Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

Ҳар бир мударрис
 
211
 
тангадан жами: 
 
8
 
211
 
танга олган .
1.6-илова
ЎзР МДА. И-47-жамғарма, 1-рўйхат,
394-йиғмажилд, 10-11-варақлар. 


87 
Генерал-лейтенант
Барон Вревский тасдиқлаган.
14 март 1894 йил. 
Туркистон вилоятидағи мадрасаларнинг катта 
мударрислариға берилган ва аларға буюрулғон хизмат ху-
сусида тайин бўлғон дастурул амал 

Ҳар бир мадрасанинг мударриси икки ва ё иккидин зиёда 
бўлса шундоғ мадрасани онинг катта мударриси бошқариб 
турадур. 

Мадрасанинг мударриси бир бўлса анга катта мударрис-
нинг ҳукумати бериладур. 

Ҳар бир мадрасанинг кичик мударрислари, мутаваллилари 
ва муллолари ўз мадрасасининг катта мударрисиға итоат 
қилиб онинг низомиға мувофиқ қилғон талаб ва формойишла-
рини бажо келтурсалар керак (яъни лозим. Л.А.) 

Ҳар бир мадрасанинг катта мударрисиға лозимдурки мад-
расалар устидин қараб турғон инспектурнинг ва ҳам бошқа 
руссия мансабдорларининг низомға мувофиқ қилғон фармой-
ишларини бажо келтургай.

Мадрасада пайдо бўлғон ҳар қандоғ воқеа ва 
ҳодисаларнинг хабарини ул мадрасанинг катта мударриси 
таъхир қилмасдин инспектурға еткуруб турса керак (туриши 
лозим. Л.А.)

Мадрасада истиқомат қилиб турғон одамларнинг бири 
мурги муфожотдин яъни, ногаҳон ўлса ва ё мадрасанинг 
иморатиға ўрт пайдо бўлса(ёнғин. Л.А.) ёки бошқа бул тариқа 
шақоват ва фалокат мадрасаға тушса катта мударрис ул 


88 
воқеанинг хабарини ҳам инспектурға ва ҳам уезд ҳокимиға 
ёки участкувой пристафиға еткурса керак. 

Ҳар бир мадрасанинг катта мударриси ҳар йил жад-
дий(декабрь. Л.А.)нинг аввалида ўз мадрасасининг мударрис, 
мутаваллий ва муллоларининг ном дафтарини қилиб мулло-
ларининг қайсиси адно, қайсиси авсат, қайсиси аъло эканини, 
муллоларнинг ҳар қайсиси аднолик, авсатлик ва аълолик да-
ражасидаги китобларни неча йилдин бери ўқуб турғонини 
зикр айлаб мазкур дафтарни инспектурға юборса керак. 

Катта мударриснинг ўз мадрасасининг вақфларидин ва ул 
вақфларининг маҳсулотидин хабари бўлмаса ул хабарни мад-
расанинг мутаваллийсидин талаб қилса, онга жоиздур. 

Ҳар йил ҳут(февраль. Л.А.)нинг аввалида катта мударрис 
инспектурға маълум қилса керакки, ўтган йили мадрасанинг 
жами авқофидин қанча маҳсулот бўлди. Ва ул маҳсулотдин 
мударрис, мутавалли, муллолар ва бошқа аҳли мадраса 
ўртасида қанча пул тақсим қилинғондур деб ва яна мадраса 
авқофининг кўпайгани ва камайганидин ҳам мазкур фурсатда 
инспектурға хабар берса керак(бериши лозим. Л.А.). 
10 
Мадрасанинг шупрулуб озода тутмакликни онинг катта 
мударриси эҳтиёт қилиб турса керак. 
11 
Ва яна мутаваллий мадрасанинг шикасту рехтини бақадар 
зарурат барвақт қилғонини катта мударрис эҳтиёт қилиб турса 
керак. (яъни, катта мударрис мутаваллининг мадраса биноси-
ни ўз вақтида таъмирлаб туришини назорат қилиши керак. 
Л.А.) 
12 
Мадрасанинг шикасту рехтиға ва ҳам мадрасанинг вақф 
саройи, дўкони, ҳаммоми ва бошқа шул тариқа вақф иморат-


89 
ларининг шикасту рехтиға кетган пулнинг ҳисобини 
инспектурға манзур айламоқ учун мутаваллидин талаб 
қилмоғи катта мударрисға жоиз ва раводур.
13 
Мадрасанинг кичик мударрислари мударрислик лавозимо-
тини бажо келтурганларини катта мударрис эҳтиёт қилиб тур-
са керак. 
14 
Мадрасанинг кичик мударрислари, мутаваллилари ва мул-
лолари ўртасида жангжолу хархаша пайдо бўлса, катта мудар-
рисга лозимдурки аввалан жангжол қилишқонларнинг 
ўрталариға сулҳ тархини солғай. Аммо вақтики сулҳ 
тўғрисиға қилғон саъйи судманд бўлмаса, ул жангжолнинг 
хабарини инспектурға еткуруб ондин раҳбарлик сўраса керак.
15 
Бирор мадрасанинг катта мударриси таҳсил вақтида касал 
бўлуб қоғони учун ва ё бошқа бир жиҳатдин онга лозим хиз-
мат ишини бажо келтурмакка ожиз келса, бетаъхиру тавфиқ 
инспектурға маълум қилса керак. 
16 
Янги келадурғон муллоларни мадрасаға киргузуб оларға 
ҳужра олиб бермаклик катта мударриснинг ихтиёрида 
бўладур. Аммо ул муллоларнинг ёши ўттуздин катта 
бўлмағонни эҳтиёт қилиб турса керак. Ва яна лозимдурки 
мадрасаға янгидин кирган муллоларнинг ким эканлигидин ва 
аларнинг ватанлари қайда эканидин огоҳ бўлғай. 
17 
Муллоларнинг тарки истиқомат, тарки дарс ва ҳар хил 
беҳуда ишлар қилмаслиғини катта мударрис эҳтиёт қилиб ту-
радур.
18 
Муллоларнинг ҳар бири адноликда, авсатликда ва аъло-
ликда яъни, ҳар бир даражадаги китоб ўқушида етти йилдин 
кўп туруб қолмаслиғини катта мударрис эҳтиёт қилиб тура-


90 
дур. 
19 
Бирор мулло муддат олти ой ва ё олти ойдин зиёда тарки 
истиқомат қилса ёки агарчи мадрасада истиқомат қилса ҳам. 
Аммо тарки дарс этса яъни, ўз мударрисидин ўқумай юрса 
шундоғ муллонинг мадрасадин ахрож қилинмоққа сазовор 
эканлигини катта мударрис инспектурға маълум қилса керак. 
20 
Мадрасалар, муллолар ва бошқа аҳли мадрасанинг 
ўртасида вазифа тартибға мувофиқ тақсим қилинғонини катта 
мударрис эҳтиёт қилиб турадур. 
21 
Вазифа (стипендия Л.А.) фақат ўз мадрасасининг мудар-
рисларидин ўқуб турғон муллоларға берилганини ва мазкур 
мударрислардин ўқумай юрган муллоларға вазифа аслан бе-
рилмаганини катта мударрис эҳтиёт қилиб турса керак.
22 
Ҳар йил таҳсил вақтининг охирида катта мударрис ўз мад-
расасининг бошқа мударрислари билан биргалашиб аднолик-
дин авсатликка ва авсатликдин аълоликка ўтмакка лаёқати бор 
муллоларға имтиҳон қиладур. 
23 
Маркаларға сарф қилинмасун деб жамиъ мударрисларға 
ижозат берилгандурки, инспектурға юбориладурғон хатлари-
ни тегишли уезд ҳокимларининг маҳкамаларидин юборғайлар.
24 
Бирор мударрис ушбу дастурул амалда тайин қилинғон 
хизмат ишларини бажо келтурмаса инспектурдин таъзир то-
падур. 
25 
Инспектур бирор мударрисга усти устиға уч мартаба 
таъзир қилса, шундоғ мударрис тартибға мувофиқ ўрнидин 
ихрож қилинса керак.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish