Резерв капитал
Резерв капитал - бу таксимланмаган даромаддан ажратмалар хисобига ташкил этиладиган
акциядорлик жамияти ёки хужалик ширкати хусусий капиталининг бир кисмидир. Резерв капитали
операцион фаолиятдан келиб чиккан зарарларни коплаш ва/ёки соф даромад етарли булмаган
холатларда дивидендлар тулаш учун фойдаланилади. Резерв капиталидан фойдаланиш ва уни ташкил
этиш тартиби амалдаги конунчилик ва таъсис хужжатлари билан белгиланади.
<
Масалан, кредит шартномасида таксимланмаган фойданинг бир кисми 800 ООО ш.б.
ссуда буйича
карзлар туланмагунча дивиденд тулаш учун фойдаланиш мумкин эмас деган чеклов мавжуд.
Резерв капитал ини ташкил этишда ‘Таксимланмаган даромад” хисобвараги дебетланади ва “Конунчилик
билан белгиланган резерв капитали” хисобвараги ёки “Бошка резерв капитали” хисобвараги кредитланади.
Дт Таксимланмаган фойда
800 ООО
Кт Резерв капитали
800 000
Ажратмалар уз вазифалари бажаргач ёки чеклаш бекор килингач, ажратма таксимланмаган фойда
таркибига кайтарилиши керак.
Ажратмалар маълум максадлар
учун белгиланган булса хам, камида бир йилда бир марта барча
ажратмалар суммаси ва уларнинг аниклиги тахдил килиниши лозим.
Резерв капиталининг маблагларидан фойдаланиш резерв капитали х,исобваракларининг дебета
буйича ва куйидаги хисобваракларнинг кредити буйича акс этилади:
*
Акциялар буйича хисоб-китоблар - таъсисчиларнинг карорига
кура резерв капитали
хисобидан туланадиган хисобланган дивидендлар суммасига;
Хисобот йилининг/утган йилларнинг таксимланмаган даромади (копланмаган зарари) -
резерв капитали хисобидан копланган зарар суммасига.
Топш ирик
Хар бир операцияга бухгалтерия уткамасини беринг.
“Афсона” - янги корпорация. Фаолиятининг биринчи йилида куйидаги операциялар амалга
оширилган:
1
январь. Корпорацияга номинал киймати 20 ш.б. булган 100 000 донадан ортик булмаган оддий
акцияларни чикаришга рухсат берилган.
10 январь. 100 дона акция адвокатга ташкилий харажатларига дойр счетини 2500 ш.б. тулаш учун
берилди.
15 январь. 500 дона акция офисдаги ремонт харажатларини тулаш учун берилди. Акциялар яхши
сотилмаяпти, шунинг учун уларнинг бозор кийматини аниклаш
имконияти йук- Бирок ремонт
харажатларининг хакикий киймати 18 000 ш.б.ни ташкил килади.
28 январь. 15000 дона акция хдр бири 30 ш.б.дан сотилди.
5 февраль. 5000 дона акция эвазига
ускуна сотиб олинди. Ускунани сотиб олиш санасида
ускунанинг кийматини аниклаш мумкин эмас, бирок 5 февраль холатида
акциянинг бозор киймати
хар бир акция учун 31 ш.б.ни ташкил килади.
10 апрель. 5000 дона уз акцияларини акционерлардан 35 ш.б.дан сотиб олинган.
2 июнь. Сотиб олинган хусусий акциялар янги инвесторларга хар бири 32 ш.б.дан сотилди.
127
Даромадлар тан олишда куйидаги пайтлар кулланилиши мумкин:
1. Бериш пайти (сотиш пайти)да тан олинган даромад.
2. Бериш пайгидан кейин тан олинган даромад.
3. Бериш пайтигача тан олинган даромад.
1.Бериш пайтида тан олинган даромад
Даромадни тан олиш учун шартлар - шартномани бажариш ва тушум олиш имконияти - одатда
товарлар ёки хизматларни бериш пайтида бажарилади. Шундай килиб. махсулотларни сотишдан олинган
даромад сотиш куни, яъни махсулот мижозга берилган куни, тан олинади.
Курсатилган хизматлардан
олинган даромад хизматлар бажарилганида тан олинади. Бу
сотиш пайти усули деб аталади:
Do'stlaringiz bilan baham: