П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


ЎСИМЛИКЛАРНИ АНТРОПОГЕН ТАЪСИРЛАРДАН МУҲОФАЗАЛАШ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

5.4.ЎСИМЛИКЛАРНИ АНТРОПОГЕН ТАЪСИРЛАРДАН МУҲОФАЗАЛАШ
Табиатнинг муҳим компонентларидан бири бўлган ўсимликлар(флора)ни
муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳам экологик, ҳам ижтимоий-иқтисодий
жихатдан катта аҳамиятга эга. Юқоридаги бўлимлардан маълум бўлдики, ҳозиргача
инсоният ўзининг турли эхтиёжларини қондириш мақсадида ўсимликдан хаддан зиёд кўп ва
нооқилона фойдаланиши, уларни муҳофазалаш ва қайта тиклашга етарли эътибор
бермаганлиги оқибатида сайёрамизнинг ўсимлик дунёсида жиддий салбий ўзгаришлар содир
бўлмоқда. Кўплаб ўсимлик турлари йўқолиб, камайиб, ноёб турларга айланиб ўзларининг
табиий ва иқтисодий аҳамиятини йўқотмоқда. Шу туфайли ҳозирга келиб ўсимликларни
турли салбий антропоген таъсирлардан муҳофазалаш, улардан тўғри, оқилона фойдаланиш,
уларнинг қайта тикла- нишини таъминлаш оламшумул экологик масалалардан бирига
айланиб қолди. Ўсимликларни муҳофазалаш атроф муҳитни муҳофазалашга оид чора
тадбирлар мажмуасидаги марказий масалалардан бири бўлиб, уни қуйидаги бир-бири билан
боғлиқ йўналишларда амалга ошириш зарур:
1.Технологик йўналишдаги чора-тадбирлар. Бу гуруҳга ўсимлик ва ўсимлик хом
ашёларини қайта ишлаш соҳаларидаги ишлаб чиқариш технологияларини экологик
жихатдан такомиллаштириш ва уларга қатъий амал қилинишини таъминлашга доир чора-
тадбирлар киради. Бу тадбирлар асосида ўсимлик хом ашёсидан тўлиқ ва комплекс
фойдаланиш, ўсимлик маҳсулотлари ўрнига бошқа турдаги хом ашё ва маҳсулотлардан
фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг бошқа кўплаб соҳаларидаги технологик жараёнларнинг
ўсимликларга бўлган салбий таъсирини минимумга тушириш каби масалалар ётади. Бу
йўналишдаги тадбирлар ўсимликларни муҳофазалашда энг етакчи ўрин тутади, чунки
ўсимлик хом ашёси сарфини тайёр маҳсулот бирлигига нисбатан камайиши ва турли соҳалар
технологиясини такомиллашуви туфайли ўсимликларга камроқ зиён етказилиши ўз-ўзидан
кўпроқ ўсимликларни сақланиб қолинишига ва уларнинг ўсиш шароитларини
яхшиланишига олиб келади. Бу ўринда мулоҳаза учун қуйидаги маълумотларни келтириш
мумкин. Ҳозирги замон ёғоч тайёрлаш технологиясига кўра, дарахтларни кесиб ёғочини
ажратиб олишни ўзида 1 гектар майдонда ўрта ҳисобда 30-50 м
3
ёғоч ўрмонда қолиб кетади.
Шу йўсинда ажратиб олинган ёғочнинг яна 47 фоизи турли қайта ишлаш жараёнларида
чиқиндига, қисман иккиламчи аҳамиятсиз маҳсулотга айланади. Агар тайёрланган ёғоч
сувда оқизиш йўли билан ташиладиган бўлса, уни 1/3 қисми сув остига чўкиб кетади ва сув
хавзаларининг экологик холатини янада оғирлаштирувчи омилга айланади. Бундан ташқари,
йирик саноат, айниқса, кимё саноати, металлургия, цемент ишлаб чиқариш мажмуалари,
катта йўллар, бир неча километр теварак атрофдаги майдонларда ўсадиган ўсимликлар учун
ноқулай шароитни вужудга келтиради. Жуда кўплаб халқ-хўжалиги иншоатлари(каналлар,
сув омборлари, йўллар)ни қуриш жараёнларида технологияни номукаммаллиги ёки
белгиланган экологик талабларга амал қилинмаслиги оқибатида ҳудуднинг ўсимликлари
асоссиз йўқотиб юборилади.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish