Гултепада 3-Туркистон ўқчи батальонининг 1 ва 2-ротаси, Еттисув ярим юзлиги, отлиқ батарея взводи, 2-кўчма взвод, вагенбург аравалари (2 та рота, ярим юзлик, 6 тўп). Бу қўшинлар бош штаб бошлиғи полковник Пичугин тасарруфида бўлган, штаб бошлиғи бўлиб капитан Куропаткин турган. 2-Туркистон ўқчи батальони, 2-Оренбург юзлиги ва батаериянинг отлиқ дивизиони Гултепа билан Ўрда ўртасидаги мадрасага жойлаштирилган. Шаҳар коменданти қилиб 2-Туркистон ўқчи батальони майори Ранау тайинланган.
Андижон аҳолиси ўзи истиқомат қилган шаҳарга 10 январдан қайтиб кела бошлаган. Тез фурсатда шаҳарда осойишта ҳаётни тиклашнинг иложи йўқ эди. Шаҳарликлар 11 январдан бошлаб Андижонни эгаллаб турган рус маъмурлари ва қўшинларини уларнинг талабини қондирадиган даражадаги ун, ҳайвон, жўхори, беда, ўтин билан таъминлашга мажбур бўлдилар. Ўша кундан эътиборан андижонликларга солинган контрибуцияни тўлаш бошланган.
Босқинчилар унча катта бўлмаган қўшинни Андижонда қолдирадилар. Чунки бу вақтда хонликда ҳам, Андижонда ҳам босқинчиларга қарши кучлар бор эди ва бироз вақт ўтгач Андижон шаҳрининг ўзида ҳам жанглар янгидан бошланиши мумкин эди. Отряд бошлиғи генерал-майор Скобелев шаҳарнинг маркази ҳисобланган Гултепада мустаҳкам таянч пунктини ташкил этди. 9 январдаёқ отишмага ҳалақит берувчи 200 туп дарахт кесиб юборилган. Гултепа тепалигига 11 январда 6 замбаракдан иборат батарея жойлаштирилган. Амбразура орқали ўқ узиш учун баландлиги 22 метр (7 фут) бўлган бруствер, яъни окоп тепасидаги тупроқ--ясама дўнглик ташкил этилган.
18 январ куни эрталаб генерал-майор Скобелев катта ҳарбий куч билан шаҳардан чиқиб, Асака йўлидан бораётганида Андижондан 10 чақирим наридаги Эшонқўрғон қишлоғида 300 кишилик отлиқ ҳимоячилар қаршилигига дуч келади, Асака томондан ҳам отлиқ кишиларнинг катта гуруҳи Андижонга қараб келаётган эди. Душман билан бўлган бу жангда ҳимоячилар катта талофатга учрадилар.
Гарчан Андижон замонавий қуролланган рус қўшинлари томонидан забт этилган бўлсада бутун андижонликлар бор имкониятларини ишга солиб, юрт мустақиллигини сақлаб қолиш учун мардларча курашиб, қаҳрамонлик ва ватанпарварлик намуналарини кўрсатдилар. Буни ҳатто Андижон босқинининг тепасида турган генерал-майор Скобелев ҳам эътироф этишга мажбур бўлган эди. Мана, унинг Андижон мудофаачилари ҳақида айтганлари: “Андижонликлар қаттиқ қаршилик кўрсатдилар, улар ҳар бир тўсиқдан фойдаланар эдилар, томлар устидан туриб ўқ отишар, кўчалар, ҳовлилар, уйлар, мачитлар ичида юзма-юз олишардилар. Уларнинг қаршилик кўрсатишлари олдинда ҳужум қилиб бораётганларни ғазаблантирар, тобора жунбушга келтирарди. Бозор майдонида Скобелев йирик колоннаси хорилардан қилинган тўсиққа дуч келиб қолди. Замбаракларимиз олдинга ўтказилди ва бир неча ўқ узилганидан кейин душман тумтарақай бўлиб кетди. Бешта истеҳкомдан ташқари, мустаҳкам қўрғончага айланган уйларни ҳам жанг билан қўлга киритдилар. Ниҳоят, ҳар уччала колонна Ўрдага етиб келди ва саройни исёнчилардан тозалади. Қисқа муддатли ҳордиқдан сўнг манзилгоҳга қайтилди. Дарвоқе, йўл ёқасидаги иморатларнинг ҳаммасига ўт қўйиб борилди. Олд қисмлар қаерда кетаётганини ёнғинга қараб билиб олиш мумкин эди. Отишмалар ҳали тинмаган, андижонликларнинг «Ур!» садолари эшитилиб турарди. Андижонни бутунлай вайрон қилиш учун генерал Троицкий Скобелевга олтита замбарак бериб шаҳарни тўпга тутишга, бозор ва ёнғин бўлаётган томонларни нишонга олишга буйруқ берди”1.
Генерал Скобелев Андижоннинг кулини кўкка совириш билан кифояланмай, андижонликларни товон тўлашга мажбур этиб, 33 минг сўм ундириб ҳам олади. Босқинчилар ҳам бу жангда катта талофат кўрди. Фақат, казаклар 1-полкидан ўлдирилганлар ва жароҳатдан ўлганлар 85 киши, ярадор бўлган казаклар 43 киши, яраланган икки офицердан иборат эди. Асирга тушганлардан биронтаси қайтариб берилмаган. Жангларда қаҳрамонлик кўрсатган казаклар 1-полки аскарларидан 348 киши ҳарбий бўлим томонидан тақдирланган. Урушда қатнашганларнинг барчасига
Do'stlaringiz bilan baham: |