П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Ю зи н и ўгиради.)
К а б а н о в. Қани гапир! Нима қилай?
В а р в а р а . Уз ишингни бил — қўлингдан ҳеч бало кел- 
магандан кейин унингни чиқарма. Нега ғўддайиб турибсан? 
Нималарни ўйлаётганингни кўзингдан пайқаб турибман.
К а б а н о в. Қани, нима экан?
www.ziyouz.com kutubxonasi


В а р в а р а. Нима бўларди. Савел Прокофьич олдига 
ўтиб, бирга ичиб келмоқчисан. Топдимми?
К а б а н о в. Топдинг, синглим, топдинг.
К а т е р и н а . Сен, Тиша, тезроқ қайт, тағин онанг қам- 
манинг энка-тенкасини чиқазиб юбормасин.
В а р в а р а. Тезроқ қайт, ака, қа-да. Узинг биласан!
К а б а н о в. Билмайчи!
В а р в а р а. Сенинг учун 
дашном ейишга тоқатимиз 
йўқ.
К а б а и о в. Бир зумда бориб келаман. Кутиб туринглар! 
( Кетади.)
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а т е р и н а блан В а р в а р а
К а т е р и н а . Демак, Варя, менга рақминг келаркан-да!
В а р в а р а
(атрофга қараб).
Албатта раҳмим келади.
К а т е р и н а . Бундан чиқадики, мени яхши кўраркансан- 
да? 
(Қаттиқ ўпади.)
В а р в а р а. Нега яхши кўрмай!
К а т е р и н а . Раҳмат сенга! Узинг жуда ёқимтой қиз- 
сан, мен ҳам сени ўлар-ўлгунимча яхши кўраман. 
(Жимлик.)
Биласанми, хаёлимга нима келди?
В а р в а р а. Нима?
К а т е р и н а . Нега одамлар учолмайди?
В а р в а р а . Тушунмадим, нималар деяпсан?
К а т е р и н а . Нега одамлар қушларга ўхшаб учолмайди, 
деяпман? Биласанми, гоҳо ўзимни қуш деб хаёл қиламан. 
Тепаликка чиқиб кетгим келади. Мана бундай қилиб югу- 
риб, қўлларингни баланд кўтариб учиб кетсанг киши. Ҳозир 
бир синаб кўрмаймизми? 
(Югурмоқчи бўлади.)
В а р в а р а . Нималарни ўйлаб чиқараяпсан ўзинг?
К а т е р и н а
(хўрсиниб).
Мен жуда-жуда шўх эдим! 
Сизларникига келиб сўлиб қолдим.
В а р в а р а. Мени билмайди дейсанми?
К а т е р и н а . Мен шунақа эдимми! Ҳечнарсанинг ғами- 
ни емай, қушдай эркин яшар эдим. Онам мендан гиргиттон 
бўлиб жонини қоқар, қўғирчоқдай ясантириб қўяр, ишлагин 
деб мажбур қилмасди, кўнглим тилаган ишни қилардим. 
Биласанми, қизлигимда қандай яшар эдим? Ҳ озир сенга, 
ҳаммасини айтиб бераман. 
Гоҳо, эрта турардим, ёз бўлса 
булоққа тушардиму маза қилиб ювинардим, ўша ердан сув 
олиб келардим-да, уйдаги барча гулларга қуярдим. Ме-
www.ziyouz.com kutubxonasi


нинг гулларим жуда-жуда кўп эди. Кейин онам блан ибо- 
датга борардик, ҳамавақт ғариб-бенаволарга уйимиз лиқ тўла 
эди! Ибодатдан қайтиб келгач, ишга тутинардик, кўпроқ 
барқутга зар тикишга ўтирардик, шунда ҳалиги 
ғариб- 
бенаволар, ҳархил нарсаларни сўзлаб беришарди; 
қаерда 
бўлганларини, нималарни кўрганларини, турли-туман нар- 
саларни, ё бўлмаса байтлар ўқиб беришарди. Овқат маҳали- 
гача вақт мана шундай ўтар эди. Кампирлар ётишар эди-ю, 
мен бўлсам боғни сайр қилиб юрардим. Кейин кечки ибо- 
датга борардик, кечқурун яна ҳикояю, яна ашула тинглар 
эдик! Шунақа яхши эдики!
В а р в а р а. Бизда ҳам шунақа эди.
К а т е р и н а . Буерда ҳаммаси, гўё тутқинлик натижа- 
си. Ибодатхонага боришни жуда ҳам яхши кўрар эдим! 
Худди жаннатга киргандек бўлардим, ҳечкимни кўрмас 
эдим, ибодатнинг қачон тугаганини ҳам сезмас эдим. Гўё, 
ҳаммаси бир лаҳзада бўлгандай туюлар эди. Онам: ҳамма- 
нинг кўзи сенда бўлди, дер эди! Кўрганмисан, қуёш чарақ- 
лаб турган куни, ибодатхона пештоқидан пастга шалоладек 
қуёш нури оқиб тушади, мана шу нур гўё булутдай тутаб 
туради, мен бу булут қўйнида худди фаришталар учиб ўй- 
наб, куйлаб юришганини кўргандек бўлар эдим. Гоҳо, ярим 
кечада уйғониб кетаману — бизнинг уйимизда ҳам шамчироғ- 
лар ёниб турар эди,— бир бурчакка ўтиб олиб эрталабгача 
ибодат қилиб чиқаман. Ё бўлмаса азонлаб боққа чиқиб кетар- 
дим, эндигина қуёш чиқиб келаётган вақт, чўкка гушиб ху- 
дога илтижо қилиб бирам йиғлардим; ўзим ҳам билмас эдим, 
нима деб илтижо қилардиму, нимага йиғлардим; мени куни 
бўйи қидириб топишолмас эди. Ушанда нима мақсад блан 
ибодат қилардим—ўзим ҳам билмайман; менга ҳечнарсанинг 
кераги йўқ, ҳамма нарса етарли эди. Оҳ, қанақа тушлар кў- 
рардим мен, Варенька, қанақа тушлар кўрардим-а! Олтин- 
дан ишланган ибодатхоналарни, ё бўлмаса ажойиб боғларни 
кўрар эдим; кўзга кўринмайдиган кишиларнинг қўшиқлари 
эшитилар ва сарв дарахтининг хушбўй ҳиди анқиб турар 
эди. Тоғлар ҳам, дарахтлар ҳам ўнгингдаги дарахт ва тоғ- 
ларга сра-сра ўхшамас, худди суратдагиларга ўхшар эди. 
Узим бўлса, худди қушлардек, кўкда учиб юрар эдим. Ҳали 
ҳам гоҳо туш кўраман-у, лекин энди аввалгидек эмас.
В а р в а р а. Нега?
К а т е р и н а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish