сартарошлар шуғулланганлар.
Улар оғриган тишларни суғуриб олиш, хатна қилиш, зулук солиш каби
муолажаларни амалга оширишган. Шу тарзда табиблик касб сифатини олади.
Табиблик ҳам бошқа касблар каби оилавий хусусиятга эга бўлган. Бу касб
авлоддан – авлодга ўтиб боради. Ҳар бир табиб ўз даволаш усуллари ва ўзи
ишлатадиган дориларига эга бўлишга ҳаракат қилган. Бу усул ва дорилар
бошқалардан сир сақланган. Табиблар касалликларни тўғри ҳаракат ва
муваффақиятли даволаш йўлларини ахтарганлар ва ундан келиб чиқиб,
ташхис (диагноз), даволаш усулларини такомиллаштириб борганлар.
Табиблар касалликларнинг сабаблари билан ҳам қизиқа бошлашган. Бу
ҳақида маълум фикрлар пайдо бўлган.
Кишилар касаллик қандай ва қаердан келди, деган савол билан
шуғулланмаганлар. Улар бемор қандай қилиб касал бўлиб қолди, деб
суриштириб ўтирмай даволаверганлар. Масалан, беморнинг ичи кетаѐтган
бўлса, сабабини суриштирмай, ич тўхтатувчи дори берар эдилар, холос.
Кишиларда абстракт фикрлаш қобилияти пайдо бўлгандан кейин улар
табиатдаги ҳодисаларга қизиқа бошлашган. Бу ҳодисаларнинг моҳияти ва
сабабини билишга интилганлар. Аммо табиийки, у вақтлардаги одамларнинг
ақл – идрок даражаси бу ҳодисаларниг англашга ожиз эди. Кишилар
табиатдаги ваҳимали ҳодисалар (чақмоқ, момақалдироқ, ер қимирлаш, сел
ѐғиши ва сув тошқини) таъсирида эдилар. Улар асосан, ер олов, қуѐш ва
бошқаларга сиғинишган ва улардан шифо топиш учун мадад сўраганлар.
Маълумки, ибтидоий жамоа даврининг охирига келиб, дин пайдо бўлади
ва барча ҳодисалар динга боғлана бошлайди. Дин тиббиѐт соҳасига ҳам
ѐйилади. Ҳамма нарса, жумладан, касаллик ҳам худодан, деб фараз қила
бошлайдилар. Шунга кўра даволанишда худо ва пайғамбарларга сажда қила
бошлайдилар, ҳар хил диний маросимларни ўтказадиган бўладилар. Аммо
амалий тиббиѐтда ҳаѐт тажрибасига асосланган тўғри фикрлар ҳам
шаклланади. Табиблар оғир жисмоний ва руҳий ҳаѐт кечираѐтган моддий
жиҳатдан таъминланмаган ва оғир меҳнат шароитида ишловчи кишиларда
ҳар хил касалликлар кўп учрашини кўздан кечириб, шу омиллар касалликни
келтириб чиқарар экан, деган тўғри хулоса чиқарганлар. Бу масалада аввало
овқатланишга катта эътибор берганлар. Сифатсиз овқат истеъмол қилиш,
тўйиб овқат емаслик ѐки аксинча батхўрлик касаллик келтириб чиқаришини,
иқлим, об-ҳаво ва бошқа табиий омиллар ҳам одамга ижобий ѐки салбий
таъсир этиши мумкинлигини аниқладилар. Аммо касаллик пайдо бўлишида
илоҳий кучлар иштирок этиши ҳақидаги тушунча ҳам сақланиб колади. Шу
тушунчага мувофиқ даво чоралари ҳам ишлаб чиқилади.
Амалий тиббиѐтда эса даво сифатида ишлатиладиган дори-дармонлар
сони анча кўпаяди, улар бир неча юзга етади. Ўсимликлар қаторига минерал
моддалар ҳам қўшилади. Шу асосида тиббиѐт бошқа касбларга нисбатан анча
тез ривожлана бошлайди. Чунки тиббиѐтда муҳтожлик катта бўлган.
Табибларнинг ўзи ҳам беморларни даволашдан манфаатдор бўлганликлари
учун бу касбни кенгроқ ривожлантирадилар.
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият
кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ–3968-сон
―Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 27 ноябрь куни
ТТА да Тошкент тиббиѐт академияси ва Корея соғлиқни сақлаш саъноатни
ривожлантириш институти (KHIDI) ҳамкорлигида Ҳалқ табобати маркази
очилди.
Замонавий соғлиқни сақлаш соҳаси билан йиллар давомида
такомиллашиб келаѐтган халқ табобатининг ютуқларини уйғунлаштириш
бўйича илмий лаѐқатни ошириш ва ушбу соҳадаги илмий изланишларни
оммалаштиришга ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |