P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДАР БАЁНИ САБАБИ ТАЪЛИФ
Ёзилди форсий тил бирла мактуб,
Ақидати, фуруъи қурби Маҳбуб.
“Саботул ожизийн” аввал бошда форсий тилца ёзилган эди. У 
китоб ақидалар ва уларцан чиққан фуруьлар ҳақида эди. Аммо у 
форсий тилда бўлса-да, сўз маъносини билган кишиларни Ҳақ 
таоло томон тортиб турувчи жозибага эга бўлди. Айтишларича
унинг номи “Маслакул муттақийн”дир.
Аниким кўрдилар туркий ёронлар,
Дедилар гар дуо қилса ёронлар.
Мана энди ўша форсий тИл билан ёзилгаи юггобни туркий 
тилли муридлари кўриб айтдиларки, “форсийни билмасмиз”. Шу- 
нинг учун улуғлар дуосини олиб. форсча бу китобни туркийга 
ўгирилса эди. Эзгу ишлари билан танилган кишиларцан бирор ишни 
бошлаш ёки бир ерларга боришда дуо олиш одатдир. Ш утуфайли 
“дуо қилса эранлар”, - деб бу одат зикр қилинган.
Битилса туркий тил бирла ақида,
Кўигиллар бўлса андин оромида.
Агар шу ақида китоби туркий тил билан, баён қклинеа, туркий 
муриду халойиқ китобдан фойда олиб, кўнгиллари роҳат олиб, 
таскин топсалар керак.
21


Тамаллуқ қилдилар чун бир неча ёр,
Қалам тортай Худо бўлсин мададкор.
Дўстлар ўтинчлари мақбул бўлди. Бу ивдда Тангри менга кўмакчи 
бўлсин, дея қўлга қаламни олиб, ёзишга киришдим,
Эрурман бандаларнинг сарнигуни,
Тўла ёр-биродарнинг забуни.
Аллоҳ таоло қошида барча қулларнинг гуноҳлироғи ва боши 
тубанроғи ва фақириман. Илми ҳолу қол, яъни юриш-туришда 
мендан забунроқ киши бу дунёда йўқдир.
Ва лекин айлайин сўзларни ижмол,
Манга йўқгур муфассал қилғали ҳол.
Аммо ўтинчни қабул қилсам-да, ушбу китобда сўзни қисқа 
қиларман. Зероки, муфассал қилиш имконим йўқдир.
Мане бечора чунки омидурман,
Гирифтори маломат домидурман.
Мен Сўфи Оллоёр — бечораман, хослардан эмасман, омийман, 
халойиқ маломатларига қолган кимсаман: баъзилар яхши ҳолимни 
тилга олсалар, бошқалари ёмон ҳолимдан гапирадилар, - дея ўзини 
хору залил тутиб ёзади.
Агар чандики бўлсам мағзи йўқ пўст,
Ишорат қилдилар чун бир-неча дўст.
Шундай қилиб, мен ўзим мисоли мағзи йўқ бир данак, яъни 
илмдан қуруқ бўлсам ҳам, бир-неча дўсту биродардан улуғ ким- 
салар ишорат қилдилар. Шунда ўзимга: “Эй Оллоёр, ул туркий 
муридлар илтимосларини қабул айлаб, уларнинг тилагича иш 
тутгин” , - дедим.
Ақида сўзларини қилдим исбот, 
^
Анга қўйдим “Саботул-ожизийн” от.
Бу туркий тил билан ёзилмиш китобда Аллоҳнинг бирлиги ва 
ақойилда бўлган масалаларни ёздим ва унга “Саботул ожизийн” деб 
от қўйдим. Бунинг маъноси “Ожизлар сабош”дир. Китоб шеър билан 
ёзилгани учун аҳкомнинг барчасини далиллар орқали исбот қилмоқ 
зарурий эмасдир, яъни баъзи масалалар исботи учун далил кам бўдди. 
Ўзумдек хасталар бўлғайму деб шод,
Насойиҳдин ҳам андак айладим ёд.
Бу китобни туркий тил билан ёзганимнинг яна бир сабаби шуки, 
ўзим каби хаста кўнгиллилар ҳам уни ўқиб қувонсинлар. Бунинг 
учун бироз насиҳат сўзлар ҳам айтдимки, ўқиганлар ўгитлансинлар. 
Зероки, эси бор киши оз насиҳатдан кўп ибрат олар. Аммо бир аҳмоқ
22


учун ваъздан катта китоб ўқиб берсанг ҳам, зарра фойда олмайди. 
Ш унинг учун шоир айтади:
Насиҳат тингламас дил сахти маҳжуб,
Кўкармас - тоша ёмғур ёғса ҳам кўб.
Тош устига қанчалик кўп ёмғир ёғиб, сув тушса-да, ўт чиқиб 
кўкармагани каби кўнгли қотган кишиларга қанчалик ўгшлар 
қилсанг ҳам, қулоқларига олмаслар. Ўзлари учун бирор фойда 
ола билмаслар. Буни “Бақара” сурасининг 74-ояти тасдиқлайди: 
“Сўнгра шундай мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам дилларин- 
гиз қотди. Бас, у диллар тош кабидир...”
“Насиҳат” лафзи билан нозим раҳматуллоҳи алайҳ китоб де- 
бочасини аҳли бадиънинг машҳур қоидасига биноан ҳусни их- 
титом билан тугатган.
ДАР БАЁНИ МАЪРИФАТН АЛЛОҲИ ТАОЛО.
АСЛИ БАНДАЛИК БАЁНИ
Недур қуллуқ Ани муштоқи бўлмоқ,
Ўзидин фони, Ҳақға боқи бўлмоқ.
Сендан сўралсаки, бандачилик нимадир? Сен айтгилки, банда- 
чиликнинг асли — банда бўлган киши ўзини фоний билиб, Танг- 
ри таолони боқий билмоқцан иборатдир.
Яъни ҳар ким ўзини ф оний билса, Тангрини таниган бўла- 
ди. Чунки ф оний бўлган киш илар, албатта, дунё зийнатлари- 
дан, нафс шаҳватларидан безганлардир. Ҳ ақиқатан ҳам бу фо- 
ний дунё аш ёларига алданм оқ боқий н.еъматдардан қолм оқ- 
ликка сабабдир.
Тонимоқ Тангрини - тонмоқ ҳаводин,
Кейин турмоқ фиъоли нораводин-.
Яна бандачилиқда Аллоҳ таолони танимоқ ва Аллоҳни нобоп 
сифатлардан тоза тугмоқ ва яна нафс орзуларидан қайтмоқ. дунё 
зийнатларини суриб ташламоқ, шариат буюрмаган ишлардан 
йироқ турмоқ бордир. “Тонмоқ” безмоқ, қайтмоқ маъносида- 
дир. “Кейин” — йироқ маъносидаГ
Бўйин сунмоқ, эгилмоқ қул демишда,
Қазоға рози бўлмоқ барча ишда.
Яна бандачилик Аллоҳнинг амрига бўйсунмоқ, яъни “қил” де- 
ганини елиб-югуриб, ижтиҳод билан бажарич/ қасдида бўлмоқ- 
дир. Ҳар ишда Аллоҳнинг қазою балоларига рози бўлиб, сабр 
қилмоқ ҳам бандачиликдир.
23


Умид этмоқўш ал қудратли Шоҳцин,
Ёнардин хавф этиб ёнмоқ гуноҳцин.
Аллоҳнинг раҳматидан умицвор бўлиш, гуноҳи нақацар катта 
бўлса-ца, Унинг раҳматидан умид узмаслик, дўзах ўтида ёнмоқ- 
дан қўрқиб, гуноҳлардан қайтиш ҳам бандачиликцир. Ш ундай 
қилиб, бу байт бандаларга хавф билан умиц орасица бўлмоқ 
заруратига ишорадир.
Яқийн билмоқ жамоат эътиқодин,
Кейин солмоқ мухолиф ижтиҳодин.
Яна бандачилик аҳли суннат вал жамоат эътиқодини берктутиб, улар 
нима нарсани эьтиқод қилсалар, ўша эьтиқоцца бўлмоқцир. Бизларнинг 
бу мазҳабимизга хилоф қилувчиларнинг эьтиқоцицан йироқ бўлмоқ 
лозимдир. Булар - равофиз, шийъа, даҳриййа, ваҳхрбиййа кабилардир. 
Дерларки, аҳли суннат вал жамоат мазҳаби тўртдир. Улар тўғри мазҳаб- 
лардир. Богил мазҳаб етмиш иккидир. Ҳар бир мўьмин ўз мазҳаби ва 
ўзини ботил мазҳаблардан асраш учун илми ақойидни билмоғи лозимдир. 
Буни билмаганни нозим раҳматуллоҳи алайҳуялгириб айтади:
Ақида билмаган шайтона эдцур,
Агар минг йил амал цеб қилса елдур.
Яъни ақойид илмини билмаганлар шайтон халқидир. Агар бун- 
дай кимсалар Ҳ ақтаолога минг йил қуллик қилсалар-да, бар- 
часи ел каби фойдасиз учиб кетгандек бўлади. Оқибатул амр 
мангу цўзахи бўлиб, кофирлар гуруҳини тўлдирурлар. Бундайин 
ҳолдан Ўзинг асрагайсан, Илоҳим!
Уёлма маърифатни ўрганурдин,
Танур жойинг бўлур, қолсанг танурдин.
Оқил мусулмон тавҳид илмини ўрганишдан уялиб ўтирмай- 
ци. Нақацар қари бўлса ҳам, ўзицан кичикроқцан ва катталарцан 
сўраб ўрганмоқни қасд қилади. Зеро, киш и бу илмни орланиб 
ўрганмай қолса, дунёца кофир бўлиб, оқибатда ўрни дўзах ўчоқ- 
ларида қолур. Аввалги “танур” сўзи — ўчоқ, тандир маъносица, 
кейингиси — билиш, таниш демакдир.
Уйолмасдир талаб амрини олғон,
Қолур яхши уй олмоқцин уйолғон.
Т ангри таолоцан: “ Ф атлубний таж қ ц н и й ” (М ени истагин
— топасан!) ам рини олиб, уни эш итган ким салар Тангри та- 
олони таниб олмагунча орланиб турмайцилар. Зероки, уялиб 
ўрганм ай қолса, яхш и отлиқ бўлйш цан қуруқ қолацилар. 
Я хш илик билан қолган от ш ундай ки, дунёца мўъмину му- 
сулмон цейиш лари, охиратца ҳабибу соц иқ дея тилга олиш -
24


ларидир. Акс ҳолда, дунёда коф ири бепок, яън и чиркин ко- 
фир, охиратда “ъадуввуллоҳ”, яъни Аллоҳнинг душмани номлари 
ила аталур. Бундайиндан Ўзингдан паноҳ тилаймиз, Аллоҳим!

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish