P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДАР БАЁНИ ТАВҲИДИ ВОЖИБ ТАОЛО -
ИЛМИ АҚОИДНИНГ БАЁНҒ
Худовандики бирдур бешаку райб,
Раво йўқтур Анга ўртоқ ила айб.
Худойи таоло бирдир, Унинг бирлигига ш ак ва шубҳа йўқцир. 
Унинг шериги ва ўртоғи йўқцир. Уни айблагувчи йўқ. У мутлақ 
борлиги билан қойим тургувчи бир Зотдир.
Анинг фармонидин ҳеч ким қутулмас,
Тавоноцур ҳамиша, ўзга бўлмас.
Аллоҳнинг буйруғидан ҳеч ким қутула олмайди. У нима буюр- 
са, ўша бўлғусидир. Аллоҳтаоло қодирдир. Ўзгармаги йўқцир, яъни 
Унца эскирмагу янгиланмоқ, яшармагу қартаймоқ йўқцир. Унца 
кеча-кундуз бўлмас, ҳамиша бир Зотдир.
Эрур Ул барча оламнинг Худоси,
Анқнг йўқ ибтидоси, интиҳоси.
Аллоҳ таолонинг аввалию охири йўқцир. У барча олам халқи- 
нинг Тангриси ва ризқ бергувчисидир.
Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони,
Анга қилғон эмас сабқат замони.
Яъни Аллоҳ таоло барча халққа ҳозирдир, уларнинг сўзлаган- 
лари ва ичицагиларини билур. Лекин Унинг ҳозир бўлмоғи биз- 
нингча замон ва ўрин ўлчови билан эмасдир. У бир вақгнинг ўзида 
ҳамма еру маконда ва ҳамма билан ҳозирцир.
Ўзи бешубҳацур, ҳам бенамуна,
Раво эрмас Анга чуну чагуна.
Аллоҳ таоло шубҳасиз Тангридир ва Ўзига ўхшаши ҳам йўқцир. 
Аллоҳнинг қилган ишларига ва фармонлари ҳақида “Нима учун 
бунцай?”, “Нима сабабцан бундай?”, “Қандай қилиб?” деятергаш 
мумкин эмасдир. Чунки Парвардигоримиз ишларини биздан сўраб 
ва машварат билан қилмайди.
Кўнгулда кечса, кўзга тушса ҳар шай,
' Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳайй.
Яъни агар баногоҳ кўнгилларга “Худойитаоло шундайми экан?” 
деган хаёллар тушса, бу ҳам хатодир. Аллоҳтаоло бундан поқцир. У 
ўлигу тирикни яратгувчи Тангридир. Хуллас, Аллоҳ кўнгилларца 
кечган хаёллар ва кўзга кўринувчи нарсаларга ўхшаш эмасцир.
25


Удур Ҳоким, ки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас.
Аллоҳтаоло ҳокимдир. У тилаган ва кўнглига келтирган ҳукм- 
ни ўзгартиришга ҳеч кимнинг тоқати етмайди. Ўзи ҳам қилган 
ҳукмини ўзгартирмайди. Ҳукми манфий ёхуд ижобийлигича қола- 
ди. Яна Унинг зоти хусусида фикр юритиш учун ақлли кимса- 
нинг ақли асло етмайди.
Фаришталар, набийлар етмадилар,
Бўйин сундилару фикр этмадилар-.
Фаришталару набию пайғамбарлар Аллоҳнинг зотини фикрлаб 
кўрдилар. Барчаси ҳайрону паришон бўлиб, бу ишдан ожиз қолди- 
лар. Ш унинг учун бундай ишдан чекиниб, Аллоҳ таолонинг амри- 
га бўйин сундилар ва фикр қилмадилар. Сен ҳам Аллоҳнинг зоти 
хусусида беҳуда фикр қилма, балки У нймани буюрса, шуни ту- 
тиб, амал қил.
Вале, фикр эт Худонинг қудратиға,
Ажойиб ишлариға, санъатиға.
Лекин шундай бўлса-да, Аллоҳнинг қудрати хусусида фикр 
• қилмоқ мамнуъ эмасдир. Зеро, Тангри -қудрати, ажойиб ишла- 
рини фикр қилмоқ ибодатдир. Бу қудрат ва ажойиб ишларга қараб 
ибрат олиш тақлид қилишликнинг мушкилотидан қутулмоқ- 
ликдир. Бу фикр “Оли И мрон” сурасининг 191-оятида бордир.

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish