70
Изоҳ: Ҳужжатда «Ф» (нуқтасиз) шаклида ёзилган. Агар «Франка», дея ўқилса,
бу Бразилиянинг Сан-Пауло штатидаги шаҳар номи бўлиб чиқади. Аммо «М»
(шунда ҳам шаҳар номи хато ёзилган) шаклида ўқилса, Украинанинг Донецка ту-
манидаги Марьинка шаҳарчаси тушунилади. Бу эса ҳақиқатга яқинроқ.
1.2-илова
ЎзР МДА. И-3-жамғарма,
1-рўйхат, 361-йиғмажилд, 38-39, 42-варақлар.
Россия фуқароси бўлган талабаларнинг Бухоро мадраса-
ларига кириши ва яшаши қоидалари
1. Бухоро мадрасаларида таҳсил олиш ҳуқуқига эга бўлиш
учун рус фуқаролари бўлган муллабачча(талаба)лар ҳар йили
бу ҳақда яшаш жойидан яъни, маҳаллий юқори полиция орга-
нидан ёзма гувоҳнома олишлари лозим (Туркистон
Генерал
Губернаторининг 1910 йил 24 апрелдаги №10 сон циркуляри)
2. 1-бандга мувофиқ олинган гувоҳнома яшаш учун рухсат
сифатида хизмат қилмайди.
3. Мадрасаларда ўқиш ҳуқуқи (мадрасаларда яшовчи ва
мадрасага келиб кетувчилар учун истисносиз) фақатгина
қўлида Эски Бухоро шаҳри полицияси Бошлиғи
томонидан
бериладиган махсус гувоҳномага эга бўлган рус фуқаролари
бўлган талабаларга берилади (рангли бланкада); ҳар бир рус
фуқароси бўлган талаба Эски Бухоро шаҳрига
келиши билан
уч кун давомида биринчи банддаги гувоҳнома ва паспортни
тақдим қилиши лозим, улар ўрнига
агар унинг аризаси
қониқтирилса, унга 6 ой муддатга қизил бланкадаги
гувоҳнома берилади.
71
4. Эски Бухоро шаҳри полиция Бошлиғи томонидан бери-
ладиган гувоҳнома яшашга рухсат сифатида ҳам
хизмат
қилади, лекин фақатгина Эски Бухоро шаҳри доирасида, агар
талаба Эски Бухоро шаҳри тумани доирасидан чиқадиган
бўлса, у махсус гувоҳномани Эски Бухоро шаҳри полиция
Бошқармасида сақланаётган
паспортига алмаштириб олиши
лозим.
5. Ўқув йили якунида (6 ой) талабалар мадраса ҳудудида
таътил даврида ҳам қолишлари мумкин, фақат бу ҳолатда Эс-
ки Бухоро шаҳри полицияси Бошлиғидан махсус рухсатнома
олишлари лозим.
6. Талабалар бир мадрасадан иккинчи мадрасага ўтган
тақдирда (агар улар фақат маъруза тинглашга келган бўлсалар
ҳам) бу ҳақда қайд этиб қўйиш учун маҳаллий полицияга ха-
бар беришлари керак.
7. Барча рус фуқаролари бўлган талабалар гувоҳномани
ўзлари билан бирга олиб юришлари ва сўралган вақтда
кўрсатишлари лозим бўлади. Гувоҳномани назорат қилиш
ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:
рус полицияси лавозимдаги
ходимлар, Бухоро ҳукумати, талаба таҳсил олаётган мадраса
маъмурияти.
8. Шароит талаб қилган ва лозим топилган ҳолатларда рус
фуқароси бўлган талаба мадрасада ўқиш ҳуқуқидан маҳрум
этилади ҳамда Туркистон ўлкасини бошқариш Низомининг
15-моддасига мувофиқ, ўз ватанига қайтариб юборилади.
Тасдиқланган:
Сиёсий Агент
12.12.1917 йил