шифобахш ўсимликни топиб келиб, уни ҳам ирсимон массага айлангунча
чайнаганини маълум қилади.
Кейин кузатишса, ярадан асар ҳам қолмаган
бўлади.
Бизнинг энг Қадимги аждодларимиз ўз аъзоларининг ўзига хос
тузилишини (тик юра олиш, ҳар қандай нарсани ушлаб оладиган ҳўл
панжасининг мавжудлиги, ҳайвонларга нисбатан яхши ривожланиши) давом
этиб, биогенез босқичидан антропогенез даврига ўтдилар. Бунинг
натижасида одамларнинг ақлий қобилияти ҳам ривожланди ва улар
ҳайвонлардан фарқли равишда фаол ҳаракат қила бошладилар. Масалан, ҳар
хил шифобахш ўсимликларни қидириб
топиб,
улардан фойдалана
бошлаганлар.
Ер юзида биринчи бўлиб муолажа усулларини ишлаб чиққан одамсимон
маҳлуқлар
неандерталлар ҳисобланади. Шундай маҳлукларнинг суяклари
Африка ва Осиѐ, шу жумладан, Ўрта Осиѐ ҳудудида топилган. Дунѐда
биринчи қадимги одам суяги машҳур археолог Луис
Лики томонидан 1959
йилда Олдувай дарасидан (Танзанияда) топилган. Бу маҳлук 2 миллион йил
олдин яшаган.
Ўзбекистон ҳудудида бундай одамсимон маҳлук суяги 1987
йилда
жанубий Фарғонадаги Селғунғур ғорида топилган. Бу маҳлук бундан 1000-
800 минг йил муқаддам яшаган экан.
Маълумки илгари одам маймундан, айнан, шимпанзедан келиб чиққан,
деб фараз килинарди. Шимпанзенинг кўникмалари, шу жумладан, муолажа
усуллари ҳам одамга ўтган, деб ўйлайдилар. Ҳозир бу фикр инкор этилади.
Янги
маълумотларга биноан, тиббиѐтнинг келиб чиқиши ҳақида
тушунча ҳам ўзгарди, яъни тиббиѐтнинг келиб чиқишига маймунлар эмас,
антропоидлар сабаб бўлганлар, деган фикр пайдо бўлди. Биз кўрсатиб
ўтганимиздек, антропоидлар ер юзида 3 млн. йил олдин яшаган. Демак,
тиббиѐтга ҳам шунча йил илгари асос солинган.
Антропоидларда ҳаѐт учун кўраш, янги даво усулларини ишлаб чиқиш
улар ҳаѐтининг барча босқичларида давом этди.
Эволюцион жараѐннинг маълум босқичига келиб, антропоидларда
инсонларга хос бўлган хусусиятлар пайдо бўла бошлади. Уларда идрок ҳам
ўзгариб, анча ривожланди. Лекин бу хусусиятлар антропоидларнинг одамга
айланиши эмас, балки унинг жисмоний ва ақлий
имкониятларининг
ривожланиши ва такомиллашиши билан амалга ошган. Антропоид одамга
айланмайди, балки унинг ўзида мавжуд бўлган инсоний хусусиятлар
ривожланади.
Антропоидлар тиббиѐтининг инсон тиббиѐтига ўтиш чегараси қурол
ишлатилган кундан бошланади. Археоло-антрополог олимларнинг фикрича,
қуролдан биринчи бўлиб
австралопитек деб аталувчи маҳлуқлар
фойдаланганлар. Уларнинг қуроли оддий таѐқ, ҳайвонлар
суяги ва ишлов
берилмаган тошлардан иборат бўлган. Чунки австралопитеклар қурол ясашни
билмаганлар. Улар табиатда мавжуд бўлган буюмлардан фойдаланганлар,
холос.
Do'stlaringiz bilan baham: