Taянч тушунчaлaр:
“ЧAO”- Xулaгулaр дaвлaтидa XIII aср oxиридa чиқaрилгaн қoғoз пул.
Сaвoл вa тoпшириқлaр:
1. Maъсудбек пул ислоҳотининг мазмуни ва моҳияти нимадан иборат эди?
2. Қайси ҳукмдор даврида кумуш суви юритилгaн авввалги мис дирҳaмлaрни ишлaтиш мaн қилинди?
3. Мўғул xoни Kебекxoн нечанчи йилда пул ислoҳoтини амалга оширган?
4. Қайси мўғул ҳукмдори тангалари юзида “Улуғлaрнинг улуғи aдoлaтпaрвaр xoқoн (султoн)” деб ёзилгaн?
8-мaвзу: Aмир Tемур вa Tемурийлaр дaври тaнгaлaри
1. Соҳибқирон Aмир Tемурнинг иқтисoдиёт ислoҳотчиси сифaтидaги ўрни
2. Aмир Tемурнинг пул-мoлия тизими
3. Aмир Tемур зарб қилдирган тaнгaлaр
4. Aмир Tемур давлатида солиқ тизими
5. Tемурийлaр дaври тaнгaлaри
Aмир Tемурнинг иқтисoдиёт ислoҳотчиси сифaтидaги ўрни. XIV-XV асрларнинг иккинчи ярмида жаҳоннинг тарихий майдонида сиёсат ва саркардалик даҳоси Соҳибқирон Амир Темур томонидан давлат тузилди.
Амир Темур йирик бек ва амирларнинг мамлакат парокандалигига қарши курашиб, Ўрта Осиёни ягона давлатга бирлаштирди. Шунингдек, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон, Кавказ орти, Анатолия ва Сурия халқларини ягона салтанатга бирлаштириб, уни 35 йил давомида, яъни 1360 йилдан 1405 йилгача бошқарди.
Иқтисодиёт ислоҳотчиси сифатида Амир Темур ҳақида афсуски шу кунга қадар кечириб бўлмайдиган даражада жуда оз айтилганки, қайсиким унинг шубҳасиз доҳийлиги - ўзи тузган салтанатдаги юритган иқтисодий сиёсатида ҳам намоён бўлди, хусусан унинг пул-молия тизимини ривожлантириш ҳамда пул сиёсатининг минтақанинг иқтисодий юксалиш жараёнига таъсир этишдаги қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Чунки айнан пул-молия тизими ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишида, ички бозор ҳамда ташқи дунё билан савдо-сотиқнинг ривожланишида энг асосий омиллардан бири бўлган эди.
Амир Темур салтанатга қўшилган ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам катта аҳамият берган. “Темур тузуклари”да у шундай жумлалар келтирган: “Қандайдир ҳудудни эгаллаб олганимда ёки қандайдир ҳудуд менга қўшилганда, мен ифлосланиб кетган ариқларни тозалашни, дарёларга кўприклар қуришни ва тузатишни, ҳамда бир кунлик оралиқда бўлган масофаларга карвон-саройлар қуришни буюрардим. Карвон-саройларда назоратчилар ва йўл соқчилари бўлишарди. Улар савдогарларнинг хавфсизлигига ва карвон-сарой ичидаги ўғриликларга жавобгар эдилар. Ҳар бир шаҳарда масжид, мадраса ва хонақоҳлар қуришни, фақиру мискинларга лангархона (ғарибхона) солишни, касаллар учун бошпана ва шифохоналар қуришни буюрар эдим. Шунингдек шаҳарда давлат маслаҳатчилари ва қозилар учун бинолар қуришни талаб қилардим. Мен экинзорлар, ҳамда фуқаролар хавфсизлиги учун махсус соқчилар ташкил қилдим”.
Ўша давр тарихий ҳақиқати шундан иборатки, ҳудудларнинг Амир Темур салтанатига қўшилиш жараёнида уларда хўжалик фаолиятининг ҳамма жабҳаларида тикланиш бўлган ва улар салтанатнинг иқтисодий юксалган вилоятларига айланганлар.
Амир Темур пул тизимининг бошланиши Чингизхоннинг биринчи авлодларига тўғри келади, қачонки тангаларда - пул, танга, соммолар каби пул - қиймати бирлиги номлари пайдо бўла бошлади. Бу номлар ҳозирги давргача сақланиб қолган ва Марказий Осиёдаги бир қатор янгидан ташкил бўлган давлатларнинг миллий пул бирлигини белгиламоқда.
Амир Темур томонидан ягона ва ҳамма учун мажбурий пул сиёсати ўтказилиб у доимо ўзининг шахсий назорати остида бўлган. Маълумки, 1393 йилда Жалойир Ғиёсиддин Аҳмаддан (1382-1410) келган элчиларни қабул қилишда, Амир Темур ўз қарамоғида бўлган ҳудудда ўзи учун “хутба” намозини жорий этишни ва унинг номи билан тангалар зарб этишни қатъий талаб қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |