларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, одатда, 
мавжуд ишончли маълумотлар орқали амалга оширилади. Бу ҳолда қабул 
қилинадиган қарор корхона ўз олдига қўйган мақсадга боғлиқ. Баъзан қарор 
қабул қилиш иқтисодий-ижтимоий тизимининг ривожланиш қонуниятига ва 
тенденцияси, шунингдек таҳлилий ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш 
мумкин бўлади. Бошқа ҳолларда албатта муаммонинг чуқур таҳлили ва хар 
томонлама бирлашуви керак бўлади, яъни муаммонинг турлича караб керакли 
таҳлил ва ҳисоб-китоблар ўтказилади; 
* қарор қабул қилиш жараѐнини соддалаштириш бошқарув жараѐнидаги 
мехнат доирасини пасайтиради. Агар тизимли таҳлил доимо ўтказилса, 
қарорларни ишлаб чиқиш усули борган сари соддалашиб аниқ ҳолатга келади. 
Соддалашган ҳолдаги қарорлар қабул қилиш ва уларнинг самарасини баҳолаш 
кўпинча корхона фаолиятининг таҳлили такрорланувчи ҳолатида қўлланилади. 
* мутахассислар бахоси, мутахассислар таҳлили асосида олинади. Бу нарса 
хатоларни олдини олиш учун қилинади. Шундан сўнг мутахассислар мавжуд 


113 
қарорлар рўйхати мавжуд фикрлар, таклифлар ва хулосалар билан танишиб 
чиқадилар ва ўзларининг якуний хулосаларини этадилар; 
* Бир гуруҳ мутахассилар томонидан қандайдир қийин муаммони ижодий 
муҳокама қилиш. Бу усул жамоа тажрибалари ва жамоанинг билимлари 
бошқарувнинг ечимларига асосланиши билан бирга яхши ғояларнинг юзага 
келишига муҳит яратиш ҳамда муҳокамадаги иштирокчиларнинг яхши 
танланганлиги альтернатив ечимни топишга ва муаммони тўғри ҳал қилишга 
таъсир кўрсатади. 
Қабул қилинган қарорларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда бажарилиши учун 
ишлаб чиқариш жараѐнида махсус мақсадга йўналтирилган дастурлар
тармоқли графикларни, матрицали бошқарув тизимини ишлаб чиқариш зарур. 
Бу маросимларнинг 3 та гуруҳга ажратиш мумкин: 
1. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиб бериш; 
2. Кадрлар ва ресурслар оптимал жойлаштириш оператив заҳираларни 
шакллантириш; 
3. Қарорларни бажарилишини назорат қилиш. 
Биринчи гуруҳ маросим. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиб 
бериш. Бу ерда уни ўз ҳолига ташлаш мумкин эмас. Қарорларни 
бажарувчиларга бир ой-икки ойда етиб боришини кузатиш мумкин. Бу ҳолда у 
ўз фаоллигини ва мазмунини йўқотади. Чунки у кеч етиб боради. 
Бажарувчиларнинг фикрларини кенг тарқалган шаклларидан бири уларни 
қарор қабул қилишга жалб қилиш. Шу асосда ишлаб чиқаришнинг 
иштирокчилари қарор концепцияси ва масалалар ечимлари билан танишадилар. 
Баъзан шу мақсадда ишлаб чиқариш новаторлари ва сардорларидан комиссия 
тузилади. Келгусидаги ижро этувчилар қарорларни тайѐрлашда иштирок 
этишади ва бу ечимларни ҳақиқатга яқинроқ қилишади. Чунки улар ишлаб 
чиқариш жараѐнини четдагиларга қараганда яхшироқ билишади. 
Шунингдек, коллектив ишчиларининг муҳокамада, семинарларда, ѐки 
лойиҳа режалаштирини қабул қилишда қатнашишганида ижобий натижаларга 
эришадилар. Лекин, бу коллективлилик фақатгина айрим шартлар 
бажарилганда амалга оширилади, қачонки яккабошчилик ва аниқ персонал 
жавобгарликка эга бўлганда. 
Иккинчи гуруҳ маросими – бу кадрлар ва ресурслар манѐври шунингдек 
оператив резервлар. Ҳар бир ечим моддий таъминотга муҳтож бўлиб, 
одамларнинг қайта ориентацияси ва уларнинг қайта тайѐрлашга ва 
алмаштиришга тўғри келади. 
Шунинг учун ишлаб чиқаришдаги йирик дастурларнинг реализацияси ва 
ишлаб чиқаришни қайта кўриш ишларининг услуб ва формаларини кескин 
ўзгаришига олиб келади. Бу кадрлар структурасига хам таъсир кўрсатади. 
Учинчи маросимлар гуруҳи – бу назорат, яъни чуқур малакали таҳлил. 
Тизимли назоратсиз юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Бошқарувнинг 
юқори даражасида, бундай назоратни ташкилот аниқ мақсадга ва керакли 
механизмга эришиш учун талаб килади.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish