П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Кудряшга).
Ю р, бир четга бориб турайлик; 
тағин ёпишиб олмасин. 
(Четга-чиқиб туришади.)
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилар ва Д н к о й блан Б о р и с.
Д и к о й. Сен, нима, буерда пашшангни қўригани келган- 
мисан! Текинхўр! Бу кунингдан ўлганинг яхши!
Б о р и с. Букун дам олиш куни, уйда нима қиламан!
Д и к о й. Истасанг иш топилади. Бир айтмадим, икки 
айтмадим «кўзимга кўринма» деб, жилпиллайсан, 
холос! 
Бошқа жой қуриб кетганми? Қаерга бормай, «лип» этиб 
олдимдан чиқасан! Тфу, падарингга ла’нат! Нега ғўддайиб 
турибсан! Эшитаяпсанми, йўқми?
Б о р и с. Қулоғим сизда, нима қилай?
Д и к о й
(Борисга қараб цўйиб).
Одам бўлмай ўл! Сен 
муртад блан гаплашишни ҳам истамайман. 
(Кетаётиб.)
Бо- 
шимга тоза бало бўлдинг! 
(Тупур и б чициб кетади.)
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
К у л и г и н , Б о р и с , К у д р я ш ва Ш а п к и ц
К у л и г и н. Нега у сиз блан жанжал қилгани-қилган, 
а, афандим? Ҳеч тушунолмай қолдик. Унинг даккисини еб 
яшаш сизга ҳавасми дейман.
Б о р и с . Нега ҳавас бўлсин, Кулигин! Ноиложман.
К у л и г и н. Қанақа ноиложлик экан афандим, рухсат. 
берсангиз, сиздан сўрасак. Мумкин бўлса айтсангиз.
Б о р и с . Нега айтмай? Катта бувим, Анфиса Михай- 
ловнани танирмидингиз?
К у л и г и н . Танимай-чи, танирдик!
К у д р я ш. Танирдик!
Б о р и с. Отам аслзода қизга уйлангани учун бувимни 
жнни севмай қолган. Шунинг учун отам блан онам Москва- 
да турадилар. Онам қайнанаси блан уч кун ҳам чиқишолмап- 
ти экан, жинига тўғри келмапти-да.
15 
А. Н. Островский
225
www.ziyouz.com kutubxonasi


К у л и г и 
II . 
Э, тўғри келармиди! Нимасини айтасиз! 
З ў р чидам керак, кўникиш учун, афандим.
Б о р и с. Ота-онам Москвада бизга жуда яхши тарбия 
беришди, биздан ҳечнарсани аяшмади. Мени Коммерческая 
академияга беришди, синглимни бўлса пансионга. Узлари 
эса, вабо йили ҳўққисдан ўлиб кетишди, синглим блан етим 
қолдик. Кейин эшитсак, бувим ҳам буерда вафот қилган 
эканлар, бизга тегишли меросни васият қилиб амакимга 
қолдирган эканлар, биз балоғатга етганимиздан кейин ама- 
ким меросимизни бериши керак экан; лекин бир шарт блан.
К у л и г и н . Қанақа шарт экан, афандим?
Б о р и с. Амакимнинг ра’йига қарашим керак экан.
К у л и г и н. Ундай бўлса, афандим, меросингизни елка- 
нгизнинг чуқури ҳам кўрмас экан.
Б о р и с. Бу ҳали ҳолва, Кулигин! Аввало у, қўлидан 
келганича бизни хўб расво қилади, ҳақорат қилади, шундай 
қиладики, охири ҳечнарса бермайди, бордию берса ҳам ири- 
мига бериб қўяди. Шуни ҳам бермаслик керак эдию раҳм- 
шафқат қилдим, деб мақтанади кейин.
К у д р я ш. Бизнинг савдогарларга бу нарса одат бўлиб 
қолган. Сиз уни нечоғлик ҳурмат қилманг, барибир. У мени 
ҳурмат қилмайди дейишдан ҳам тоймайди.
Б о р и с . Бўлмасамчи. У ҳозир ҳам: «Узимнинг болала- 
рим турганда, нега бегоналарга пул берарканман? Уз бола- 
ларимни ранжитиб!» — деб гапириб юрипти.
К у л и г и н. Бундан чиқди, ишингиз пачава, афандим.
Б о р и с . Узим ёлғиз бўлганимда-ку, садқайи-сар эди-я! 
Ҳаммасига чакса қилиб тупурардиму кетаверардим. Синг- 
лимга а^инаман. Х ат ёзиб синглимни ҳам олдириб келиши- 
га сал қолди, яхшики онамнинг уруғлари юборишмади, ка- 
сал деб хат қилишди. Агар бу ерга келгандами, билмайман, 
қандай қилардикин — ўйлаб қўрқиб кетасан, киши.
К у д р я ш. Бўлмасачи. 
Булар одам блан муомила қи- 
лишни биладими?
К у л и г и н . Уникида қандай қилиб турибсиз, нима иш 
қиласиз ўзи, афандим?
Б о р и с. Қиладиган ишимнинг тайини йўқ. «Мбникида 
юравер, буюрганни қилавер, иш ҳақингга нима берсам шуни 
оласан» дейди. Демак бир йилдан кейин ўз билганича, ҳи- 
соб-китоб қилади.
К у д р я ш. Унинг одати шу. Иш ҳақи тўғрисида бит- 
тамиз ҳам «ғинг» деялмаймиз, «ғинг» дедикми оғзига келга- 
нини бўғзига ютмайди. «Сен, менинг хаёлимдагини қаердан
www.ziyouz.com kutubxonasi


биласан? Кўнглимда нималар борлигини билмайсан! Эҳти- 
мол, кайфим чоғ бўлиб кетганда беш минг сўм бериб юбо- 
рарман!» дейди. Шундан кейин у блан гаплашиб кўрчи! 
Лекин умри бино бўлиб, ҳечқачон кайфи чоғ бўлган эмас.
К у л и г и н . Нима ҳам қиламиз, афандим! Қандай бўл- 
масин, унинг кўнглини «овлаш» пайига тушиш керак.
Б о р и с. Ҳамма гап ҳам шунда-да, Кулигин, бу ҳеч ҳам 
мумкин эмас. Унинг кўнглини ўз одамлари ололмайдию, 
менга йўл бўлсин!
К у д р я ш . Ахир, вужудидан ҳақорат ёғиб тургандан 
кейин, у блан ким ҳам чиҳишарди? Айниқса, пул масаласига 
келгандачи, ҳай-ҳай-ҳай, ҳечбир ҳисоб-китоб жанжалсиз 
битмайди. Бировлар ўз ҳаҳидан воз кечса-кечадию, унинг 
ҳовридан тушганига хурсанд. Бирортаси эрталаб жиғига 
тегиб қўйса борми, ана унда кўрасиз. Куни бўйи қопмаган 
одами қолмайди.
Б о р и с . Холам бўлса, кўз ёши қилиб, ҳар куни: «Жон 
болаларим, жаҳлига тегакўрманглар! Айланай сизлардан, 
фе’лини бузманглар!» деб ялингани-ялинган.
К у д р я ш . Ундан қутулиб бўпсан! Бозорга 
тушдими, 
вэссалом! Ундан ҳақорат эшитмаган мужик қолмайди. Ҳат- 
то, ўз зарарингга кўнсанг ҳам, барибир, сўкинмасдан кет- 
майди. Шундан сўнг, қарабсанки, куни бўйи 
вайсагани 
вайсаган.
Ш а п к и н. Қисқаси: ит фе’л!
К у д р я ш . Ит фе’л бўлганда, яна қанақаси дегин!
Б о р и с. Агар бирорта, бунинг тиши ўтмайдиган одам 
■хафа қилиб қўйса борми, иш тамом, бутун аламини уйдаги- 
лардан олади!
К у д р я ш. Мен сизларга айтсам, бир куни роса тамоша 
бўлди-да! Уша куни Волгадан қайиқда ўтиб келаётганда, уни 
битта гусар роса боплаб сўккан экан. Шундан сўнг тоза иш 
кўрсатди-да.
Б о р и с . Бутун кўргилик уйдагиларга бўлди! Шундан 
кейин, икки ҳафтагача уйдагилар томма-том, ўтинхонама- 
ўтинхона қочиб юришди.
К у л и г и н. Нима гап ўзи? Халқ кечки ибодатдан чиқа- 
бошлади шекилли?
Саҳна орҳасндан бирнеча кнши ўтиб кетади.
К у д р я ш . Ю р, Шапкин, бир айланиб келайлик! Буер- 
Да ўтириб ҳам нима қилдик?
Хайрлашиб чиқишади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б о р и с. Эҳ, Кулигин, кўйиколмагандан кейин, бу ерда 
яшаш жуда оғир-да! Бу ерда худди 
бир ёт одамдайман, 
уларнинг ишларига халақит бераётгандайман, ҳаммалари 
менга еб қўйгудек бўлиб қарашади. Бу ернинг 
одатини 
билмайман. Ҳаммаси ўзимизнинг рус одатлари-ю, лекин не- 
гадир, сра кўниколмадим-да.
К у л и г и н. Ҳечқачон ҳам кўниколмайсиз, афандим.
Б о р и с. Нега?
К у л и г и н. Шаҳримизнинг жуда ҳам ярамас одатлари 
бор, афандим, жуда ярамас! Бу мешчанликда, 
афандим, 
ўтакетган камбағаллик блан дағалликдан 
бўлак ҳечнарса 
тополмайсиз. Бу муҳитдан, афандим, ҳечқачон қутулолмай- 
миз ҳам! Чунки ҳалол меҳнат блан нон топиб ейиш маҳол. 
Пули кўплар, афандим, камбағал бечораларни сиқиб сувини 
ичишга, уларнинг меҳнатидан кўпроқ фойда кўришга ҳара- 
кат қилишади. Амакингиз Савел Прокофьич шаҳар ҳоки- 
мига нима дебди, денг? Ш аҳар ҳокимига бирнеча киши, 
унинг устидан: биронтамиз блан тузук-қуруқ ҳисоб-китоб 
қилмайди, деб арз қилибди. Ҳоким унга: «Менга қара, 
Савел Прокофьич, сен одамлар блан, сал бундай, тузукроқ 
ҳиссб-китоб қил. Ҳ ар куни устингдан арз қилиб келишади» 
дебди. Амакингиз бўлса, ҳокимнинг елкасига қоқиб қўйиб: 
«Муҳтарам жаноблари, сиз блан менга мана шунақа майда- 
чуйда нарсалар устида гапириб ўтириш ярашмайди! Бир 
йил ичида қўлимга сон-саноқсиз одамлар келиб-кетади; 
сиз шуни яхши билингки, киши бошига бир тийиндан кам 
тўласам ҳам бора-бора кўл бўлади, албатта бу менинг 
учун чакки бўлмайди!» дебди. Мана шунақа, афандим! 
Булар мана шунақа яшайди. Булар бир-бирини 
кўргани 
кўзи йўқ, фақат тама’гарлик орқасида эмас, бахилликлари 
орқасида бир-бирининг савдосига футур етказишга ури- 
нади. Бир-бирига ғирт душман; ўзларининг данғиллама уй- 
ларига, афандим, ўтакетган арақхўр, қайсики, ичкилик 
орқасида кишилик қиёфасини йўқотган; одамлик кепатаси 
қолмаган амалдорларни ўргатиб олишади. Улар енг ичида 
берилган қиттак ҳад’я учун энг яқин кишилари устидан ҳам 
бир арава ёлғон-яшиқ гапларни битиб, муҳрларини ҳам 
босиб беришади. Кўрасизки, иш бошланиб кетади, афандим, 
судлашгани-судлашган, бу азобнинг 
охири кўринмайди. 
Аввал роса буерда судлашадилар, кейин вилоят судига бора- 
дилар, у ерда бунақа ишга суяги йўқлар бор-да, улар ҳам 
қўлларини ишқаб, хурсанд бўлиб кутиб олишади. Лекин, 
иш дарров битақолмайди: роса судлашади; бунинг учун
www.ziyouz.com kutubxonasi


улар ўзи ҳам хурсанд, уларга шуниси керак-да, ахир. «Мен 
сарф ҳилганимдан кейин, уни ҳам сарф қилдирмай қўймай- 
ман» дейди. Шуларнинг ҳаммасини ше’р қилиб ёзмоқчи- 
ману...
Б о р и с. Сиз ше’р қилиб ёзаоласизми?
К у л и г и н. Эскичасига, афандим. Ломоносов, Держа- 
винларни ўқиганман... Ломоносов донишманд киши, табиат- 
шунос... ўзи қам биздақа оддий халқдан чиққан.
Б о р и с. Бир ёзинг, жуда ҳам қизиқ бўларди-да.
К у л и г и н . Қийин, афандим; тириклай 
еб қўйишар. 
Бусиз қам оғзим бўшлигидан роса та’зиримни 
еяпман; 
аммо, тилимни ҳеч тиялмайман, гап сотишни яхши кўраман! 
Афандим, яна оилавий ҳаётим тўғрисида ҳам гапириб бер- 
моқчи эдим; бошқа бир вақтда гапириб берарман. Гап кўп.
Ф е к л у ш а ва яна бир хотин киради.
Ф е к л у ш а . Ана давлату, мана ҳашамат! 
Нимасини 
ҳам айтасан, болам, ана чирою, мана чирой! А рзи муқаддас- 
да яшаймиз! Бу савдогар бойларни айт, болам, бойларни, 
ана хайри-эҳсон, ана садақаю-мурувват! Худо ўзи булар- 
нинг қўлини очиқ қилган! 
Мен шу қадар мамнунманки, 
нимасини айтасан, болам! Улар бизга қанчалик хайр-эҳсон 
қилишса, болам, худо ҳам уларга шунчалик кўп беради, 
айниқса Кабановлар оиласига худо етказади ўзи.
Чиқиб кетишади.
Б о р и с. Кабановлар оиласига?
К у л и г и н. Кабанова мунофиқ хотин, афандим! Га- 
дойларнинг бошини силайди-ю, 
уйдагиларнинг 
жонини 
олади.
млик.
Агар мен, афандим, перпету-мобиль топсам!
Б о р и с . Хўш, нима қилардингиз?
К у л и г и н . Ие қизиқсиз, афандим! Инглизлар бунақа 
машина учун миллион-миллион беришади: мен шу пулни 
жамият фойдасига сарф қилар эдим. Мешчанларга иш то- 
пиб бериш керак, қўл-оёқлари бутун-у ишдан дарак йўқ.
Б о р и с . Сиз, ўша айтган машинангиз — перпетуум-мо- 
билени ихтиро этаолишингизга ишонасизми?
К у л и г и н . Шубҳасиз, афандим! Фақат, мана шу ма- 
шинанинг моделини қилиш учун оз-моз пул ишласам бас. 
Хайр, афандим! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish