Парадигмалар назарияси ва унинг фанга таъсири Режа



Download 373,91 Kb.
bet1/20
Sana23.02.2022
Hajmi373,91 Kb.
#145534
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
zamonaviy lingvistika



1-ma'ruza. Paradigmalar nazariyasi va uning fanga ta'sisri.
Парадигмалар назарияси ва унинг фанга таъсири
Режа:

  1. Илмий парадигма тушунчаси. Т. Куннинг парадигмалар назарияси ва

унинг фанга таъсири. Тилшунослик тарихидаги парадигмалар силжиши.

  1. Қиёсий-тарихий парадигма, унинг ривожланиш тарихи ва хусусиятлари

ҳамда тилшунослик фанига қўшган хиссаси.

  1. Структурализм парадигмаси, унинг ривожланиш тарихи ва хусусиятлари. Структурализм парадигмасининг тилшунослик фани ривожланишида эгаллаган ўрни.

ИПТ – шархловчи маъруза
ИАТ воситаси – график, органайзер тилшунослиги.
1. XX асрнинг иккинчи ярми XXI аср бошларида замонавий лингвистиканинг шаклланишига инсониятнинг бутун ҳаёти ва фаннинг ривожланиши катта туртки бўлди. Маълумки, XX аср илмий-техник ривожланиш асри сифатида тан олинган ва бу шароит инсониятдан янги сифатларни талаб қила бошлагани туфайли инсон кўпгина таълимотларнинг ўрганиш марказига қўйилди. Инсонни фалсафий ўрганиш эса антропологик муаммога бориб тақалди. Замонавий лингвистика XX асрнинг иккинчи ярми XXI асрнинг биринчи йигирма йиллигини қамраб олар экан, кўпгина тилшунослар учун мазкур соҳада содир бўлган ўзгаришларни ягона бир таснифга, таълимотга солиш қийинчилик туғдиради. Фанда юз берган янгиликлар уни XX асрнинг ўрталаригача бўлган тилшуносликдан фарқлашга кўмаклашади. Мазкур мақолада  замонавий тилшуносларнинг лингвистикадаги ўзгаришлар, ундаги парадигмаларнинг моҳияти ва кўчиши сабабларига доир илмий қарашлари муҳокама қилинади.
Ҳозирги замон тилшуносларининг аксарияти тилшуносликнинг ҳозирги ҳолатини назарий билимлар парадигмаси ва фандаги инқилоб нуқтаи назаридан таҳлил қилмоқдалар. Ушбу тушунчалар америкалик фан файласуфи ва тарихчиси Томас Сэмюэл Кун қаламига мансуб бўлиб, муаллиф илмий парадигмани қуйидагича таърифлайди: “Парадигма деганда мен муайян бир давр мобайнида муаммоларни белгилаш ва уларнинг ечимлари моделини илмий жамоатчиликка етказиб берадиган, барча томонидан тан олинган фан ютуқларини назарда тутаман”.
О.В.Лукиннинг фикрича, мазкур таърифдан  илмий парадигманинг учта муҳим белгиси англашилади: 1) илмий ютуқнинг умумбашарий тан олиниши: чунки локал хусусиятга эга бўлган назариялар парадигмани ҳосил қила олмайди. Бундан маълум бир назариялар, қарашлар дунёнинг барча томонларида бирдек тан олинади деган маъно келиб чиқмайди. Балки улар жаҳон илм-фанининг ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди; 2) илм-фан ютуқларининг таъсири чекланган давр мобайнида амал қилади, яъни парадигмани ҳосил қилувчи фан йўналишлари, ютуқлари барқарор эмас. Бунга мисол, бизга маълум бўлган, тилшунослик ривожланиш даврларининг аниқ чегараланганлигидир; 3) муаммонинг қандай белгиланиши модели ва унинг қандай ечимларга эга эканлиги. Бинобарин, парадигма доирасида локал кўринишлар, масалан, ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиган кўп сонли структурализм мактаблари мавжуд бўлиши мумкин.
Тилшуносликнинг ривожланишида, ҳар қандай соҳада бўлгани каби,Т.С.Кун таълимотига кўра, қуйидаги даврлар алмашинувини кўриш мумкин:

  1. Парадигмагача (муайян парадигма қарор топгунга қадар) бўлган давр.

  2. Парадигманинг ҳукмронлик даври (“нормал фан”).

  3. Нормал фан инқирози (борлиқни тушунтиришда парадигманинг имконсизлиги).

  4. Илм-фан инқилоби (парадигмалар алмашинуви – бир парадигмадан бошқасига кўчиш).

Мазкур босқичлараро аниқ чегарани белгилаш мушкул, албатта. Бироқ яққол
кўринадики, янги парадигманинг парадигмагача бўлган даври илм-фан инқилобига мос келади ва натижада янги парадигма ҳукмронлиги ўрнатилади.
Тилшуносликда, умуман, барча гуманитар фанларда бўлгани каби парадигмалар бири иккинчисининг ўрнини эгалламайди. Аксинча, эски парадигмалар устидаянги қатламлар пайдо бўлиб, улар бир-биридан мустақил равишда бир даврда амал қилиш хусусиятига эга.
Парадигмалар кўчишининг асосий сабаблари қилиб олдинги парадигманинг  а) борлиқни, тилшуносликда – лисоний борлиқни акс эттира олмаслиги, б) илм-фан ҳолатининг жамият талабларига мос келмаслиги деб белгиланган. Юқорида келтирилган икки шарт мавжуд бўлганда юзага келган илм-фан инқилоби илмий билимлар парадигмасининг кўчишини воқелантиради. Бунда эски парадигма инқирозга учрайди, янги парадигмага эса фанни инқироздан қутқариш вазифаси юклатилади. Юз берган инқилоблар сирасига ёш грамматикачилар таълимотидаги қарама-қаршиликларга чек қўйиб, структурализм асосларини бошлаб берган Ф.де Соссюрнинг “Умумий тилшунослик курси” китоби ҳамда Н.Хомскийнинг концепциясини киритиш мумкин. Олим концепциясининг моҳияти шундан иборат эдики, у структурализмнинг ўрнини боса оладиган, марказида инсон турадиган бир нечта илмий парадигмалардан таркиб топган мураккаб система мавжудлиги ғоясини илгари сурди. Бинобарин, структурализмдан лингвистиканинг замонавий полипарадигмалар системасига ўтиш фактини тилшунослар Хомский инқилоби деб юритадилар.
Лингвистиканинг ривожланиш тарихида турли йўналишлар, таълимотлар ҳукм сурганлиги сабабли тилшунослар орасида илмий парадигмалар миқдори ва уларнинг характери хусусида мутлақ муштарак фикр мавжуд эмас. Ю.Н.Караулов таълимотига кўра, тилшуносликда 4 та парадигма ҳукмронлик қилган: тарихий, психологик, систем-структур ва социаал (ижтимоий). А.Ломов 3 та пардигмани ажратиб кўрсатади: қиёслаш усулини қўллайдиган элемент-таксономик, систем-структур ва номинатив-прагматик. С.Г.Шулежковага кўра, компаративистик, структурал ва замонавий полипарадигмал парадигмалар мавжуд. В.И.Постовалова эса имманент-семиологик, антропологик, теоантропокосмик парадигмалар амал қилиши ғоясини илгари суради. Парадигмалар кўчишига доир қарашларнинг турли-туманлигига қарамай, манбаларда анъанавий тарзда фақат 3 та асосий илмий парадигманинг ҳукмронлиги қайд этилади: қиёсий-тарихий, систем-структур ва антропоцентрик.  Қиёсий-тарихий метод тилни тадқиқ қилишнинг биринчи махсус методи бўлганлиги сабаблитилшуносликда қиёсий-тарихий парадигма биринчи илмий парадигма сифатида қабул қилинган ва у XIX асрда амал қилган. Систем-структур парадигмада асосий эътибор предмет, нарса, буюм, номга қаратилганлиги боис диққат марказида сўз турган. Ҳатто учинчи мингйилликда ҳам тилни айнан шу парадигмада тадқиқ қилиш имкони мавжуд. Чунки тилшуносликда мазкур парадигма бошқа пардигмага тўлалигича ўрнини бўшатиб бергани йўқ ва унинг тарафдорлари сони ҳам кам эмас. Шу парадигма асосида дарсликлар, грамматикага доир китоблар яратилиши давом этмоқда. Систем-структур парадигма доирасида амалга оширилган фундаментал тадқиқотларнафақат ҳозирги замон олимлари учун, балки аллақачон янги парадигмалар кесимида фаолият  кўрсатаётган келгуси авлод тилшунослари учун ҳам қимматли манба бўлиб ҳисобланади. 
Антропоцентрик парадигмада тадқиқотчи диққати, қизиқишининг билим объектидан субъектга кўчиши кузатилади. Яъни бунда “инсон тилда ва тил инсонда” таҳлил қилинади. Янги парадигмани номлашда олимлар фикрида тафовутлар мавжуд. Унинг моҳиятидан келиб чиқиб, “инсон тилда ва тил инсонда”  концептига мослаштириб, В.Н.Телия, Р.М.Фрумкина каби олимлар замонавий лингвистик парадигмани когнитив деб белгилайдилар. Бироқ бу билан мазкур муаммонинг фақат биргина жиҳати қамраб олинади. Антропоцентрик парадигма термини эса кенг қамровли бўлиб, ўзининг концептуал диапазонига нафақат когнитив тилшуносликни, балки лингвомаданиятшунослик, коммуникатив лингвистика, этнолингвистика каби йўналишларни ҳам бемалол сиғдира олади.
Ҳозирги даврда тилнинг таҳлилу тадқиқини фақат инсон мавжудлиги, унинг фаолияти, тилга таъсири нуқтаи назаридан амалга ошириш мақсад ва талабга мувофиқдир. Антропоцентризмнинг асосий мақсади ҳам шу. 
2.  Киёсий - тарихий  метод ёки Киёсий - тарихий  парадигма  лингвистик  методларнинг  энг фаоли,  энг  асосийси,  энг  куп  хизмат  киладигани  сифатида жахон  тилшунослиги  тарихида  алохида  ахамиятга  эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу  метод  XIX  асрнинг  бошларида  - биринчи  чорагида санскрит  (кадимги  хинд  адабий  тили)да  яратилган  ёзма
манбалар тилини (ёзма нуткни) урганиш, уни Европа тилларигакиёслаш,  улар  орасида  умумийлик-ухшашлик  борлигини аниклаш натижасида юзага келди.
Киёсий  - тарихий  метод  асосчилари:  Франс  Бопп  (1791- 1867); Расмус Раск (1787-1832); Якоб Гримм (1785-1863); Алек­сандр Востоков (1781-1864)лардир. К^иёсий -  тарихий  метод  асосчилари  -  уз  асарларида  мазкур
методдан  фаол  фойдаланган  ушбу  олимлар,  хинд  ва  катор  Европа тиллари тарихан битта асос, умумий тилдан -  бобо тилдан (праязыкдан)  ажралиб  чиккан,  ушбу тилнинг булиниши,  турли томонларга  таркалиши  натижасида  юзага  келган,  шаклланган деган  гояни  илгари  сурадилар.  Демак,  ушбу тиллар, яъни хинд (санскрит)  ва  катор  (Европа,  масалан,  грек)  тиллари  орасида оилавий  муносабатларга  ухшаш  кариндошлик  алокалари мавжуд  булиб,  тиллараро  у^апш ик  Шу  карин-дошлик алокаларининг  натижаси  эканлиги  табиий  холдир1.  Хуллас, киёсий-тарихий  метод  асосчилари  мазкур  метод  битта  бобо тилдан  пайдо  булган,  келиб  чиккан  тилларни,  демак,  узаро кариндошлик  муносабатидаги  тилларнинг  ходисаларини, бирликларини  - суз  ва  кушимчаларни,  уларнинг  шаклларини, киёфасини  тиклашга  хизмат  килишини  таъкидладилар.  Бунда киёсий  - тарихий  метод  оркали  кариндош  тилларга,  масалан, кадимги  хидд  (санскрит)  ва  юнон  тилларига  оид  ёзма, ёдгорликлардаги  тил  материаллари,  аникроги,  дастлаб  сузларнинг талаффузи  хамда  маъноси  кандай  булганлиги  аникланар, шундан сунг улар киёсланар эди. Натижада тахлил килинаётган сузнинг  энг  кадимги  шакли  (этимологик  шакли)  - ташки томони  (киёфаси)  хамда  ички  томони  - маъноси  (этимологик маъноси)  хакида  маълумот  берилар  эди.  Масалан,  Ф.Бопп кадимги Хинд -  Европа тилларида феълларининг тусланишини (парадигмасини)  таккослаб,  киёслаб  урганиши  натижасида  бу тилларнинг  кариндош  эканлигини  исботлаб  берди.  Х,инд  -  Европа  тилларида  флексиянинг  юзага  келиши  тарихини урганиб, тилшуносликда «агглютинация» назариясини яратди. Я.  Гримм  эса  киёсий-тарихий  метод оркали  герман  тиллари билан  Х,инд-Европа  тилларининг  товуш  системаси  уртасидаухшашлик  борлигини  аниклаб,  «Гримм  конуни»ни  яратди.  Бу
конунга  биноан  Хинд-Европа  тилларидаги  жарангсиз портловчи  [р,  f,  к]  товушларига герман тилларидаги жарангсиз сиргалувчи  [f,  q,  h]  товушлари  мос  келади.  Хинд -Европа тилларидаги  жарангли  портловчи  [b,  q,  d]  товушлари  герман  тилларидаги [р, t, к] жарангсиз портловчи товушларга мосдир.
Эслатамиз,  киёсий  - тарихий  метод  асосида  одатда  узаро кариндошлик  муносабатида  булган  тилларнинг  киёсий фонетикаси  ва  киёсий  морфологияси  яратилади.  Суз  ясаш масалалари  хам  бу  метод  асосида  тахлил  килиниши  мумкин. Аммо киёсий лексикология, семантика ва синтаксис сохаларида киёсий-тарихий метод кам махсул булади. Хуллас,  киёсий -  тарихий  метод асосан Хинд-Европа тилларига  нисбатан  кулланиши  билан  ва у  Х,индистондан -  Европагача булган тилларни киёслаш ва энг кадимги шаклларини тиклаш  учун  хизмат  киладиган  киёсий-тарихий  тилшуносликнинг  компаративистиканинг  жахон  тилшунослиги  тарихида мустахкам урин эгаллашида пойдевор вазифасини утади. Шу  уринда  умумлаштирувчи  мухим  хулоса  сифатида  X.Неъматовнинг  куйидаги  фикрини  келтирамиз:  “Европа фанида Европада  хакикий  илмий  тилшунослик  шу  методнинг шаклланиши  ва  ривожланиши  билан  боглик  деб  саналади.  Бу бежиз  эмас -  тилшуносликнинг барча замонавий  йуналишлари шу  методнинг  у  ёки  бу  куринишда  узгартириш  асосида шаклланган  ва  ривожланган.  Жумладан,  структурализм асосчилари  деб  саналадиган  Фердинанд  де  Соссюр  ва  Иван Бодуэн  де  Куртене  шу  йуналишнинг  ёш  грамматиклар тармогидан  етишиб  чикканлар.  Филипп  Фортунатов  номи билан  боглик  булган  формал  тахлил  йуналиши  хам  уз
максадини шу тилшунослик намояндаларидан олади. Туркийшуносликда  В.  В.  Радлов  мактаби  номини  олган киёсий-тарихий  тилшунослик  бу  методнинг  ёш  грамматиклар йуналиши тамойиллари билан иш курган”.
Америка структуралистлари тилга белгилар системаси сифатида  карайдилар.  Аниги,  улар тилни  нуткда  кулланувчи товушлар,  уларнинг жами  (комплекси)  сифатида  тушунадилар.  Айни вактда  улар  тилда  факат  товушни  эмас,  балки  маънони  хам фарклайдилар.  Демак,  бундан  тилдаги  мухим  нарса  товуш  ва маъно эканлиги гояси келиб чикади. Шунга кура структуралистлар  тилнинг товуш  жихдтини  ифода,  маъно  жихдтини  эса  мазмун  деб  белгилайдилар.  Товуш  ва  маъно  узаро  богликликда олинади.  Маълумки,  товуш  (фонема)нинг  энг  мухим  жихати унинг маънони фарклаш хусусиятидир.Маълум булдики, Америка структуралистлари тил белгисида - товуш  ва  маъно  муносабати  масаласида  Ф.де  Соссюрнинг  хар
бир  тил  белгиси  икки  томонга:  ифодаловчи  ва  ифодаланувчига, ифода  ва мазмунга эгалиги  фикрига асосланиб,  уни  ривожлантирадилар,  хатто  улар  (Л.Блумфильд ва  унинг издошлари:  Ч.Фриз, К.Пайк, 3.Харрис ва бошкалар) ушбу гояга муносабати жихатидан икки гурухга: менталистлар ва механистларга булинадилар.Менталистлар Л.Блумфильд бошчилигида тил ходисаларини тахлил килишда маънони (мазмунни,  ифодаланувчини) хисобга олмаслик мумкин эмас, дейдилар.Механистлар  эса  Л.Блумфильднинг  шогирди  З.Харрис бошчилигида  тилни  маънога  (мазмунга)  эътибор  бермаган холда тулик тасвирлаш, тахлил килиш мумкин, дейдилар. Хуллас,  проф.  С.Усмонов  айтганидек,  «Америка  дескриптивистлари,  умуман  олганда,  муваффакиятсизликка  учраган булсалар  хам, бир  катор  гояларни илгари  сурганликлари билан маълум  бир  ахамиятга  хам  сазовордирлар.  Масалан,  фонемаларнинг  анализи,  интонация,  ургу,  тон,  пауза  каби  сохаларда, тилнинг  фонологик  моделини  яратишда,  морфемаларнинг  анализида,  морфемаларнинг  типларини  аниклашда  улар  анчагина фойдали  ишлар  килдилар»2.  Шунингдек,  уларнинг,  масалан, лисоний  тахлилнинг  бошлангич  вактида  тил  формасига (шаклига, ташки томонига)  асосланиш,  тасвирлашни, тахдилни
дастлаб  шундан  бошлаш,  муайян  тилдаги  кисмларга ажратишнинг  барча  формалари  ва  бирикиш  турларини мукаммал  ва  тулик  урганиш  каби  фикрлари  хам  эътиборга лойикдир. Айни  вактда  уларда  тилнинг  маъно  томонини  хисобга олмаслик,  инсон  тилини  хайвонларнинг  сигналларига
тенглаштириш,  тилнинг объектив борликка боглик эканлигини инкор килиш каби нотугри карашлар хам учрайди. 
Копенгаген  структурализмиКопенгаген структурализми XX асрда -  30 йилларнинг бошларида  Данияда  ташкил  топди.  Тилшуносликдаги  бу  йуналиш глоссематика1 деб хдм аталади. Копенгаген  структурализмининг  асосчиси  Луи  Ельмслев (1899-1965) булиб,  узи яратган  мактабга  1936  йилда глоссематика номини берди.  Бу билан олим тилга, тил ходисаларига ав
валги  тилшуносликлардан  фаркли  янгича  нуктаи  назардан  ён-
дашаётганлигини алохида кайд этади. Копенгаген  структурализмининг  - глоссематиканинг  назарий  арослари  Л.  Ельмслевнинг «Умумий  грамматика  принциплари»  (1928),  «Келишик  категорияси»  (1935,  1937),  «Тил  ва нутк»  (1942)  ва.  айникса,  «Лингвистик  назария  асослари» (1943) каби асарларида баён килинади. Даниялик  В.Брёндаль,  X.  Ульдаллар  хдм  глоссематика  мактабининг вакиллари хисобланади. Глоссематикларда  тил  синхрон - хрзирги  бир  даврдаги  соф муносабатларнинг мавхум системаси сифатида берилади. Бунда хар  бир  аник  тилнинг  узига  хослиги,  хусусиятлари  инкор килинади.  Улар  «тилшунос  тилнинг  реал  элементлари
орасидаги  узаро  муносабатни  эмас,  балки  тилдаги  замон  ва макон  чегараси  булмаган  муносабатлар  структурасинигина текшириши  лозим,  деган  универсал  таълимотни  яратмокчи буладилар.  Шундай  килиб,  «муносабатлар  лингвистикаси» биринчи  уринга  куйилиб,  реал  тиллар,  уларнинг  товуш  материяси ва маъно масаласи иккиламчи ходисалар деб каралади».1Л.Ельмслев  Ф.де  Соссюрнинг  тил  ва  нутк  антиномиясига муносабат  билдирар  экан,  у  нуткни  индивидуал  жараён  (акт) сифатида  тушуниб,  унга  схема  - тил  схемаси,  норма  - тил нормаси (меъёри) ва узус -  тил узусини зид куяди. Схема — тил  схемаси узининг ижтимоий амалга ошишига ва моддий вокеланишига боглик булмаган алохида соф формадир.Норма  - тил  нормаси  (меъёри)  муайян  ижтимоий реаллашишига  кура  аникланувчи,  аммо  батафсил  баён килинишига боглик булмаган моддий формадир.Узус -  тил узуси муайян ижтимоий жамоада кабул килинган ва  кузатилаётган  вокеликдаги  фактлар  билан  аникланувчи
малакаларнинг жамидир.Л.Ельмслев конкрет, индивидуал нутк актининг тил узуси билан якиндан зич алокада эканлигини, унинг тил узуси билан тилнинг моддий жихатини ташкил килишини алохида кайд этади. 2.Глоссематикларнинг гоявий рахбари Л.Ельмслев Ф.де Соссюр таълимотидаги ифодаланувчи ва ифодаловчи антиномияни - ушбу терминларни мазмун плани ва ифода плани терминлари билан алмаштиради.Ифода плани термини остида тилнинг ташки, товуш томони тушунилади. Мазмун  плани  термини  остида  эса  тилда  уз  ифодасини топувчи, ифодаланувчи фикрлар, гоялар тушунилади. Хулоса  шуки,  структурализм  мактаблари  - Прага структурализми  (функционал  тилшунослик),  Америка структурализми  (дескриптив  тилшунослик)  ва  Копенгаген структурализми  (глоссематика)  бир -  биридан ташкил топган жой  номи га,  тилни  структурал  ходиса  сифатида  олиб,  уни тузилишига кура тахдил килишда кулланиладиган методларига, лисоний  х o д и с а л а р г а қайси  нуктаи  назардан  ёндашишига кура узаро фаркланади.Айни  вактда  структурал  тилшунослик  мактаблари  энг асосий,  энг  мухим  нукталарда  умумий  гояларга  кура  узаро бирлашадилар. Булар:
1. Тилшунослик фанининг текшириш объекта тилдир.
2. Тил  муайян  муносабатда  булган,  узаро  боглик,  бир  -  бирини талаб киладиган белгилар, элементлар системасидир.
3. Тил синхрон тадкикот объектидир.
4. Тил алохида яруслардан ташкил топган структурадир.
5. Тил ва нутк фарклидир.
6. Фонема  - тил  бирлиги,  товуш  нутк  бирлигидир  ва бошкалар.
2-ma'ruza. Antroposentrik paradigma ilmiy paradigma sifatida

Download 373,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish