5-расм. Биоценоз тузилмаси.(Манба:А.Тўхтаев,1998)
Биоценознинг энг муҳим ҳусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. Айни бир
биоценоз учун ҳос бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг умумий сони деярли доимий
бўлиб, ҳар хил турдаги биоценозларда у кескин ўзгариб туради. Нам тропик ўрмонлардаги
биоценозлар турга бой ҳисобланса, қурғоқчил ва совуқ ҳудудулардаги биоценозларда турлар
кам учрайди. Майдон бирлигига тўғри келадиган
турлар сони биоценознинг турларга
тўйинганлиги деб аталади. У ҳам турли биоценозларда турлар таркиби каби ўзгариб туради.
Биоценоз одатда фитоценоз, зооценоз, микоценоз ва микробиоценозлардан ташкил
топади. Биоценоз ва у билан боғланган биотопнинг чегаралари биринчи навбатда ўсимлик
қоплами ўзгариши билан аниқланади. Фитоценоз ҳосил қилишда ўсимликлар орасида сон
жихатдан кўпчиликни ташкил этувчи ёки кўзга яққол ташланувчи тур ажратилади ва бу тур
одатда
хукмрон (ёки
доминант) тур дейилади. Демак, доминантлар ёки хукмрон бўлиб
ҳисобланган турлар миқдор жихатдан кўп учрайди ва бошқа турлар орасида яққол ажралиб
туради. Улар асосий органик масса тўпловчи ҳамда фитоценознинг фонини ва ҳарактерини
белгиловчи ҳисобланадилар. Доминант турларга нисбатан озроқ миқдорда учрайдиган аммо
фитоценозда маълум аҳамиятга эга бўлган турлар
субдоминант иккинчи хуқумрон турлар
деб аталади. Доминант ва субдоминант турлардан ташқари жамоа таркибида камроқ сонда
учрайдиган турлар ҳам мавжуд. Улар
компонентлар дейилади. Кам сондаги ва ноёб турлар
ҳам биоценознинг ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Маълум бир турнинг барча абиотик ва
биотик омиллар мажмуига бўлган муносбати яъни биоценоздаги бошқа турларга нисбатан
тутган ўрни-
экологик ўрин дейилади. Табиатда популяцияларга
хилма-хил абиотик ва
биотик омиллар таъсир этади. Шунинг учун умумий экологик ўрин ичида иқлим, трофик,
эдафик ва бошқа хусусий экологик ўринлар ажратилади. В.Н.Беклемишев таснифотига кўра
экологик ўрин трофик, тропик, форик ва фабрик каби тоифаларда намоён бўлади.
Трофик
алоқа бир турнинг иккинчи тур билан озиқланишида намоён бўлади.
Топик алоқа бир тур
томонидан иккинчи турнинг яшаш шароитини ўзгартирилишида намоён бўлади. Ўрмондаги
дарахатлар томонидан шу ерларда ўсувчи бошқа организмлар ҳаётига кўрсатиладиган
таъсирларда бу яққол намоён бўлади.
Форик алоқа бир турнинг тарқалишига иккинчи
турнинг таъсир этишидир. Кўпгина ҳайвонлар томонидан ўсимликларни истеъмол қилиб,
уларни уруғларини тарқатилиши бунга мисолдир. Бир турнинг ўзига ин қуриши учун бошқа
турнинг қолдиқларидан фойдаланишида
фабрик алоқа дейилади. Масалан, қушлар ин
қуриш
учун дарахат барглари, шохчаларини ташиб келади, ҳайвонларнинг жун ва
патларидан фойдаланади. Биоценоздаги организмлар бир-бири билан турлича ўзаро
муносабатларда, яъни биотик алоқаларда бўладилар. Бундай алоқаларнинг қуйидаги
шаклларини ажратиш мумкин:
Мутуализм ёки симбиоз-ўзаро алоқани ҳар икки томон учун
фойдали бўлиши;
Комменсализм-ўзаро алоқани организмлардан
бири учун фойдали,
иккинчиси учун зарарсиз бўлиши;
Йирткичлик-алоқани организмлардан бири учун фойдали,
иккинчиси учун зарарли бўлиши;
Паразитизм-бир организмни иккинчи организм ҳисобига
яшаши;
Нейтрализм-организмларни бир-бирига фойда ёки зарари йўқлиги;
Антибиоз-бир
организм ажратиб чиқарадиган заҳарли моддалар, масалан, антибиотик, фитонцидларни
иккинчи организмга таъсири;
Рақобат-яшаш жойи яқин организмлар, турлар орасида жой,
озуқа учун кураш, бундан ҳар икки томон зарар кўриши ҳам мумкин. Биоценознинг
фазовий
тузилмаси дейилганда организмларни рельф бўйлаб тарқалиш қонунияти тушунилади.
Масалан, ўсимликларни абиотик омилларга мос равишда
турли жойларни эгаллаши ва
қават-қават бўлиб тарқалиши. Биоценознинг
экологик тузилмаси дейилганда
экологик
омилларга боғлиқ равишда шаклланган организмлар гуруҳларининг бир-бирига нисбати
тушунилади. Масалан, организмларни чўл ёки кўл шароитларига мослашган турлар нисбати.
Биоценозга ҳос қонуниятларни билиш инсонга маълум даражада уни «бошқариш»
имкониятини беради. Сунъий биоценозларни яратиш, ўсимликларни биологик ҳимоялаш
усулларини ишлаб чиқиш ана шундай имкониятлардандир. Биоценоздаги организмларнинг
бир меъёрда ҳаёт кечиришлари учун уларга маълум кўрсаткичларга эга бўлган
абиотик
омиллар мажмуи зарур бўлади. Ана шу абиотик омиллар мажмуи ёки бошқача қилиб
айтганда биоценозни мавжуд бўлиши учун зарур бўлган муҳит(жой)
биотоп(bios-ҳаёт
topos-жой) деб аталади. Ҳар қандай биоценоз ўзига ҳос биотоп билан биргаликда фаолият
кўрсата олади. Яшаш шароитлари ўхшаш, бир-бири билан ўзвий боғлиқ холда шаклланган
ва яшайдиган тирик организмлар ҳамда уларни яшаши учун зарур бўладиган абиотик
муҳит(биотоп)дан иборат функционал тизимни
экологик тизим ёки экотизим деб аталади.
Унга ўрмон, ўтлоқ, кўл, кабилар мисол бўлиши мумкин. Тирик табиат қонуниятларини
тўғри тушуниб етишда организмлар уюшмасини популяция, биоценоз даражасидагина эмас
балки, экотизим даражасида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: