Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


ЭНЕРГИЯ САМАРАДОР БИНОЛАР-ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРСЛАРНИ



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОР БИНОЛАР-ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРСЛАРНИ 
ТЕЖАШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР НАТИЖАСИ 
доц. Ш.Ҳакимов, ўқит.К.Мўминов,
к.ўқит. Максуд ўғли Бахтиёр(НамМҚИ) 
 
Энергия 
истеъмоли 
самарадорлигини 
оширишнинг 
алоҳида 
долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда энергия ресурсларини 
рационал ишлатиш, энергетика соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, энергетик изланишлар ва иссиқлик-электр ресурслари 
(ИЭР) истеъмолчилари экспертизасини амалга ошириш, 2017-2021 ва 2030 
йиллар даврида республикада иссиқлик таъминоти тизими ислоҳоти ва 
модернизациялаш программаларини ишлаб чиқиш, электр энергияси 
истеъмолини хисоб-китоб ва назорат қилиш тизимини мукаммаллаштиришга 
йўналтирилган қонуний актлар ва Вазирлар Махкамасининг Қонунлари 
қабул қилинди. Кейинги йилларда жаҳон қурилиш амалиётида энергия ва 
ресурс самарадорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 
Энергия ва ресурсларни тежашга бўлган талабларнинг келиб чиқишига
қуйидаги масалаларни киритиш мумкин: 
а) аҳоли сонининг ўсиши; 
б) энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳажмининг ўсиши; 
в) парник эффекти сабабли ер шарида иқлимнинг ўзгариши; 
Энергия самарадор бино – бу бино хоналарида микроиқлимни 
таъминлашга қаратилган энергия сарфини минималлаштириш мақсадларига 
жавоб берадиган 
меъморчилик ва муҳандислик ечимларининг йиғиндисидан иборат. 
Мамлакатимиздаги энергияни тежаш соҳасидаги давлат сиёсати: 
1) 
стратегик йўналиш – яъни, марказий бўлмаган индивудиал 
иссиқлик таъминотини қўлланилиши; 
2) 
ягона электр тармоқни қўллаган ҳолда электр энергиясини қўшни 
давлатларга экспорт қилиш; 
3) 
биноларнинг энергия истеъмоли бўйича тўлиқ маълумотлар 
базасини яратиш
4) 
турар жой бинолари энергия истеъмолини ҳар 5 йилда 25% га 
камайтириш; 
5) 
ҳар йили 1% биноларни қайта қуриш (энергия истеъмоли бўйича 


326 
янги биноларга қаттиқ талаблар қўйиш); 
6) 
қилинган ҳаражатни қоплаш муддати 5 йилдан кам бўлган 
энергия тежамкор тадбирларни қўллаш
7) 
чиқиндиларни тўлиқ утилизация қилиш-иссиқлик ва электр 
энергиясини олиш мақсадида уларни қайта ишлаш (чиқиндиларни кўмиш 
қатъиян ман этилади)
8) 
табиий газдан фойдаланишни ҳар йили 1,5% га камайтириш
9) 
фойдаланиш чегараланмаган ҳолда иссиқлик энергиясидан 
фойдаланишни ҳар йили 2% камайтириш; 
10) 
аҳолини энергияни тежаб ишлатиш руҳида тарғибот қилиш ва 
тарбиялаш; 
11) 
илғор энергия тежамкор технологияларни қўлланилишида 
аҳолининг иқтисодий манфаатдорлиги; 
Аҳоли сони ва улар даромадларининг ошиши, урбанизация 
жараёнларининг тезлашиши ва истеъмол тузилмасида тегишли ўзгаришларни 
ҳисобга олганда, 2030 йилга келиб бинолар соҳасидаги энергия ресурсларига 
бўлган талаб 2,5 марта ошиши мумкин (61,2 млн.т.н.э.гача). Бундай шарт-
шароитларда талаб ва энергия таъминоти ўртасидаги тафовут ўсишининг 
олдини олиш, уй-жой, тижорат ва маъмурий биноларнинг энергия билан 
узлуксиз таъминланиши ҳамда инсонларнинг ижтимоий ҳуқуқини 
таъминлаш учун ушбу соҳада энергия самарадорлигини яхшилашга доир 
чора-тадбирлар 
мажмуини 
қабул 
қилиш 
лозим. 
Бугунги 
кунда 
Ўзбекистондаги жами энергия истеъмолининг деярли ярми бинолар 
ҳиссасига тўғри келмоқда (йилига 24,1 млн.т.н.э.). Шу билан бирга, 
ривожланган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистонда биноларнинг энергия 
истеъмоли 2-2,5 марта кўпдир. Энергия бўйича ортиқча йўқотишларни 
одатда қўйидагилар билан изоҳланади: 
1.Қурилиш ҳудудида энергетик нуқтаи назардан ташқи муҳитнинг 
мақсадга мувофиқ ва мақсадга мувофиқ бўлмаган омилларини (табиий 
иқлимий ва антропоген) аниқлаш ва уларнинг лойиҳаланаётган объектнинг 
энергетик балансига мумкин бўлган таъсирларини баҳолаш (шу билан бир 
қаторда энергия манбаи сифатида фойдаланиш мақсадида); 
2.Энергетик потенциали энг кўп омилли ва максадга мувофиқ бўлмаган 
таъсирлардан табиий ҳимояланган қурилиш майдонини танлаш; 
3.Мавжуд табиий ва антропоген ландшафт шаклларидан ва янгиларини
ташкил этиб, улардан ташқи муҳитнинг энергетик мақсадга мувофиқ 
факторларидан фойдаланиш ва мақсадга мувофиқ бўлмаганларидан 
ҳимоялаш; 
Хозирда, янги меъёрлар бўйича анъанавий конструкцион-иссиқлик 
изоляцион материалларни қўллаш холатларида, ғиштли деворлар 1 м дан 
ортиқ қалинликда, конструкцион-иссиқлик изоляцион зичлиги 800-1200 
кг/м3 бўлган ғовакли ва енгил бетондан қурилган бир қатламли қопламалар 
эса 0,5-0,9 м гача, томларда керамзитли қоплама қўлланилса, иситувчи 
қалинлиги 0,4-0,55 м ни ташкил қилади. Бу фақат бинолар иссиқлик 
ҳимоясининг 
иккинчи 
(ўртача) 
даражасидир. 
Буларнинг 
барчаси 


327 
“Энергиядан рационал фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни билан олиб борилади, бу қонун мақсади миллий иқтисодиётни 
узлуксиз ривожи учун зарур бўлган энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол 
қилишни стабиллаштиришдир. 
Шунинг учун, бугун айниқса, маҳаллий хом-ашё материаллари ва 
саноат чиқиндиларидан ишлаб чиқилган самарали иссиқлик изоляцион 
материаллар ва тўсиқли конструкцияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича 
тадқиқотларни ҳар томонлама ривожлантириш, энергиянинг тикланувчи 
манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш зарурдир. Асосий мақсад-
энергияни тежаш, энергияни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ва 
қўллаш, энергиянинг тикланувчи манбаларидан фойдаланиш–мамлакат 
иқтисодиётининг барча соҳалари учун муҳим вазифадир. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.ШНК 2.08.02-09* Жамоат бинолари ва иншоотлари. ЎзР Давлат 
архитектура ва қурилиш қўмитаси-Тошкент: ИВЦ АҚАТМ, 2011-282 бет. 
2.ШНК 1.03.01-08. Корхоналар, бино ва иншоотлар капитал қурилиши 
лойиҳа хужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, келишиш ва тасдиқлаш. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish