124
Саванна
15,0
900
Ўтзор
9,0
600
Тундра + Алпий зоналари
8,0
140
Чўл
42,0
40
Маданийлаштирилган зона
14,0
650
Ботқоқлик + чиқинди сувлар
4,0
1700
Шунингдек,
юқоридаги
жадвалда
келтирилган
рақамларда
фермерларнинг ички эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, савдога чиқарилмаган
маҳсулотлар миқдори ҳам ҳисобга олинмаган. Нима бўлганда ҳам, бу рақамлар
ва кўрсаткичлар жуда ҳам эътиборни тортадиган ҳолатдир. Бунинг устига,
инсоният ҳар хил шаклда йилига 12х10
9
т. қуруқ қайта
тикланадиган
фотосинтез маҳсулотларини истеъмол қилишини ва унинг энергетикаси
0,24x10
21
кДж/йил ни ташкил этишини ҳисобга олсак-чи? Дарҳақиқат, бошқа
ҳисобга киритилмаган йўқотишлар ҳам бор (чўлланиш, сув ҳавзаларининг
қуриши, шаҳарсозлик (урбанизация) ва ҳ.к.).
Бор-йўғи 150 йил илгари фотосинтетик қайта тикланадиган биомасса,
инсониятни иссиқлик, ёруғлик, саноат-ишлаб чиқариши, озиқ-овқат тайёрлаш ва
бошқа эҳтиёжлари учун сарфланадиган энергия билан таъминлай олар эди. Аммо,
ривожланган мамлакатларда нефт, тошкўмир, табиий газнинг борлиги, ўсимлик
биомассасидан фойдаланишни тубдан ўзгартириб юборди. Шундай қилиб, қайта
тикланмайдиган иссиқлик
энергиясидан фойдаланиш, ривожланишнинг янги
босқичини бошлаб берди ва бу жараён ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Охирги 100 йилда қазилма бойликларни иссиқлик энергиясидан
фойдаланиш, ўртача йилига 4,35% га ошиб борди. Энергиянинг альтернатив
манбаларини топиш йўлида турли хил илмий изланишлар олиб борилмоқда:
ядронинг
парчаланиш
занжирли
реакциясидан
чиққан
энергиядан
фойдаланишдан бошлаб, фотосинтетик қайта тикланадиган ўсимлик
биомассасидан (суюқ иссиқлик) фойдаланишгача.
Нима бўлганда ҳам, бугунги кунга келиб, қайта тикланадиган энергия
манбалари сарфланадиган энергия манбаларини қисман ўрнини босаолаётган
125
бўлсада, янги, ноанъанавий энергия манбаларини тайёрлаш
технологияларини
яратишга фаоллик билан киришиб кетилди. Шундай технологиялардан бири
биотэтанол олиш технологияси бўлиб, у қуйидагилардан иборат: кўп йиллик
дарахтларни биомассасини майдалаб,
уни лигнинсизлантириланиш, (ҳар хил
физикавий ёки кимёвий усуллар ёрдамида), олинган масса таркибидаги
целлюлозани глюкозагача парчаланиш (кимёвий ёки ферментация йўл билан) ва
ниҳоят ҳосил бўлган глюкозани спиртгача бижғитиб, уни дистиляция усулида
концентрлаб, энергия манбаи сифатида ишлатишга тавсия этишдан иборатдир.
Бу технологияни яратиш билан баробарида ёнма-ён биотехнологияга
оид яна бир неча технологиялар ишлаб чиқилди:
ўсимлик маҳсулотларини делигнификация қилиш (бу
технология бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатилиб келинмоқда);
целлюлозани ферментатив парчаланиш механизмини яратиш (бу
жараёнда бир нечта гидролитик
ферментлар иштирок этиши
аниқланди);
целлюлоза ферментининг ўта фаол продуцентлари яратилди, улар
орасида аэроб ва анаэроб шароитда фаолият олиб бораётганлари, эукариот ва
прокариот организмлар бор;
целлюлоза ферменти синтези учун жавобгар бўлган ген ажратиб
олиниб, бир микроорганизмдан бошқасига ўтказиш шароитлари ишлаб
чиқилди;
пентоза ва гексозаларни бижғитиш шароитлари яратилди ва ҳ.к.
Ўсимлик биомассасига бой бўлган мамлакатларда (Россия, Канада,
Финляндия ва бошқалар, шулар қаторига Ўзбекистонни ҳам
киритиш
мумкин, чунки мамлакатимизда йилита 4 млн. тоннадан кўпроқ ғўзапоя
етиштирилади ва ундан фойдаланиш усуллари ҳамон эскилигича қолиб
кетмоқда.)
суюқ
энергия
манбаини
олиш
технологиясидан
фойдаланилмайдиган бўлсада, бу технологияни альтернатив деб қараш лозим.
Чунки, бу технологиядан бир қатор мамлакатларда кенг фойдаланилиб
келинмоқда. Масалан, АҚШ да газохол (10% этанол ва 90% бензин аралашмаси),
126
Бразилияда 50% бензинни этанолга алмаштириш бўйича илмий-амалий ишлар
жадал олиб борилмоқда.
Мамлакатни тупроқ ва иқлим шароити, суюқлик энергиясини тайёрлаш
биотехнологиясини кириб келиш дараражасига таъсир кўрсатди. Бунга сабаб:
Do'stlaringiz bilan baham: