Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


Роббана отина фиддуня ҳасанатан вафил ахи



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/89
Sana14.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#550465
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

Роббана отина фиддуня ҳасанатан вафил ахи
-
рати ҳасанатан ва қина ъазабан нар.
«Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик 
ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва 
бизни дўзах азобидан асрагин» 
(
Бақара, 201
).
Юқоридаги оятда банда Раббисидан дунё ва охи
-
рат яхшиликларини тилайди ҳамда Жаҳаннам азо
-
бидан сақлашини сўрайди.
20. Сиғиниш дуоси
ُذو ُعَأَو ِل ْخُبْلا َنِم َكِب ُذو ُعَأَو ِ ْبُ ْ
لا َنِم َكِب ُذو ُعَأ يِّنِإ َّمُه
َّللا
ِ ْبَقْلا ِبا َذ َعَو اَيْن ُّدلا ِة َنْت ِف ْنِم َكِب ُذو ُعَأَو ِرُمُعْلا ِلَذْر
َأ ْنِم َكِب
Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни ва 
аъузу бика минал бухли ва аъузу бика мин арза
-
лил ъумри ва аъузу бика мин фитнатид дуня ва 
ъазабил қобри.
Маъноси:
 
«Ё Аллоҳ, қўрқоқликдан, бахилликдан, тубан умр
-
дан, дунё фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ бери
-
шингни сўрайман».
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) беш нарсадан Аллоҳга сиғинганлар. Би
-
ринчиси – қўрқоқлик. Қўрқоқлик имонсизликдан ке­
либ чиқади. Имонсизлик эса дунё ва охиратни вай рон 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
44
қилади. Ҳамма нарсага жасорат ва имон би лан эри
-
шилади. Шунинг учун қўрқоқлик жуда ёмон иллат
-
дир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) ҳам 
бу дуоларида қўрқоқликдан Аллоҳга сиғинганлар.
Иккинчиси – бахиллик. Пули, мол­мулкини хайр
-
ли йўлда сарф қилишдан қўрқиш, қочиш энг ёмон 
одат ҳисобланади. Инсон қўли, тили ва моли билан 
имкони борича хайрли амал қилмоғи керак. Инсо
-
нийлик шу нарса билан юксалади. Хасис инсонлар 
ҳеч бир кимсага яхшилик қилмаган кишилардир. 
Бундайлар фақат нафслари, қоринлари учун яшай
-
дилар, фақат ҳамёнларини ўйлайдилар. Бу жуда ёмон 
одат бўлгани учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) ундан ҳам Аллоҳга сиғинганлар. 
Учинчиси – тубан умр. Бунинг маъноси умрни 
гу ноҳ ишларга сарф қилиш демакдир. Бунда инсон 
бутун қувватини ёмон йўлларга сарф қилиб дунё
-
дан ўтиб кетиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) бундан ҳам Аллоҳга сиғинганлар. 
Тўртинчиси – дунё фитнаси. Дунё инсонларни ал
-
довчи ўйинчоққа ўхшайди. Одамлар ёш болалардай 
бу ўйинчоқлар билан овуниб, турли­туман фитна 
ва ёмонликларга сабаб бўлиб қоладилар. Ҳар ёмон
-
лик дунёни тақводан устун қўйишдан келиб чиқади. 
Фитна эшиги ҳам дунёни севган сари очилиб бора
-
ди. Шу боис Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал
-
лам) дунё фитнасидан Аллоҳга сиғинганлар. 
Бешинчиси – қабр азоби. Қабр азоби ҳақдир. Ин­
сон бу оламдан ўтгач, қиёматга қадар ҳисоб­китоб, 
савол­жавоб бўладиган жойдир. Шу сабабдан Ра­
сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабр жаннат 
боғларидан бир боғ ёки жаҳаннам чуқурларидан бир 
чуқур эканини айтганлар. Унинг азоби жаҳаннам 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
45
каби қўрқинчли эканини таъкидлаганлар ҳамда 
бун дан Аллоҳга сиғинганлар. Шубҳасиз, бу муборак 
дуо бизга катта ўгитдир.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish