Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
проф. К.Т.Алимходжаев, к.ўқит. М.Х.Таниев (ТДТУ)
Муаллифлар солиштирма капитал харажатларни сезиларли даражада 
камайтирадиган, тўғонсиз, микро гидроэлектростанциялар(ГЭС) қуришда 
ҳамда шамол электростанциялар (ШЭС) қуришда фазали роторли асинхрон 
генератор ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳани таклиф қилади [1]. У ишлаб 
чиқаришда оддий ва ишончлилиги билан ажралиб туради.
Мамлакат раҳбариятининг қарори билан 2030 йилга келиб электр 
энергия ишлаб чиқариш икки баравар ошириш режалаштирилган. Энергетика 
тизимида 
қайта 
тикланадиган 
энергия 
манбаидан 
фақат 
гидроэлектростанциялар (ГЭС) ишлайди, электр энергия ишлаб чиқариш 
умумий ҳажмининг 12% ини ташкил қилади. 
Қуёш электр станцияларида (ҚЭС) қуёшнинг битмас-туганмас 
потенциалини электр энергиясига айлантириш ва мавжуд энергия тизимига 
узатиш электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш муаммоларини тубдан 
ҳал қилишга имкон беради. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 
республикада қуёш энергиясининг умумий ҳажми 51 миллиард тонна нефт 
эквивалентидан ошади [2]. Айни пайтда республикада йирик ҚЭС қурилиш 
ишлари олиб борилмоқда. 10 йил ичида 25 та шундай станцияларни қуриш 
режалаштирилган [3]. 
2014 йилда “Ўзбекенерго” ДАК га хорижий ва маҳаллий илмий 
тадқиқотлар таҳлили натижалари, Ўзбекистоннинг энергия тизимига ШЭС 
жорий этиш бўйича муаллифлар ўз таклифлари тўғрисида ҳисоботни тақдим 
этишди. Ҳисобот тақдим этилгунга қадар мамлакатимизда ШЭС ишлатиш ва 


169 
арзон электр энергияни мавжуд энергия тизимига барқарор ўтказиш 
имкониятлари тўлиқ рад этилган эди [4]. “Ўзбекистон Республикаси шамол 
ва қуёш энергияси кадастри” га таяниб, мамлакатда шамол энергияси 
салоҳияти паст деб баҳоланган. 
Ҳисоботда Ғарбий Сибир пасттекислигидан 400 м ва ундан юқори 
баландликда Турон водийсига кириб, Ҳинду Куш тоғ тизмаси ва Эрон 
тоғлари орасидаги тор йўлак орқали Экваторга чиқиб кетадиган “Арктик 
шамол”дан фойдаланиш таклиф қилинган. 400 м баландликдаги шамолдан 
фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Автоном Республикаси ва Навоий 
вилоятининг табиий баландликларида шамол электр станцияларини қуриш 
тавсия қилинди. 
Ушбу 
таклифларнинг 
қанчалик 
аниқлигини 
баҳолаш 
учун 
"Ўзбекэнерго" АЖ Германиянинг “Inter Gopa” ва “Geonet” компаниялари 
консорциуми билан шартнома тузди, улар дастлаб ернинг сунъий 
йўлдошлардан фойдаланган ҳолда шамолларнинг мавжудлиги ва 
параметрларини дастлабки ўлчашни амалга оширди, олинган натижалар 
асосида “Ўзбекистон Республикаси шамол атласи” тайёрланди[5]. Шундан 
сўнг 2015 йил март ойидан бошлаб 12 ой давомида “Нукус” ва “Заравшон” 
участкаларида иккита 85 метрлик метеорологик минора ёрдамида шамолнинг 
энергия потенциалини аниқлаш бўйича батафсил тадқиқотлар ўтказилди. 
Бунда шамол тезлиги ва йўналиши, ҳаво зичлиги ва ҳароратини ўлчаш 
ишлари амалга оширилди[1]. 
“Inter Gopa” ва “Geonet” компанияларининг тадқиқот натижалари 
World Bank Group: Energy & Extractives; IFC; Ўзбекистон Республикаси 
иқтисодиёт вазирлиги; Embassy of France in the Republic of Uzbekistan; 
Siemens; Consortium of companies “Gopa Inter & Geonet”;“Ўзбекэнерго” АЖ 
томонидан 09.06.2016 йилда ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси 
шамол энергияси потентциалини ривожлантириш” Иккинчи Миллий 
конференциясида муҳокама қилинди. Натижалар шуни кўрсатдики, 
Ўзбекистон Республикасида шамол энергиясининг техник салоҳияти 520 ГВт 
ни ташкил этади (таққослаш учун, мамлакатдаги барча мавжуд электр 
станцияларининг умумий қуввати 14,1 ГВт). 
ШЭСни қуришда капитал қўйилмаларни сезиларли даражада 
камайтириш учун, электротехника саноати ва халқ хўжалигининг бошқа 
тармоқларида шамол электр станциялар элементларини ишлаб чиқаришни 
хорижий фирма ёки компаниялар иштирокида қўшма корхона сифатида 
ташкил этиш таклиф этилади. Асинхрон генераторлар, редукторлар, 
устунлар, бир қатор ишга тушириш, созлаш ва ҳимоя қилиш воситаларини 
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак. Бугунги кунда маҳаллий 
электротехника саноатининг ривожланиши, ходимлар ва хом ашё базасининг 
мавжудлиги 3-5 МВт ва ундан юқори қувватли бундай қурилмаларни ишлаб 
чиқаришга имкон беради. 
Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат шаҳарлар ва 
қишлоқ жойлар аҳолиси, ишлаб турган саноат корхоналарини электр 
энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминлаш, балки мамлакатнинг очиқ 


170 
иқтисодий зоналарида энергия тежайдиган янги объектларни ташкил этиш ва 
қуришни жадаллаштиришга имкон беради. Улар олис қишлоқ жойларида 
аҳолига хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 
бўйича кичик корхоналарни ташкил этиш ва кенгайтириш суръатларини 
тезлаштиради, ишга тушириш учун минглаб янги малакали иш ўринларини 
ташкил қилади, миллиардлаб доллар маблағларни тежашга ёрдам беради. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish