Хом ашё валигининг зичлиги, кг/м3
Т
ол
ад
аг
и
н
уқ
со
н
в
а
и
ф
л
ос
ар
ал
ашма
л
ар
н
и
н
г
м
и
қ
до
р
и
, %
а)
3,1
2,05 1,97 1,96 1,94
1,86
2,02
2,35
2,8
3,04
0
0,5
1
1,5
2
2,5
3
3,5
184 248 256
281 288 294 302
315 338 351
Хом ашё валигининг зичлиги, кг/м3
Т
ол
ад
аг
и
н
уқ
со
н
в
а
и
ф
л
ос
ар
ал
ашма
л
ар
н
и
н
г
м
и
қ
до
р
и
, %
б)
1.6-расм.
Тола
нуқсонлари
миқдорини
(толали
пўстлоқ,
комбинацияланган чигаллар, чигаллар ва тугунаклар) И- ва ИИИ-навли чигитли
пахтани жинлашда хом ашѐ валиги зичлигига боғлиқлиги (мос равишда а ва б)
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, аррали жинлаш
жараѐнида хом ашѐ валигининг зичлик ва тезлик параметрлари таъминлаш
интенсивлиги ва тозаланган чигитнинг чиқариб юбориш жараѐни орасидаги
мувозанатга боғлиқ. Шунга кўра жинлашни бир меъѐрда ушлаб туриш ва тола,
чигитни чиқариш масалалари бўйича бажарилган асосий тадқиқотлар билан
танишиб чиқдик.
3. Жинлаш жараёни участкасида электр-энергияси ҳавфсизлиги.
Электр токи ҳақида тушунча ва унинг оқибатлари.
Электр токи организм орқали ўтганда иссиқлик, электролитик ва биологик
таъсир кўрсатади.
Иссиқлик таъсири баданнинг айрим жойларининг куйиши, қон томирлари,
асаб ва бошқа тўқималарнинг қизиши билан характерланади. Электролитик
таъсир қоннинг ва бошқа органик суюқликларнинг қуришига ва уларнинг
физик-химик таркибининг бузилишига олиб келади.
Электр токидан олинган жароҳатларини шартли равишда маҳаллий ва
умумий турларга бўлиш мумкин. Умумий турини одатда ток уриши дейилади.
Маҳаллий турлари организмининг маълум қисмини электр токи ѐки электр ѐйи
таъсирида шикастланишидир. Электр токидан куйиш бадандан ток ўтганда
ҳамда электр ѐйи таъсирида бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда жароҳат
нисбатан енгил ўтади. Бунда терининг қизариши, пуфакчалар пайдо бўлиши
кузатилади. Электр ѐйи таъсирида бўлган куйиш одатда анча оғир характерга
эга бўлади.
Механик шикастланишлар одам орқали ўтаѐтган ток таъсирида
мушакларнинг ихтиѐрсиз равишда кескин тортишиб қолиши оқибатида юз
беради. Натижада тери, қон томирлари ва асаб тўқималари узилиши,
шунингдек, бўғинлар чиқиши ва хатто суяклар синиши мумкин.
Электр токи уриши деганда, организм орқали электр токи ўтганида тирик
тўқималарнинг асабийлашиши натижасида мушакларнинг ихтиѐрсиз равишда
тортишиб қолиши тушинилади.
Жинлаш жараѐнида электр токидан сакланиш
Пахта тозалаш саноати корхоналарнинг барча цехлари ҳавфлилиги юқори
бўлган хоналарга ѐки ўта хавфли хоналарга мансубдир, чунки қўлланиладиган
электр ускуналарининг, ѐритгичларнинг, сигнал берувчи ускуналарнинг
қисмлари юқори ҳарорат, юқори намлик шароитларида ишлайди. Бунинг
натижасида симларнинг ихотаси бузилади, қаршилиши камаяди, қобиқларига
ток ўтиш хавфи ортади ва пировард натижада машиналарни бошқарувчи ва
цехдаги бошқа ишчиларнинг шикастланиш эхтимоли ортади.
Жинлаш
жараѐнида
ишлашда
токдан
сақланиш
учун ишчи
машиналарнинг ток юрувчи қисмларига яқин келмаслиги, қўл тегизмаслиги,
бехосдан тегиб кетмаслиги керак. Қобиқ ва бошка металл қисмларда ток пайдо
булганда, хавфни олдини ола билиши, паст кучланишда ишлаши, икки қайта
ихоталаш, ерга улаш, нол симига улашни, химояловчи ўчириб қўйгичларни
қўллаш билан эришилади.
Жин участкасида электр ускуналарининг ток юрувчи қисмларига
бехосдан тегиб кетмаслик учун уларни ихоталаш, қўл етмайдиган баландликка
ўрнатиш, тўсқичлар билан таъминлаш ва бошқа тадбирларни қўллаш керакдир.
Бундан ташқари ўта хавфли шароитларда, металл идишларнинг ичида
ишлаѐтганда, ток ўтказувчи полда ўтириб ѐки ѐтиб ишлаѐтганда қўл асбоблари
учун паст кучланиш -12 В қабул қилинади.
Жинлаш машиналарининг ток юрмайдиган металл қисмларини ўтказгич
ѐрдамида ерга улаб қўйиш лозим. Бундан мақсад қобиққа ўтиб кетганда у
машинани бошқарувчи ишчини бехосдан тегиб кетган маҳалда ток уришдан
сақлашдир. Ҳимояловчи ерга улаш қурилмалари икки хил: ташқарига
чиқарилган (бир ерга тўпланган) ва контурли (бир текис тақсимланган) бўлади.
Ташқарига чиқарилган қурилмаларда кўпинча уловчи асбоб-ускуналар турган
цехдан ташқарига чиқариб маълум бир майдончага тўпланиб ўрнатилади.
Ерга улашнинг бу тури асосан кучланиши 1000 В гача бўлган
қурилмаларда ишлатилади. Бунинг афзаллиги шундаки, электрод вазифасини
бажарувчи қозиқларни ерга қоқиш учун қаршилиги кам бўлган (нам, серлой ва
ш.у.) ерларни танлаш имкони бор.
Контурли ерга улашда якка уловчилар асбоб-ускуналар ўрнатилган цех
контури (периметри) бўйлаб бир текис қилиб жойлаштирилади. Бунда
хавфсизлик кучланишининг уловчилар орасида бир текис таксимланиши
ҳисобига эришилади.
Ерга уловчилар сунъий ҳамда табиий бўлиши мумкин. Табиий уловчилар
вазифасини ер остига ўрнатилган водопровод, артезиан ва бошқа
қудуқларининг металл қувурлари, бино ва иншоотларнинг ер билан бирлашган
темирбетон ва металл конструкциялари, ер остидан ўтган кабелларнинг
қўрғошин қобиқлари ўташи мумкин. Табиий ерга уловчилар қаршилиги кам
бўлганлиги учун қўллаш фойдалидир, лекин уларнинг жиддий камчиликлари
ҳам бор. Созлаш ишлари ва шунга ухшаш пайтларда уловчининг узлуксиз
бўлмаслиги ва кўпчиликнинг бу қувурларга бемалол тега олиши, улардан
хавфсирамаслиги натижасида шикастланиш эҳтимоли борлигидир.
Кучланиши 1000 В гача бўлган ускуналарда ҳимояловчи ерга уловчининг
қаршилигининг йилнинг хохлаган пайтида 4 Ом дан ошмаслиги керак.
Очиқ жойларда, хавфлилиги юқори ҳамда ўта хавфли хоналарда
ўрнатилган электр ускуналари кучланишнинг қиймати 42 В дан катта,
хавфлилиги кам бўлган хоналарда эса 380 В ва ундан юқори бўлган барча
холларда ерга уланиши шарт. Портлаш хавфи бўлган хоналарга кучланиш
миқдоридан қатъий назар барча холларда электр ускуналари ерга уланади.
Баъзи пайтларда ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб жин
машиналарининг ток юрмайдиган металл қисмларини атайлаб ўтказгич
ѐрдамида ҳимояловчи нол симига улаб қўйилади.
Ҳимояловчи нол симига улашни қўллашдан мақсад ҳам ерга улашни
қўллаш каби ихотасининг бузилиши натижасида қобиққа ток ўтиб кетган чоғда
шикастланиш хавфини камайтиришдир. Ихотанинг бузилиши натижасида
электродвигателнинг қобиғига ток ўтиб кетади. Бунда бузилган фаза билан нол
орасида қисқа туташув хосил бўлади, сақлагич куяди ва бузилган фаза
автоматик равишда тармоқдан узилади.
Нол симининг ерга уланиши жуда ишончли бўлиши керак. Унга
занжирни ажратувчи ускуна ва аппаратларни улаш мумкин эмас. Уларнинг
узилиб кетмаслиги учун трансформатор олдида, тармоқланиш ерларида ва
албатта занжирнинг охирги пунктларида ерга улаб қўйилади.
Кишини токдан шикастланиш хавфи туғилганда зудлик билан автоматик
равишда электр ускунасини токдан узиб қўювчи қурилмалар ишлатилади. Бу
қурилма ҳимояловчи ерга улаш ва нол симига улашлар хавфсизликни
таъминлай олмаган холларда ишлатилади. Бундай қурилмалар аскарият
холларда машинанинг кўчма ускуналарида қўлланилади.
Ихотанинг бузилиши ѐки бошқа сабаблар туфайли двигатель кобиғига
ток ўтганда, ерга уловчи орқали ерга ўтиб кетаѐтган ток, ток рельесини
ишлатади. У эса ўз навбатида узиб қўювчи ғалтакни ишлатади, унинг
ўрамларида ток пайдо бўлгач, автоматик равишда электродвигателни
занжирдан узиб қўяди.
Хулоса қилиб айтганда, жинлаш жараѐни машиналарида электр-
энергияси хавфсизлигини асосий масалалардан бири экан, буни ушбу цехда
ишлаѐтган барча ишчилар ѐдида тутиши лозим. Зеро, инсой ҳаѐти муҳим ва уни
асраш барчамизнинг ўз қўлимиздадир. Биз ишда электр токи уришидан
сақланиш бўйича иккита усулни тавсия этдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |